Уммат пешволари огоҳликка чақирмоқда

473
0

images-33

Уммат пешволари АҚШнинг Сурияга зарба беришдан кўзлаган мақсадини ёритиб, умматни огоҳликка ундамоқда. Суриянинг шарқий минтақасида жойлашган жоме масжидларидан бирида хутба қилган Шайх Абу Мусъаб қуйидагиларни таъкидлади: “Улар ўзларича кимёвий ҳужумдан сўнг инсоний қадр қийматларни ҳимоя қилиш учун аралашаётганликларини даъво қилишади. Гўёки, кимёвий курол билан қатл қилиш таъқиқланган-у, аммо тангклар, ракеталар ва самалётлар билан қирғин қилишга рухсат бордек. Икки юзмингдан ортиқ одамнинг ўлдирилишига томоша қилиб турган БМТ ва халқаро ҳамжамият назарида кимёвий қурол билан мингдан ортиқ инсоннинг қатл этилиши инсониятга қарши қилинган жиноят бўлиб қолдими”.

Шунигдек, Ҳизбут-Таҳрир йигитларидан бири Абу Назар Шомий жума хутбасида Ғарбнинг Ислом ўлкаларига зарба беришдан кўзлаган мақсадини ёритиб берди.

“Ислом ўлкаларига тажовуз қилаётганлар ва мусулмонларни оммавий қирғин қуроллари билан нишонга олаётганлар бу ишларини фақат битта сабаб учун амалга оширмоқда. Улар мусулмонлар энди асло тўхтамасликларини англаб етишди. Модомийки, Ислом умматининг қўлида Қурон бор экан, улар асло тўхтамайди, токи, Аллоҳнинг ҳукмини ҳаётга қайтармагунча ва Аллоҳнинг китоби ва Росулининг суннати билан ҳукм юритадиган Халифага байъат бермагунча мусулмонлар асло тинчимайди. Улар буни англаб етишди. Бу лойиҳадан қўрққанлиги учун, “эй Асад кимёвий қуролни ишга сол”, дейишдан бошқа чоралари қолмади”, деди Абу Назар.

У мусулмонларни ғафлат уйқусидан уйғонишга чақирар экан, “баъзи ғафлатда қолган биродарларимиз, баъзи инсонлар қарсак чалишиб, хурсанд бўлишмоқда. “Келақол эй Америка, келақол эй халқаро ҳамжамият, эй халқаро кучлар, бизни бу Асаддан қутқар, Исломга ёрдам бер”, дейишмоқда. Америка келиб умматни қутқарардими?! Аслида бу золимларга муҳлат бериб қўйган, уни ҳам, отасини ҳам умматнинг елкасига ўтирғизиб қўйган ўшаларнинг ўзи эмасми?”, деди у огоҳликка чақириб.

Абу Назар Қуръон ва суннатга таяниб, кофирларни дўст тутишдан огоҳлантириб, Ғарбнинг Ислом ўлкаларига ҳужум қилишдан мақсади мужоҳидларга зарба бериш ва Шом юртида Исломнинг ҳокимиятга келишига тўсқинлик қилиш эканлигини таъкидлади.

“Улар кимёвий қуролдан 1000дан ортиқ киши ҳалок бўлганидан ташвишга тушиб қолишдими, ахир бу кунгача юз минглаган инсонлар нобуд бўлдику. Демак, ҳақиқатни билмоқчи бўлганлар шуни яхши англасинларки, ғарб бизнинг дўстимиз эмас. Агар у ҳужум қиладиган бўлса куфр режимига эмас, балки Аллоҳнинг ҳукмини талаб қилаётган мужоҳидларга, мўмин-мусулмонларга зарба беради”, дея инсонлан фикр юритишга ундади.

https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=xXKczb72PZU

https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=6NKLYPgWNOg

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here