Ҳизбут Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

459
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Муборак рамазон ҳайити муносабати билан табрик

Биз Ҳизбут Таҳрир – Судан вилояти аъзолари Исломий Умматни муборак рамазон ҳайити (ийд фитр) билан табриклар эканмиз, бундан жуда ҳам мамнунмиз. Биз Алийюл Қодир Зотдан тоат-ибодатларни ва солиҳ амалларни қабул қилишини ва келгуси ҳайитни Исломий Уммат пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Росулуллоҳ Aнинг рояси, Уқоб рояси остида бирлашган ҳолатида кириб келадиган ҳайитга айлантиришини сўраб қоламиз.

Биз амиримиз (Ҳизбут Таҳрир амири) улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага холис сидқидилдан табрик йўллар эканмиз Аллоҳ Субҳанаҳудан шу амир қўлида нусрат туширишини, Аллоҳ Субҳанаҳунинг Исломни ғолиб қилиш тўғрисидаги ушбу ваъдаси амалга ошишини умид қилиб қоламиз:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»                             [Нур 55]

Ҳабиб Aнинг:

«…ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«…Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» деган башорати рўёбга чиқишини умид қилиб қоламиз.

Шунингдек биз ер юзининг барча томонларида пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлиши учун тунларини кунларига улаб ҳаракат қилаётган Ҳизбут Таҳрир йигитларига алоҳида табрик йўллаймиз. Уларнинг ҳаракатларига Аллоҳ баракот берсин. Шомдаги (Дорул Ислом марказидаги) биродарларимизга ҳам табрик йўллашни унутганимиз йўқ. Азиз Аллоҳдан бу биродарларимизга аср тоғути Башар устидан кучли ғалаба беришини ва уларни яқинда Аллоҳ изни ила тикланажак Халифаликнинг энг олдинги сафдаги аскарларига айлантиришини умид қилиб қоламиз.

Биз Судандаги аҳлимизга ҳам табрик йўллаймиз. Бу аҳлимиздан катта қисмини Аллоҳ шу кунларда сел, қуйиб ёққан ёмғир ва сув тошқинлари билан синади. Улар ишларни асло ғамхўрлик билан бошқармайдиган, солиқ йиғишгагина, одамлар молларини ботил йўл билан еб кетишгагина таянадиган ҳукуматнинг очиқ лоқайдлиги шароитида азият чекишмоқда. Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмайдиган, бинобарин одамлар бошига тушган мусибатларга парво қилмайдиган низом шароитида шундай бўлиши табиийдир. Бу низом кўрилган зиёнларни ҳисоблашдан, ёққан ёмғирлар фалон, фалон йиллардаги кўрсаткичлардан ошиб кетди деб ёлғон сафсата сотишдан бошқа нарсани билмайди. Агар бу ҳукумат ростгўй бўлганида эди ва ғамхўрлик кўрсатганида эди, бу иш учун у ҳали юз бермасидан олдин эҳтиёт чораларини кўрган бўлар эди. Айниқса бу иш ҳар йили ёки икки ёки уч йилда такрорланаётган экан шундай эҳтиёт чораларини кўрган бўларди. Биз бундай офатларнинг олдини олиш учун жиддий ҳаракат қилиш ўрнига қуруқ шундай сафсаталарнигина эшитмоқдамиз.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан биз азиятлар чеккан аҳлимизга ёрдамчи бўлишини, уларга Ўзи улардан олган нарса ўрнига яхшироғини беришини, уларга Ислом асосига қуриладиган низом билан марҳамат кўрсатишини, бу низом Аллоҳ Азза ва Жалла ўзларидан йўлда қоқилиб тушган бир хачир ҳақида нега унга йўлни текислаб қўймадинглар деб сўрашидан қўрққан рошид халифалар сийратини такрорлашини сўраб қоламиз.

Огоҳлантирув:

Ҳизбут Таҳрир – Судан вилояти кенгаши ва марказий алоқалар қўмитаси ҳижрий 1434 йил учинчи шаввол, милодий 2013 йил 10 августда муборак рамазон ҳайити муносабати билан йўлланган табрикларни пешиндан олдин соат ўн иккида қабул қилади.

Ҳар йили яхшилик сизларга ёр бўлсин

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизбут Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

Телефон: 0912377707 – 0912240143

Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here