Афғонистон Ўзбекистондан 53 миллион долларлик электр энергияси сотиб олди

348
0

00

2013 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Афғонистон Ўзбекистондан умумий қиймати 53,14 миллион доллардан зиёд бўлган электр энергияси сотиб олган.

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси раис ўринбосари Рўзиқул Раимов “Адолат” партиясининг йиғилишида сўзга чиқиб, 2013 йилнинг уч чораги мобайнида Ўзбекистон Афғонистонга умумий қиймати 53,14 миллион доллардан зиёд электр энергияси етказиб берганлигини, айтди.

Туркистон:

Ўзбекистон фуқаролари сўнгги 10 йиллик мобайнида газ ва свет муаммосига дуч келавериб, бу нарсаларни тақчиллигини енгишлик учун муқобил иситиш воситаларини топишликка ҳаракат қилишиб газ ва свет йўқлигига шу даражада кўникиб кетишганки, буларнинг узлуксиз таъминоти ҳақида орзу ҳам қилмай қўйишган.

Ўзбекистон ҳукумати бўлса  ўз халқи эҳтиёжи ва муаммоларини эътборга олмай фақат ўзлари оладиган даромод ҳамда келишувларнигина ўйлашади. Халқни эса қишли, аёзли кунларда совуқ билан юзма юз қолдиришади. 

 Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 3.4 триллион куб метр газ захираси мавжуд бўлиб, бундан хар йили 60 миллиард куб метр газ қазиб олинади. Қазиб олинган бу газни 17 млрд куб метр Россияга, 4 млрд куб метр Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинади. Шунингдек Ўзбекистон – Хитой билан тузган шартномасига мувофиқ газ етказиб бермоқда. Бу келишувга кўра,  Ўзбекистон Хитойга ҳар йили 10 миллиард куб метр газ етказиб беришлиги лозим. Ўзбекистон ҳукумати экспорт қилинган газни ҳар минг куб метрни жаҳон бозоридаги нархга асосан 311 доллардан сотади. Газ савдосидан келаётган улкан маблағларни қаёққа сарфланишлиги эса сирлигича қолаверади. “Ўзбекистон – Хитой” газ қувирини тўртинчи линиясиишга тушгач эса Ўзбекистон Хитойга йилига 25 млрд куб метр газ етказиб беришни мўлжалламоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here