“Зонний ҳадис баъзи қисмлари воқеда ўз аксини топганлиги эътиборига кўра, мутавотир даражасига кўтарилиши мумкинми?”, деган саволнинг жавоби.
Савол: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. “Сизларнинг орангизда пайғамбарлик Аллоҳ хоҳлагунча бўлади… Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”, деган ҳадисга ўхшаш бир қанча субути зонний ҳадислар борки, инсонлар орасида фаолият олиб борганимизда Исломий фкрларни ёйиш учун уларни далил қилиб келтирамиз ва улар орқали Росулуллоҳ с.а.в.нинг башоратларини хушхабар қилиб келтирамиз.
Савол шундан иборатки, бу ҳадис зонний бўлиб, уммат бошидан ўтказаётган сиёсий ҳолатлар ҳақида сўз ютритади. Ҳадиснинг маъносидан Росулуллоҳ с.а.в. ҳолатни беш қисмга бўлганликларини кўриб турибмиз. 1- пайғамбарлик, 2- рошид халифалик, 3- зўравон подшоҳлик, 4- золим ҳукмронлик, 5- яна рошид халифалик. Ҳадисда баён қилинган беш қисмдан тўрттаси рўёбга чиққанлигини кўриб турибмиз. Шунга кўра, бу ҳадис – ундан бир қанча қисми воқеда амалга ошганлиги эътиборига кўра – мутавотир даражасига кўтарилмайдими?
Жавоб:
Ҳадиснинг маъноси амал қилиш учун етарлидир. У мутавотир бўладими ёки зонний бўладими, бунинг фарқи йўқ. Модомийки ҳадис саҳиҳ экан, у ўз ичига олган фарзга кўра амал қилишга кучли тазда ундайверади.
Масалан Аҳмад чиқарган “Конистантинопол албатта фатҳ қилинади. Унинг амири қандай ҳам яхши амир, унинг қўшини қандай ҳам яхши қўшин”, деган ҳадисни олайлик. Бу ҳадис хабар бўлиши билан бир қаторда амал қилиш маъносига ҳам эгадир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ҳоким бу ҳадис ўзининг қўли балан амалга ошишига қаттиқ интилган. То Аллоҳ Таоло бу фатҳни Муҳаммад фотиҳга насиб қилгунга қадар, Конистантинополга бир қанча қўшинлар сафарбар қилинган. Яҳуд давлати билан жанг қилиш ва уни ер юзидан супириб ташлаш ҳақидаги ҳадис ҳам, пайғамбарлик минҳожи асосида қайтиб келадиган халифалик ҳақидаги ҳадис ҳам худди шундай. Модомийки ҳадис саҳиҳ экан, унинг мутавотир бўлиши ёки бўлмаслиги ишга таъсир қилмайди. Биз Инша Аллоҳ бу бизнинг қўлларимиз билан рўёбга чиқиши учун бор кучимиз билан ҳаракат қилаверамиз ва у билан яхшиликни башорат қилаверамиз. Эртами, кечми, юзага чиқиши борасида ишончимиш комил. Унинг мутавотир ёки оҳодлигини билиш учун чуқур кетиш билан ўзимизни қийнамаймиз.
Шу билан бирга у ҳадиснинг бир қисми воқеда ўз аксини топиши унинг қолган қисмини ҳам амалга ошишига ишончимизни кучайтиради. Масалан, Конистантинопол фатҳ қилингандан сўнг Римнинг фатҳ қилиниши каби. Чунки Росулуллоҳ с.а.в.нинг бошқа бир ҳадисларида бу икки шаҳарни фатҳ қилиниши зикр қилинган. Аммо ҳозиргина сизга айтиб ўтганимдек, ҳадисга амал қилиш жиҳатидан унинг мутавотирлиги борасида чуқур изланишга эҳтиёж йўқ. Чунки ҳадиснинг саҳиҳлиги – гарчи зонний бўлса ҳам – амал қилиш, тасдиқлаш, ишонч ҳосил қилиш ва унинг амалга ошишини хуш хабар бериш учун кифоядир. Мусулмон шахс бу фазилатга эришиш учун завқ-шавқ билан интилади.
Аммо сизнинг “модомийки унинг бир қисми рўёбга чиқар экан, уни мутавотир санаймизми?”, деган саволингизка келсак, бунга жавоб шуки, мутавотир ҳадиснинг санад (таянадиган асос) борасида бир қанча шартлари мавжуд. Уни мутавотир деб қарор қилиш учун ҳадиснинг истилоҳ илми ўша шартларга таянади. Яъни бу илмда ҳадиснинг мутавотирлиги унинг рўёбга чиққан ёки чиқмаганлиги кузатувига асосланмайди. Чунки ҳадиснинг санади ва мулҳақотларига қараб унга мутавотир деб ҳукм чиқарилади. Шундай бўлса-да ҳадиснинг бир қисми воқеда ўз аксини топиши унинг саҳиҳлик даражасига бўлган ишончни кучайтиради ва унинг қолган қисмини ҳам рўёбга чиқариш учун ғайрат билан фаолият қилишга ундайди.
Аллоҳ Азза ва Жалла муваффақият ато этсин.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта.