Ал-Азҳар университети талабаларининг намойиши куч билан тарқатилди

391
0

00

Миср ҳукумати “Мусулмон биродарлар” жамоаси тарафдорларининг намойишини тинчита олмаётган бир пайтда Ал-азҳар университетининг талабалари ҳам “Мусулмон биродарлар” жамоасини қўллаб қувватлаб ҳамда тинч намойишчиларни қатл қилиш ва ҳибс олиш ҳодисаларини танқид қилиб намойиш уюштиришди. Бироқ намойиш полиция томонидан кўздан ёш ёқизувчи газ воситасида тарқатилди, 60 талаба намойишни уюштирганликда айбланиб қўлга олинди.  Воқеа чоғида қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Миср ички ишлар вазирлигидаги масъулнинг Алжазира телеканалига айтишича, Ал-Азҳар университетининг 3000 дан ортиқ талаба йигит қизлари университет ташқарисида тўпланишиб Ан-Наср минтақасига олиб борадиган автомобил йўлини тўсиб қўйишган.

Айни манбанинг билдиришича, Қоҳира хавфсизлик кучлари талабаларни йўлни очишга кўндириш учун ярим соатдан ошиқ музокара олиб борганига қарамай, талабалар ўз позициясида қаттиқ туриб олишган. Талабалар университет олдида ўт ёқишиб, хавфсизлик кучларига тошлар билан ҳужум қилишгани айтилади.

“Бу ҳолат хавфсизлик кучларини кўздан ёш оқизадиган газ ишлатиб талабаларни университет ичига қувиб киришга ва улардан бир қанчасини қўлга олишга мажбур қилди”, дейди масъул.

“Талабалар инқилобга қарши” ҳаракати талабаларни намойишни давом эттиришга ундамоқда. Ҳаракат аъзоларидан бири Маҳмуд Салоҳнинг Алжазирага айтишича, университет талабалари келгуси кунларда ҳарбий инқиллобга қарши фаолиятларини янада оширадилар.

Мисрда ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олганларидан буён содир бўлган тўқнашувларда мингдан зиёд одам ўлдирилган, ва “Мусулмон Биродарлар” ташкилотининг 2 мингдан ортиқ аъзоси қўлга олинган.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here