Ҳизбут Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими
Матбуот баёноти
Ҳизбут Таҳрир – Судан вилояти ҳижрий 1434 йил 18 зул қаъда, милодий 2013 йил 24 сентябр чоршанба куни ўзининг Хартумдаги бўлимида матбуот конференцияси ўтказди.
«Ёнилғи маҳсулотлари нархининг оширилиши оддий одамларни эзиш ва қашшоқликни янада орттириш учун навбатдаги қадамдир» номи остида ўтказилган ушбу конеренцияда Ҳизбут Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон Абу Халил маъруза қилди. Ўз маърузасида Ҳизбнинг ёнилғи махсулотлари нархларининг сўнгги оширилишини (бензин нархи 66 %, газолин 73 %, пропан газ баллони 67 %га оширилди) рад этувчи фикрини ҳамда у айни муолажани бузуқ капиталистик низомдан қолган сарқитлар, деб ҳисоблашини баён қилди.
Кейин нотиқ Ҳизбут Таҳрир – Судан вилояти чоп этган шу ном остидаги нашрани ўқиб эшиттирди. Кейин йиғинда ҳозир бўлган матбуот ходимлари ва бошқаларнинг сўзлари ва саволларини тинглаб, уларга жавоб берди. Конференция сўнггида нотиқ Умматга хитоб йўллаб, унга бугунги тузумни тубдан ўзгартириш ва унинг ўрнига пайғамбарлик минҳожи асосида тўғри йўлни тутувчи Халифалик тузуми барпо этишдек елкасидаги вожибни адо этишга даъват қилди. Шунингдек, намойишчиларга ҳам хитоб қилиб, намойишларини тинч йўл билан ўтказиш кераклиги, токи, бу ҳукуматга уларга куч ишлатиш учун баҳона бермаслик лозимлиги, қолаверса, намойишни тинч йўл билан ўтказиш шаръий ҳукм бўлиб, бировларнинг ёки давлатнинг мулкларига талофат етказмаслик кераклиги тўғрисида сўз юритди.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи