Эрон парламенти вакиллари Сурияга ташриф буюрди.

557
0

0

31 август куни Эрон парламенти вакиллари ҳайъати Сурия ҳалқига бирдамлик изҳор қилиш ҳамда вужудга келган вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини муҳокама қилиш учун Дамашққа келишди. Ҳайъатга парламентнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича қўмитаси раиси Алоуддин Боруджерди етакчилик қилмоқда.

Эрон Сурияга нисбатан куч ишлатишликка қатъиян қарши чиқмоқда. Эрон президенти Ҳасан Руҳони ғарб мамлакатларининг Сурияга ҳарбий аралашишлигига имкон қадар йўл қўймаслик зарур эканлигини баён қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий операция бутун минтақага қимматга тушади, шунинг учун ҳам бу нарсанинг олдини олиш учун имкониятдаги барча ҳаракатни қилиш зарур.

Ўз навбатида Эроннинг олий раҳнамоси Али Ҳоманои ғарб мамлакатларини Сурия вазиятига ҳарбий аралашишликдан огоҳлантириб, “бу нарса бутун минтақа учун ҳалокатга айланади”, деган.

Ғарблик дипломатик манбалар Сурия бўхронига Ғарбнинг ҳарбий аралашуви Эроннинг ядро программаси хусусидаги музокараларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтмоқдалар.

Туркистон:

Эроннинг таҳдиди АҚШга қўл келиши мумкин.

АҚШнинг Шом масаласи бўйича тузган реъжалари ичида, сунийлар билан шиъалар аро уруш пайдо қилиш маслахатлари ҳам бор. Шунинг учун юқоридаги таҳдидлар, акс тасир қилиб юбориши ҳам мумкин. Лекин АҚШ бу лоихани минтақадан умуман умиди узулганида амалга оширишни режалаштирган. Шунинг учун балки хозир бу таҳдидлардан фойдаланмас. Аммо бу каби агрессив чиқишлар, куфр манфаатига бир кун хизмат кўрсатиши мумкин. Хатто ядровий қуролларини ишлатиб юборишга ишора қилиши билан хозирда АҚШни эмас, Ислом юртларини қўрқитиш назарда тутилган. Негаки АҚШ минтақани тарк этиш арафасида турганида, унга бу ерларни Эроннинг ядро қуролидан сақлашдан қандай манфаат бор.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here