ИИБ полковниги: Ҳанафия мазҳабидан бошқасига эргашган одам жавобгарликка тортилади

481
0

Тожикистон ички ишлар Вазирлиги Академиясининг 5 факултет раҳбари, Полковник Зикруллоҳ Саидзода 7 август куни Душанбе шаҳридаги Хожи Яъқуб  масжидида жумъа намозидан илгари сўзга чиқиб, шундай деди:

“Менинг бу ерга ташриф буюришимдан мақсад намозхонларни диний экстремист оқимларнинг хатаридан огоҳ қилишдир. Айни пайтда Тожикистон олий судининг қарорига кўра, Тожикистонда 10та ташкилотнинг фаолияти ман этилган. Уларга эргашган кимсалар сўзсиз жавобгарликка тотилади. Мен сизларни огоҳлантириб шуни айтмоқчи эдимки , агар Тожикситон мусулмонлари орасида  юқоридаги экстремист гуруҳга тақлид қилишлик ҳоллари кузатилса  ва мусулмонлар ҳанафий мазҳабидан бошқасига эргашса бошқармамиз  улар билан шуғулланиб, тафтиш ишларини олиб боради”.

Полковник сўзи давомида жиҳодий гуруҳларни танқид остига олди, Ҳанафия мазҳаби ва унинг пешвоси Имом Аъзам р.а.ни мақтади. У жумладан шундай деди: “Тожикистоннинг деярли катта қисми  Имом Аъзамга эргашади. Дунёнинг бир миллиарддан ортиқроқ мусулмон аҳли айнан унинг йўлидан юрадилар. Шунинг учун Тожикистонда ҳам бошқа ҳар қандай йўл ва оқимларга хожат йўқ”.

Полковник юзлаган намозхонларга хитобан яна шундай деди: “Жиҳодий гуруҳлар, деб  аталмиш ҳар қандай оқим аслида жиҳодий эмас эктремист ва динсизлардан иборатдир. Қўшни давлатларни кўрсангиз қанчадан қанча ёшлар уларнинг даъватларига алданиб тўрларига  илинмоқдалар. Биз бундайларнинг беҳуда, фойдасиз сўзлари ва даъватларига  алданмаслигимиз лозим”.

Зикруллоҳ Саидзода аёллар либосини ҳам танқид остига олиб, бундай аёлларни “бегонапараст ва тақлидчилар”, деб атади. “…Аллоҳ хеч қачон Сизларнинг ташқи кўринишиз ва либосингизга боқмайди, балки қалб ва амалларингизга боқади. Бугунлик кунда кўпчилик хотин қизлар бизларга ёт бўлган маданият ва маърифатлардан таъсирланиб, кўр-кўрона тақлид қилишади. Улар кийган кийимни кўрсангиз тамоман баданлари кўриниб туради, ёки  яланғоч деса ҳам бўлади. Бу макрдан бошқа нарса эмас”, дея таъкидлади полковник.

Юқоридаги суҳбатда Тожикистон  ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Сафиалло Азизуллозода (Девонаев)  ҳам иштирок этди. Бир ой ичида икки  маротаба ички ишлар вазирлигининг ходимлари шаҳар масжидларига келиб нутқ сўзлади. Тожикистон қонунчилиги бўйича дин давлатдан алоҳида ҳолда фаолият олиб боради, аммо бошқарманинг таъкидлашича, намозхонларни назорат қилишга Ўрта Осиё ва қўшни Афғонистондаги фавқуллода ҳолатлар туртки бўлмоқда.

Бундан бир ой илгари, яъни жорий йилнинг 3 июл куни ҳам ИИБ махсус вакили  Баротали Ҳамидзода пойтахт масжидидаги  жумъа намозидан олдин сўзга чиқиб аввал ҳанафий мазҳабига эҳтиром билдирди, кейин эса бундай деди: “Агар бирор одам намозу тоатни тарк қилса ва нуқсонли ибодат қилса жазога лойиқ бўлади”.

Муболағасиз айтиш жоизки, ушбу йил Эмомали Раҳмон ва унинг юугурдаклари учун “Яратувчига қарши уруш йили” бўлди. Бу маккор кимсалар асли наслини унутиб, очиқдан очиқ Худонинг ҳукмига қарши чиқишди. Хижобга, соқолга, масжидга қаршилик қилишди. Аммо мусулмонлар қалбида чуқур илдиз отган Исломни – диндорлик ғаризасини сўндира олишмади. Энди эса макр йўлига ўтдилар. Эндиликда масжид имомларидан ва орган ходимларидан фойдаланишмоқда. Ўзларини дин ҳомийлари қилиб кўрсатишиб, Умматнинг ўйғонишига тўсқинлик қилишмоқчи.

Биз шуни яна бир бор таъкидламоқчимизки, Ислом дини фақат масжид, ҳижоб ва соқолдан иборат эмас. Ислом дини комил диндир. Бирор муаммо  йўқки, унинг ечими Исломда бўлмаса. Биз Ислом душманлари, мутамаллиқ, лаганбардор ҳокимларимиз найрангларига ишомаслигимиз лозим. Расулаллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш қабиласининг бирор шартига рози бўлмаганлар ва дин ҳукмронлигини тўлалигича талаб қилганлар.  Пайғамбаримиз  саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ибрат олишимиз фарздир, Қиёмат кунида шу нарсадан сўраламиз.

Аллоҳи Таоло айтади:

– (Эй мўъминлар), сизлар учун – Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Оллоҳни кўп ёд этган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон – эътиқод ва хулқи атворида) гўзал намуна бордир. [Аҳзоб : 21]

Аллоҳ Субҳанаҳу  барчамизни ҳидоятда барқарор қилсин. Омин.

Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here