Хитой янги “Ипак йўли”га 50 миллиард сарфлади

515
0

98380680

Хитой охирги уч ой мобайнида Марказий Осиёга тузилган шартномага мувофиқ энергетика инфратизилмаси соҳасида 50 млрд. доллардан зиёд маблағ сарфлади, чунки Хитой айнан шу ҳудуд орқали “янги Ипак йўли”ни ўтказишни хоҳлайди.

 2013 йилнинг учинчи чорагида Хитойнинг четга молия ётқизиши 100 млрд. доллардан кўп бўлган ва бу маблағни ярми Хитой президенти Си Цзинпин ўтган ойда расмий ташриф билан айланиб чиққан Марказий Осиё давлатларига тўғри келади.

 Си Цзинпин сентябр ойида Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон республикаларига ташриф буюрган ва барча давлатлар билан ҳам мухим шартномалар имзолаган эди. 2013 йилнинг учинчи чорагидаги Хитойнинг йирик молиявий шартномалари энергетика лойиҳалари билан боғлиқ. Қозоғистонда Хитой умумий қиймати 30 млрд. доллар бўлган 22та келишувга қўл қўйди. Ўзбекистон билан  31та келишув тузди ва бу келишув 15,5 млрд. долларга тенг бўлди. Бундан ташқари икки давлат яна бир янги нефт қувури қуришга келишиб олишди. Бундан ташқари Хитой ўзбек-хитой трансчегаравий темир йўли қурилишини молиялашни бошлади. Туркманистон билан янги газ қувури қуришлик билан бирга 7,6 млрд. долларлик шартнома имзолади. Қирғизистонда эса умумий қиймати 5 млрд. доллар бўлган саккизта келишув имзолади ва улардан энг йириги янги газ қувурини қуришлик учун 1,4 млрд. доллар кредит  ажратишлик бўлди.

Туркистон:  Хитой ўзида иқтисодий ўникишни ривожлантириш эвазига, дунё етакчи давлатлари билан заиф давлатларни мустамлака қилишда талашишликдан ўзини тийиш хақида яширин ва ошкора битимлар тузиб амал қилиб келади. Лекин охирги даврлар, Хитой иқтисодиёти учун хавфли вазиятлар пайдо қила бошлади. Бу асосан унинг экспорт ва импорт мувозанатларини ушлаб туришдаги муаммоларига бориб тақалади. Хитой дунёнинг жуда катта бозорини эгаллади. Лекин шу бозорларга махсулот етказиб беришда, ишлаб чиқариш хом ашё махсулотлари тахсиллигига учради. Бу эса ундан, бозорларга чиқарувчи махсулотларини қисқартиришни ёки хом ашё базалари бўлган заиф давлатларни хеч бўлмаганда иқтисодий мустамлака қилишни тақазо этади. Хозирда унинг олдида бошқа йўл деярли йўқ. Акс холда хом ашё тахсиллиги ичкарида товар дефицитлигига олиб келади. Бу эса инфляция ва ишлаб чиқаришдаги катта банкротларга сабаб бўлади.

Шунинг учун Хитой, АҚШ билан Россиянинг Марказий Осиёдаги қизиқчиликлари тескари келиб қолган вазиятлардан фойдалана бошлади. Аслида АҚШ унинг тушиб қолган танг холатидан фойдалана бошлади. У Россиянинг мустамлака худудига, АҚШ сингари унинг хохишидан ташқари холлар билан кириб кела бошлади. Бу Хитой учун сиёсий бир мунча муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Россия билан узоқ йиллар мобайнида елкама елка бораётган сиёсий хамкорликларига совуқчилик тушаётгани назарда тутилганда. Лекин Россия хозирги заиф холатида Хитойга мухтож. Шунинг учун у билан алоқаларини кескин ўзгартира олмайди.

Лекин Россия бурчакка сиқилиб бораётган каламуш сингари холатга тушиб боряпти. АҚШ билан минтақада сиёсий рақобатларга ярамаганидек, Хитой билан хам иқтисодий мустамлака қилишда рақобатлаша олмайди. Унинг учун фақат харбий мустамлакасини ушлаб қолиш йўналиши қолди. Бу эса фақат тинчлик холатида кўп наф бермайдиган йўл бўлиб, нотинчликларни суний бўлса хам келтириб чиқаришга ундайди.

Хулоса қилиб айтганда, Хитой АҚШнинг Россияни парчалаш лоихасидаги қўлланаётган жиддий қуролига айлана бошлади. Бу эса минтақа хавфсизлиги ва барқарорлиги учун ўта ёмон холат.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here