Ҳизбут Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими

480
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Матбуот баёноти

Муборак рамазон ҳайити кириб келаётгани муносабати билан табрик

Исломий Умматга шу кунларда муборак рамазон ҳайити (ийд фитр) бу Уммат ўз кўксига узоқ замондан бери зулукдек ёпишиб келган тоғутлардан халос бўлиш йўлини тинимсиз излаётган бир вақтда кириб келмоқда. Биз бугун 25 январ қўзғолонига генерал Сисий сохтакорлик бўлган демократия асосида бошчилик қилган тўнтариш ҳаракати орқали жавоб зарбаси берганини кўриб турибмиз. Бироқ шунга қарамай Уммат маҳкам туриб ўз қўзғолонини тўлиқ ниҳоясига етказишга, бу қўзғолонни зўравон ва мустабид режимларни, Аллоҳ шариатини бир четга суриб қўйган тоғут режимларни бутунлай йўқ қилиб ташлаб Исломий Халифаликни тиклайдиган ҳақиқий ўзгариш йўлига қайтаришга маҳкам туриб тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Зеро Исломий Халифалик Аллоҳ шариатини ичкарида татбиқ этади ва уни ташқарига оламлар учун ҳидоят ва раҳмат рисоласи сифатида кўтариб чиқади.

Биз Ҳизбут Таҳрир – Миср вилояти аъзолари бу муборак ҳайит кириб келаётгани муносабати билан шу улуғ Умматга табрик йўллар эканмиз балонинг асоси ва касаллик уяси мана шу жумҳурий низом эканини таъкидлаймиз. Шунинг учун ҳаммамиз уни рад этишимиз вожиб. Чунки у Роббул оламин томонидан юборилмаган. Бинобарин у куфр низоми бўлиб, у орқали бошқариш асло жоиз эмас. Чунки у қонун чиқариш ҳокимиятини оммага, яъни «халққа» бериб қўядиган демократия асосига қурилади. Ҳолбуки қонун чиқариш ҳокимияти Исломда ёлғиз Аллоҳникидир. Халифалик низоми эса Ислом шу Уммат учун аниқ белгилаб қўйган низомдир. Умматда шу низом ҳоким низом бўлиши вожиб. Бунга Аллоҳ Китобида, Росули A Суннатида ва саҳобалар ижмосида далиллар тўлиб ётибди.

Бу давлат коҳинлик ёки диний ёки демократик фуқаролик давлати эмас. У солиқхўр давлат эмас, ғамхўр давлатдир. У ўзининг барча фуқаролари ишларини – уларнинг дини, ранги ва миллатидан қатъий назар – ғамхўрлик билан бошқаради. Унинг иқтисодий низоми ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини қондиришни кафолатлаш ва ҳар бир шахснинг камолий эҳтиёжларини ҳам имкони борича юксак даражада қондириш асосига қурилади.

Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари ўз аҳлини алдамайдиган етакчи бўлиш вазифасини зиммамизга олганмиз. Биз Исломий Уммат орасида иш олиб борамиз, нафақат Канона Мисрида, балки Умматнинг барча юртларида шу Уммат билан бирга иш олиб борамиз. Бу Уммат ўзининг эгаллаши вожиб бўлган ва Роббул оламин унга «одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат» сифатида танлаган ҳақиқий ўрнини яна эгаллаши учун унга шу тарзда етакчилик қилаверамиз.

Ҳа, шундай, Исломий Уммат яхшилик давлати бўлмиш Халифалик давлати соясида яна одамлар учун чиқарилган энг яхши умматга айланади. Халифалик давлати дарҳақиқат ўн уч асрдан кўпроқ давр давомида дунёга нурли йўлни кўрсатувчи машъал, унинг очилган гулдастаси ва ёритувчи нури бўлиб келди. Ҳозир Уммат тубан низомларнинг одамлар ишларини бошқаришда муваффақиятсизликка учраганини тушуниб етди. Шунинг учун Умматнинг Халифалик лойиҳаси ва шу лойиҳани кўтариб чиқаётганлар теварагида ҳақиқий жипслашишидан бошқа йўл қолмади.

Аллоҳ Таоло деди:

«Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб), барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз»    [Қасос 5]

Шариф Зойид

Ҳизбут Таҳрирнинг

Мисрдаги матбуот бўлими раиси

Адрес: Жало кўчаси 31 – Қоҳира

Телефон: 01015119857 – 0227738076

Электрон почта: hizb.ut.tahrir.eg@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here