Швецияда мусулмонларнинг фарзандлари педофилларга берилди

161
0

Швецияда мусулмонларнинг фарзандлари педофилларга берилди

Европада истиқомат қилувчи мусулмон оилаларнинг фарзандлари турли баҳоналар билан тортиб олиниб, педофил оилаларга берилмоқда. Швецияда бу зулмга дучор бўлган мусулмон оилалар пойтахт Стокголмда норозилик намойиши ўтказишди. Туркияда чиқадиган “Yeni Şafak” газетасининг хабарига кўра, намойишга чиққан мусулмон оилалар, фарзандларининг баъзилари педофил оилаларга берилганлиги ва жинсий тажовузга учраганлиги, шунингдек қарамоғига олган оила томонидан фарзандларининг яланғоч суратлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинганлиги учун ўз норозиликларини билдиришган. Газетасининг ёзишича, чорасиз қолган мусулмон оилалар “фарзандларимизни ўзимизга бермасангиз, ҳеч бўлмаса тузукроқ оилаларга беринглар” деган талабни қўйишга мажбур бўлишган.

Изоҳ: Европада мусулмон оилалар қўлидан фарзандларини тортиб олиниши узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган ҳолатдир. Масалан, Швеция ҳукуматига қарашли ижтимоий хизматлар бошқармаси 2017 йилда суриялик бир оиланинг 4 нафар фарзандини, оилада зўравонликка дучор бўлганлиги баҳонасида тортиб олган эди. Йиллар давомида фарзандларини фақат узоқдан кузатишга мажбур бўлган Диаб Талал ва рафиқаси Амал Шайхо 2020-йилда яна бир фарзандли бўлишди. Бироқ Швеция ҳукумати бешинчи фарзандини ҳам туғилгандан беш дақиқа ўтиб улардан тортиб олди. Германиянинг Дормаген шаҳрида яшовчи оила эса, уйда йиқилиб тушган 1,5 ёшли фарзандини касалхонага олиб борганида, “болага яхши қарамаганлик” баҳонасида бола ота-онасидан тортиб олинди ва унга қўшиб шу оиланинг 4 ёшли фарзанди ҳам тортиб олинди. Бундай мисоллардан сон-саноқсиз келтириш мумкин. Чунки шаҳват ва нафс ботқоғида ботган Европада оила барбод бўлгани сабабли мусулмонларнинг фарзандлари улар учун тайёр ўлжа бўлиб қолди.

Аммо Швецияда юз берган сўнги жараён, яъни мусулмон оилаларнинг фарзандлари зўрлик билан тортиб олиниб, педофил ва гомосексуал бузуқ оилаларга берилиши ва ҳатто ўша ифлос оила томонидан жинсий тажовузга учраган болаларнинг яланғоч суратлари ижтимоий тармоқларда тарқатилиши Европанинг асл башарасини кўзлар ўнгида янада ёрқинлаштирди. Ҳа, бу иш инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар ва болалар ҳукуқлари дея оғиз йиртаётган Европанинг қоқ марказида юз бермоқда.

Бундай жирканч воқеалар нафақат Швецияда, балки бундан ҳам баттар исломофобик ҳодисалар бутун Европа давлатларини қамраб олган десак муболаға бўлмайди. Тадқиқот марказлари кетма-кет эълон қилган ҳисоботлар болаларга нисбатан зўравонлик, ваҳшийлик ва жинсий зўравонлик каби шафқатсиз муносабатларни фош қилиб келмоқда. Европанинг ўзи эълон қилган худди шундай расмий ҳисоботларнинг бирида айтилишича, 2018-2020 йиллар оралиғида давлат қарамоғида бўлган 18292 нафар муҳожир бола бедарак йўқолган. Ҳақиққий рақам эса бундан бир неча марта ортиқ. Чунки Европага кирган болаларнинг ҳаммаси ҳам рўйхатга олинмайди. Масалан, болалар ҳуқуқи ҳимоячиси Комил Алтайнинг таъкидлашича, 2018-йилда Германияга кирган 52 минг боланинг деярли ярми муҳожир сифатида рўйхатга олинмаган. Европада бедарак йўқолган болалар ҳақида энг яхши гумон “Бу болалар ёвуз одамларнинг қўлига тушиб қолиб, оғир меҳнатларда ишлатилмоқда”, деган гумондир. Аксинча улар жинсий ғаразларда экспулатация қилинаётгани ёки баъзи ички аъзоларини олиниб, танаси йўқ қилинган бўлиши эҳтимоли катта.

Ҳизб ут-Таҳрир Скандинавия “замонавий Европа маданияти”нинг ушбу 21-аср версиясига қарши мусулмон болаларни ҳимоя қилиш мақсадида конференция уюштиришни маълум қилди. Бироқ, конференциянинг сиёсий оқибатидан ташвишга тушган Швеция ҳукумати полиция кучлари билан ушбу конференцияни ўтказишга йўл қўймади ва бу билан ўзларининг «сўз эркинлиги даъвоси” пуч даъво эканлигини яна бир бор исботлади.

Ғарбнинг иккиюзламачилиги ва ноинсоний қилиқлари таърифлаш билан тугамайди. Дунёда қандай ёвузлик бўлмасин, унинг ортида Ғарб цивилизацияси тургани аниқ. Ислом Уммати бир тану бир жон бўлиб, Ислом давлатини барпо қилмас экан, дунёнинг ҳеч бир ерида, ҳатто Исломий ўлкаларда ҳам хавфсиз ҳаёт кечира олмайди. Халифалик давлати нафақат мусулмонларни, балки бутун дунёни бундай ёвузлигидан халос этади.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here