Кисловодск шаҳар имоми “героин сақлагани учун” қамоққа олинди

433
0

0

Кисловодск шаҳри имоми Қурман Байчаров героин сақлашликда гумонланиб қўлга олинди, бу ҳақда РИА Новости 21 октябр куни хабар тарқатди.

Шимолий Кавказ федерал округи бўйича ИИВ бошқармасининг матбуот хизматида журналистларга, Байчоровдан тўрт грамм героин топилганини, қон таҳлили имомни ўзи ҳам шу гиёҳванд моддадан истеъмол қилишини кўрсатиб турганлигини ҳамда Бойчаров айбига иқрор бўлган ва қилмишидан афсусдалигини, айтишган.

Шаҳардаги мусулмонлар диний ташкилоти матбуот хизматининг ўзини таништирмаган вакили журналистларга, “Имом Байчоров ҳақиқатдан ҳам гиёҳванд модда сақлашликда айбланиб қамоққа олинди, бошқа тафсилотлар йўқ”,- деди.

Ummagazine нашрини қайд этишича, қўлга олинган Байчоров Кисловодск шаҳар маъмурияти билан зиддиятга бориб юрар эди. Нашрнинг маълумотига кўра, шаҳар маъмуриятига янги қурилган масжидни баланд минораси ёқмас эди. Улар уни бузиб ташлаш тўғрисида қарор чиқаришган, аммо имом судда бу қарорга эътироз билдириб, ютиб чиққан эди.

Аввалроқ IslamNews нашри, Кисловодскда бир эмас, иккита масжидни бузиб ташлаш масаласи суд тартибида кўриб чиқилаётганини хабар қилган эди. Бу масжидлардан бири Белореченск шаҳарчасида, бошқаси эса Индустрия шаҳарчасида жойлашган.

“Коммерсантъ” газетасини хабарига кўра, бевосита қўлга олинишидан олдин Байчоров ароқ ва гиёҳванд моддаларни ҳаромлиги ҳақида маъруза қилган эди. Карачаево-Черкессия муфтийси Исмоил хожи Бердиев (ўтмишда Байчоров уни ёрдамчиси бўлган) журналистларга, “Байчоровни гиёҳванд моддаларни сақлаш ва истеъмол қилишда айблаш сафсатадан бошқа нарса эмас, мен уни яхши биламан, у Аллоҳнинг сўзларига қатъий амал қилувчи ҳақиқий мусулмон”, – деди.

“Кафказ узели” нашрини маълумотига кўра, Байчоров диний таълимни Истанбулда олган, шундан сўнг Кисловодск шаҳар имоми бўлган, кейинчалик Карачаево-Черкессия муфтийси ўринбосари вазифасига ўтказилган. 2013 йилдан бошлаб эса Кисловодск шаҳри марказий масжиди ва бир нечта бошқа масжидларда имом ҳатиб вазифасини бажариб келган, шунингдек Ставропол ўлкасининг муфтий ўринбосари ҳисобланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here