Бу айблов генерал ас-Сисига мос

642
0

images

“Мусулмон биродарлар” жамоасининг етакчиларидан бири Басим Авда Миср прократураси тарафидан ўзига қўйилган айбловни рад этар экан, бу айблов генерал ас-Сисига мос келишини айтди.

Маълумки, Мурсий даврида Мисрнинг собиқ таъминот вазири лавозимини эгаллаган Басим Авдага Миср бош прокрори Муҳаммад Аз-Зарий тарафидан “конституцияни ўзгартириш мақсадида қуролли гуруҳ ташкил қилиш”, деган айб қўйилган. Басим Авданинг адвокати Аҳмад Абул Аъланинг журналистларга айтишича, бош прокрорнинг бу айбловига нисбатан собиқ таъминот вазири “бу айблов генерал ас-Сисига мос келади. Ўйлайманки, бу билан сиз генерал ас-Сисини назарда тутяпсиз”, деб жавоб берган.

Баъзи хабарларга кўра, генерал ас-Сиси ўз қарорларида Тантовийдан амр олганлиги айтилади. Ал-Жазира телеканали Миср телеканалларида эфирга узатилмаган бир видео лавҳани тақдим қилди. Унда генерал ас-Сиси 25 январ революцияси ортидан ўтиш даврини бошқарган Маршал Ҳусайин Тантовий ҳақида сўз юритади.

Жойи ҳам, вақти ҳам маълум бўлмаган  видео лавҳада ҳарбий етакчи даражасидаги раҳбарларга хитоб қилган мудофаа вазири генерал ас-Сиси Тантовийнинг буюклиги ҳақида сўз юритади. “Шуни айтиб ўтмоқчиманки, биз ҳам инсонмиз. Тантовий ҳақида гапирган пайтимда мен каби тушунишингизни истайман. Тантовий ростдан ҳам буюк одам”, дейди у.

Нутқида тинимсиз ўрама гаплар ишлатган Ас-Сиси армия қабул қилган қарорларда Тантовийдан буйруқ олганлигини маълум қилди, аммо бу буйруқ нима эканлиги мавзусида аниқлик киритмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here