Парвез Мушарраф давлатга ҳиёнат қилганликда айбланмоқда

489
0

000

Agence France-Presse тарқатган хабарга кўра, Покистонни собиқ президенти Парвез Мушарраф давлатга ҳиёнат қилганлик айби билан судга тортилади.

Бу ҳақда ички ишлар вазири Чаудхури Нисар Али Хон маълум қилди. “Олий суднинг қарори ва тергов қўмитаси тақдим қилган хисоботга мувофиқ генерал Парвез Мушаррафга нисбатан конституциянинг 6 моддаси бўйича текшириш ишлари бошланди”, – деди Али Хон.

Суд ишини бошланишига 2007 йилда мамлакат бўйлаб фавқулотда ҳолат жорий қилинишида Олий суд судяларини ноқонуний қамоққа олиниши, сабаб бўлди. Агар Мушаррафни айби исботланса, уни ўлим жазосига ёки умрбод қамоққа ҳукм қилишлари мумкин.

Туркистон:

Бу дунёда яшашдан мақсадлари Аллоҳ розилигига эришиш эмас балки ўз хожаларини рози қилишлик бўлган бу каби малай ҳокимлар ўзларига юклатилган вазифаларини адо этиб бўлишгач худди кераксиз латта сингари ахлатга улоқтириб юбориладилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Ким Аллоҳни ғазаблантириш билан инсонларни рози қилса, Аллоҳ ундан ғазабланади ва инсонларни ҳам ундан ғазаблантиради. Ким инсонларни ғазаблантириш билан Аллоҳни рози қилса,  Аллоҳ ундан рози бўлади ва инсонларни ҳам ундан рози қилдиради”,  деганлар.

Шу сабабли, икки дунё саодатига эришишни истаган ҳақиқий мўмин киши Аллоҳ ва Пайғмабаримиз кўрсатиб берган йўлдан  маломатчини маломатига, золимни зулмига парво қилмай юриши зарур. 

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here