Атамбаев: бугунги кунда этник низолар ва диний экстремистик ҳарактлар асосий муаммодир

501
0

0

Туркистон:

Қирғизистон президенти Алмаз Атамбаев мамлакатдаги этник низолар ва диний экстремизм бугунги кундаги энг асосий ва муҳим муаммолардан эканлигини таъкидлади.

“Форс” ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра,  Атамбаев  президентлик идораси маслаҳатчилар кенгаши билан учрашув чоғида  Қирғизистон олдидаги муаммолар ва таҳдидларни кўриб чиқиш ҳақида гапириб,  этник низолар ва экстремистик ҳаракталарнинг кундан кунга ривожланиб бориши мамлакатдаги асосий ва муҳим муаммо эканлигини маълум қилди.

Атамбаев  бу кенгашнинг  ўтган бир йил ичида амалга оширган ишлари ва фаолиятларини шарҳлар экан,  кенгашнинг фаол ҳатти ҳаракатлари сабабли  давлатдаги турли органларнинг ҳамкорликлари ва ҳамоҳангликлари яхшиланганлигини билдирди. “Қирғизистондаги барча мавжуд потенсиаллар ва имкониятлардан ҳали фойдаланганимиз йўқ”, деб қўшимча қилди президент.

Атамбаев сўзлари давомида, “этник низолар ва экстремистик ҳаракатлардан ғофил бўлмаслик лозим, чунки  ушбу икки масала жиддий тарзда назорат остига олинмоғи ва ҳал этиш учун бор куч билан ҳаракат этилмоғи лозим бўлган мавзулардан ҳисобланади”, дея қайд этди.

“Мамлакатимизда турли халқ ва элатлар истиқомат қилишади. Улардан ҳар бири ижобий омиллар бўлиши билан бир қаторда таҳдид омили ҳам бўлишлари мумкин” деди Қирғизистон президенти.

У  этник низолар ва диний экстримизм олдинги йилларда ҳам мавжуд бўлганига ишора қиларкан, “бу муаммолар бугунги кунда қаттиқ назорат остига олиниши лозим”, дея таъкидлади.

Атамбаев” кузда давлат тўнтаришга харакат бўлади” деганидек куз келди.

“Қизим сенга гапирябман, келиним эшит” ёки “холвани хаким еди калтакни етим” дейилганидек, мухолифот қувватлар бош кўтариши мумкин бўлганида, хамиша мусулмонлар нишонга олинади.

Негаки мусулмон гурухлар бўладими, шахс ёки жамоа фарқи йўқ уларни ортида, мухолиф кучлар ортида туриши кутилаётган АҚШ сингари хомийлари йўқ. Лекин хавф бор. Унга қарши таёргарлик кўрилиши лозим. Давлат муаммоси, бу хавфни сезаётганини хатто сезиб қолишларидан қўрқади. Шунинг учун, куфр томонидан ўйлаб топилган атамалар остидаги мусулмонларни нишон қилиб олиш хозирча энг хавфсиз йўл деб келади. Ха хозирча.

Қирғизистондаги мусулмонлар томонидан келадиган ёки миллатлар аро хавф хатарлар даражасига келсак. Хақиқатда йўқ эмас. Лекин бу тарафларнинг барча зиён келтириши мумкин бўлган томонлари, яъни биров билмайдиган даражада махфий қувватлар йўқ.

Масалан: Қирғизистонда асосий фаолият олиб бораётган “Хизбут тахрир”нинг фаолият дастурида, давлатга моддий зиён етказиш мумкин эмаслиги ва шунингдек миллатлар ва динлар аро низо чиқариш харакатларига қаттиқ тиюв солингани хаммага маълум. Шунингдек, бошқа исломий харакатлар хам миллий низоларни харом деб эътиқод қилишади.

Демак Атамбаев ишора қилаётган хавф бошқа томондан. Аниқроқ айтганда, Ганси авиабазасини чиқариб юбориш арафасида, АҚШ томонидан кутилади. Лекин АҚШ Атамбаев хавфсираётганидек, хатто баъзи бир сиёсий онгсиз мусулмон шахслардан ёки хатто гурухлардан фойдаланиши хам мумкин. Бундан ташқари АҚШ фойдаланиши мумкин бўлган мухолиф демоктатик партиялар ва бефарқ мусулмонлар хам жуда кўп.

Лекин хавф хатар келтириб чиқарган омил, Атамбаевнинг халқаро сиёсатда, Россия манфаатлари томонида бир томонлама иш олиб бораётганига бориб тақалади. У бир томондан куфр базаларини чиқараётган бўлса, иккинчи томондан бошқаларига кенг йўл очиб бераяпти. Оқибатда бирининг манфаатларини деб ўз халқини иккинчи томон фитналарига қўйиб бераяпти. Ўзи эса юқоридагидек, хеч нарсадан хабари йўқ. Хамма ишни Ислом террористлари хавфига буриб, уялмай шошмай гапираяпти.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here