ТОЖИКИСТОН ҲУКУМАТИ ҚИЙНОҚ КАМЕРАЛАРИДАН МАКТУБЛАР

438
0

7944-300x225
Давлат миллий хавфсизлиги комитети ва ички ишлар вазирлиги,
хусусан олтинчи бўлим каби Тожикистон куч тизимлари ходимлари қўлга олиш ва тергов пайтида ҳеч бир истисносиз қийноққа солиш билан иш олиб боради ҳамда унинг турли услубларини қўллайди. Бу воқия Тожикистон масъуллари ҳаёсизларча уни инкор қилса-да ҳамда халқаро ташкилотлар маълумот йўқлигини баҳона қилса-да рад этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

Ҳеч ким бундай қийноқдан омонда қолмайди. Бироқ, исломий даъватни ёювчилар, хусусан Ҳизбут Таҳрир аъзоларига нисбатан ушбу идоралар ходимлари қийноққа солиш борасида чексиз ваҳшийликка қўл уришади. Зеро, золим ҳукумат Исломга қарши кураш асносида ўз ходимларига кўплаб имтиёзлар бериб қўйган. Аслида уларнинг бу каби қилмишлари ҳукуматнинг қонунига кўра улкан жиноят ҳисобланади. Бироқ, шу кунгача улардан ҳеч бири қўлга олиш ва тергов пайтидаги қийноқлар учун жиноий жавобгарликка тортилмаган. ҳолбуки, жабр кўрганлар тарафидан қийноқлар ҳақидаги юзлаб шикоятлар тегишли идораларга юборилди. Бу шикоятларнинг барчаси ҳалигача жавобсиз қолмоқда.

Шунга кўра, куч тизимлари ходимлари ўз ваҳшийликларида давом этиб келмоқда, ҳатто қийноқ пайтида фахрланиб: “Агар сизларни бу ерда ўлдириб юборсак ҳам, бирор киши бизни бу борада сўроққа тутмайди”. Бу золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!

Бу золим жаллодлар қилмишларини жазосиз қолади, деб гумон қилишади. Йўқ, ҳаргиз бундай эмас! Улар хомҳаёлга борадилар. Ҳар бир қилмиш ўзига муносиб жазо олажак. Золимлар тарафидан қамоқ ва қийноққа солинаётган даъватни ёювчилар бир парча қоғаз ё матода бўлса ҳам, Тожикистон ҳукумати қийноқ камераларидаги вазият ҳамда золимлар содир қилаётган жиноятлардан хабардор қилишади. Биз малай ҳокимлар ва уларнинг жаллодларининг қилмишларини фош этиш ҳамда интиқом куни учун уларга қарши ҳужжат тайёрлаш мақсадида бир қанча тадбирлар қўлладик.

Ушбу номалардан баъзисини чоп этиш ана шу тадбирлардан биридир. Биз мазлум биродарлага шундай деймиз: Аллоҳнинг нусрати, Халифалик давлати ҳамда Рошид халифанинг тикланиши яқиндир!

“Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир” [Бақара, 214].

Шундай экан, интиқом олиш куни ҳам Аллоҳнинг изни ила яқиндир!!! Ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмайди. Бу жаллодлару золимлар ўз ҳукмларини ўзлари қўиб бўлган, улар учун кечирим йўқ ва уларнинг қочишга жойи йўқ. Сизнинг миллионлаб биродарларингиз сабрсизларча интиқом куни ҳамда халифанинг буйруғини кутиб турибди! Шуни айтиш керакки, мазлум мусулмонларга ёрдам бериш ва золимлардан интиқом олиш халифанинг биринчи даражадаги вазифаси ҳисобланади. Ўша кунда Аллоҳ золимлар қонини тўкиш билан мазлумлар интиқомини олиб бериб, мазлум мусулмонлар қалбидаги жароҳатларга шифо ато этажак.

“Cизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ҳам-андуҳни кетказади” [Тавба, 14].

Мен, Тожибоев Шавкатжон Иномжонович, 1975 йил 18 декабрда туғилганман, Душанбе шахри яшовчисиман. 2010 йил 9 март тахминан соат 6:30да уйда ўтирган эдим, тўсатдан эшик тақиллади. Эшик олдида турган турмуш ўртоғим: “Сизга ким керак?” деб сўради. Ташқаридан “Мен “участковый”, эшикни очинг” деган овоз келди. Турмуш ўртоғим буни келиб менга айтди. Мен унга “глазок”дан қарагин-чи, ким сўрайди, кейин “соат 10:00да ўзим олдингизга бораман” деб айтгин, деб тушунтирдим. Билмадим, негадир турмуш ўртоғим эшикни очибди. Бирданига 8-9 киши уй ичига бостириб кирди. Овозларни эшитиб ташқарига чиқдим ва 4-5 киши милиция кийимида, 3-4 киши фуқаро кийимида турганини кўрдим. Баланд бўйли, ориқ, қора мўйлабли, соч ўстирган ва кўлобча шевада гаплашадиган бир хавфсизлик ходими мени кўрган заҳотиёқ юзимни девор тарафига ўгириб, қўлимни қайириб ушлади ва сўроққа тута бошлади.

Исм-фамилиям ва яшаш жойимни сўрагандан кейин мени алоҳида бир хонага киргизиб, ерга ўтирғизди ва қўлимга “наручник” урди. Компютерим ёниқ турарди. У мени ўтирғизгандан сўнг компютерни томоша қила бошлади.

Уларнинг бошлиғининг исми, агар хато қилмасам, Отабек эди. У турмуш ўртоғимни қизчам билан бирга алоҳида хонага олиб кириб сўроққа тутди. Бироздан сўнг менинг олдимга келиб: “ўтган куни жўраларинг билан бирга кимни алдаб тилло тақинчоқ ва пулларини олдинглар?”

Мен: Душанбе шаҳрида жўрам йўқ ва бир неча кундан бери уйдан чиққаним йўқ, дедим.

У: “Бизга сен жўраларинг билан Душанбе шахрида қароқчилик билан шуғлланишларинг ҳақида маълумот етиб келди. Сизлар алдаган ўша аёл “участка”да ўтирибди. Ана ўша аёл сенинг адресингни берди. У айтган белгиларга кўра сен ўша қароқчига ўхшайсан”, деди.

Мен: бундай бўлиши мумкин эмас, чунки мен бу ишни қилмаганман, дедим. Кейин у ёрдамчиларига: “Ундай бўлса, ҳозир уни олиб боринг ва ўша аёл билан юзлаштиринг, агар ўша бу бўлмаса, қайтариб олиб келинг. Мен шу ерда тураман”, деди.

Мен уларнинг гапларига ишондим. Шундан сўнг мени машинага ўтирғизиб олиб кетишди. Йўлда ГАИ ходими машинани тўхтатиб ҳужжат сўради. Рулда ўтирган киши хавфсизлик ходими эканини кўрсатди. Шунда мен улар хавфсизлик ходимлари эканини тушундим. Хавфсизлик қўмитаси биносига кирганимиздан кейин мени машинадан тушириб, бино ертўласига олиб киришди. Қўлимни “наручник” билан ертўла эшиги ёнидаги қубурга боғлаб, қўл-оёқ билан ура бошлашди.

Мен сизлар ким ва нима учун мени урасизлар, деб сўрардим. Уларнинг жавоби биргина эди: “Ўзинг ҳали тушуниб етмадингми? Ўзингни гўлликка солма”. Улар мени 20-25 дақиқа тинмасдан уришди. Сўнг сигарет тутатиб, телефон билан кимнидир чақирди. Кўп ўтмай бир киши пайдо бўлди. У ўша рулда ўтирган киши эди, бўйи паст, сариқчадан келган ва кибр-такаббурли, исми эса, агар хато қилмасам, Ҳаким эди. Унинг қўлида бир дубинка ва курсининг чаб оёғи бор эди. У кулиб олдимга келди, кейин: “Гапира бошладингми ёки тилингдан ўзим суғуриб олайми?”

Мен нима ҳақида гапираётганингни тушунмайман, деб жавоб бердим. У: “Яширма, жўраларинг ҳаммасини айтди. Биз сени кимлигингни биламиз. ўзинг биз сенинг адресингни қаердан олганимизни тушунмадингми?” Шундан кейин “дубинка” билан ура бошлади. Сигарет чекиб турган киши унга: “ҳали тўхтаб тур, уни ечиб ичкарига олиб борамиз. Кресло
устида ўзи гапга киради” деди. Бу гапларнинг ҳаммаси жирканч ҳақоратлар билан айтиларди. Мўйлаби “опер” (тезкор бўлим ходими) мени ўз исмим билан эмас, балки “будик” деган лақаб билан хитоб қиларди.

Унинг яхши кўрган гапи “оналарингни фалон қилиш керак… хотин-қизларингни эшак фалон қилсин” эди. У бундай ҳақоратларни ҳар бир гапидан кейин такрорларди.

Кейин мени ичкарига олиб кириб, темир супа устига ётқизишди.
Оёғимни сим билан, қўлимни эса “наручник” билан боғлашди. Мен нима гаплигини тушунмадим. Ўша мўйлабли баланд бўйли дубинкани олиб келди ва оёғимга ура бошлади. Ҳаким эса ўша курсининг чаб оёғи билан бир марта бармоқларимга урса, бир марта нозик жойимга урарди. Бир соатдан кейин Отабек келди. Аввалига менинг Душанбедаги ҳолатим ва машғулиятим ҳақида суриштирди. Бироздан сўнг телефонидан бир неча суратларни кўрсатди ва улар кимлигини сўради.

Шунингдек, Расул ва устанинг суратини кўрсатиб, улар ҳаммасини аллақачон айтишганини айтди. Улар мен орқали Абдуллоҳ ва Юсуфнинг адресини топишни истарди. Мен уларни танимайман, деб жавоб бердим. Отабек Ҳакимга бир ишора билан: “Икки-уч соатдан кейин келаман, шу икки адрес менинг қўлимда бўлиши керак” деб чиқиб кетди. Мени ечишганда оёқда туролмасдим, оёғим шишиб кетганди. Мени олиб бориб ечинтиришди, коридор ўртасидан ўтган трубага боғлашди, 1.5 литрлик “бакалашка”да сув олиб келиб бошимдан қуйишди ва ура бошлашди. Яна ўша ориқ баланд бўйлиси дубинка билан, Ҳаким эса тахтача билан бошим ва нозик жойимга урарди. Бу қийноқлар қанча давом этгани эсимда йўқ. Савол битта эди: “Айтасанми ёки йўқ?”  Иккаласи сигарет чекиш учун чиқиб кетишди. Ёлғиз қолган мен танамни бутунлай ҳис қилмасдим. Бир қанча вақтдан кейин Отабек ўша ориқ баланд бўйли билан келиб, мени учинчи қаватдаги тергов кабинетига олиб борди. қўлимга ручка ва қоғаз беришди.

Мен қўлларим шишиб кетгани сабабли ёзолмасдим. Отабек ориқ баланд бўйлига: “Мен савол бераман, сен ўзинг ёзасан” деди. Ҳаким бир темир чизғич билан бошим тепасида турарди ва ҳар қачон сукут қилсам, у билан бошимга урарди.

Савол-жавоб бошланди. Отабек: “Сен ҳали ҳам қаердалигингни тушунмадинг? Мана бу жўраларинг баёнотлари” деб, делоларга ишора қилди: “Биз ҳаммасини биламиз. Яширишнинг фойдаси йўқ. Сен, агар шунчалик ўзингга ишончинг бўлса, бу сенинг хоҳишинг. Лекин менинг маслаҳатим шуки, агар сен ўзингни инвалид қилсанг, ҳеч ким сенга раҳмат айтмайди”.

Отабек чиқиб кетгандан кейин ориқ баланд бўйли мени стулга ўтирғазиб, “электрошок” билан қийнаб тергов қила бошлади. ҳар замонда Ҳаким ҳам кириб, 2-3 мушт туширарди. Шундай қилиб кеч ҳам б?ўлди. Кечаси соат 11:00 да мени бошқа кабинетга олиб боришди. Охирги сўроқда менга: “Хотининг ҳам қизчанг билан бирга “отдел”да. Агар улар билан ҳеч нарса юз бермаслигини истасанг, ушбу икки адресни ёдингга келтир” дейишди.

Мен “опер”га агар мени учинчи қаватдан бошим билан ташласанг ҳам, бу адреслар ёдимга келмайди, чунки мен уларни билмайман, дедим. У менинг бу сўзларимдан ғамга ботиб, 3-4 мушт урди ва: “Хотинингни кўзинг олдида яланҳоч қилиб, кейин сўровни давом эттирайликми?” деди. Кейин телефонни олиб, қаергадир қўнғироқ қилди. 5 дақиқадан сўнг навбатчи келди.

У навбатчига: “Бу кеча хотини отделда ҳолади. Агар саҳаргача адреслар ёдига келмаса, мен ўзим хотини билан бирма-бир суҳбат ўтказаман”. Мен уларга хотинимни қўйиб юборинглар, мен билган нарсамни айтаман, дедим.

“Опер”: “Эртага машина билан борамиз, ҳамма жойларни кўрсатасанми?” деди. Мен нимани билсам ўшани кўрсатаман, дедим. Охирги саволдан сўнг мени коридорга чиқариб, пол устига ўтирғазди, “наручник” билан пол устидаги трубага боғлаб: “Агар ухласанг, ўзингдан кўр. Мен яна чиқиб хабар оламан” деди.

Эрталаб ўша ориқ баланд бўйли мени ҳожатхонага олиб бориб: “Мен ваъдамда турдим. Агар сўзингда турмасанг, хотининг адресини биламан, уни олиб келиш қийин эмас. Мени бу ишга мажбурлама” деди. Соат 9:00 ларда Отабек келди. “Опер” унга менинг олиб бориб кўрсатишга розилигимни тушунтирди. Машинага ўтириб, Абдуллоҳнинг жойини кўриш учун “Саховат” бозори тарафга йўл олдик. У машинани секин ҳайдаб: “Агар Абдуллоҳни кўрсанг, менга хабар бер” деди.

У ердан 46-микрорайонга бордик. У машинани тўхтатиб: “Давлатёрнинг жойи мана шу ер. Яхшилаб қарагин. Агар уни кўрсанг, хабар бер” деди. Уларни топмаганимиздан кейин мени яна жирканч ҳақоратлар билан хавфсизлик идорасига олиб боришди. Кабинетга киргандан кейин мени пол устига ўтирғазиб, уриб-тепа бошлашди.

Опер: “Бугун сен бизни аҳмоқ қилдинг. Ҳозир ҳаммасини айтасан. Сенга 10 дақиқа вақт” дерди. Шундай қилиб, адреслар, ҳизбийлар исмлари, ишчилар исмлари, учрашув жойлари, китоблар яширилган жойлар ва бошқаларни сўрарди. Кейин бир қанча суратларни олдимга ташлаб, таниганларимни ажратишга буюрди. У ердан мен бир неча суратни ажратдим. Бошқа суратларни эса ўзи кўрсатиб, исмини ҳам ўзи айтарди. Агар танимайман десам, 2-3 мушт туширарди.

Телефонимни чиқариб, ҳар бир номерни сўрарди: “Исми нима?”, “қаерда яшайди?”, “Ҳизбийми ёки йўқ?” ва ҳоказо. Икки танишимнинг телефон рақамини кўрсатиб: “Булар намоз ўқийдими?” деб сўради. Мен ҳа, ўқийди, дедим. Яна улар ҳизб аъзосими, деб сўради. Мен улар ҳамкасбим холос, дедим. Кейин у менга: “Бир варақни олиб, улар ҳақида сен билан
ҳамкорлик қилишлари, қаерда ҳалқа ўтказишларинг ва қачон ҳизбга аъзо бўлгани ҳақида ёзасан” деб буюрди. Мен улар оддий намозхонлар, ҳизбга аъзо эмас, дедим.

У менга яна: “Сен уларни ҳизб аъзоси деб ёзавер, қолгани сенинг ишинг эмас. Биз нима қилишни биламиз” деб буюрди. Мен рози бўлмадим. Узоқ уриб-тепишдан сўнг қўлим панжасини делоларни боғлаш учун ишлатиладиган асбоб орасига боғлаб, тирноқларим орасига игна санча бошлади. У компютер сими билан бошимга ҳам урарди. Бошимдан қон оқа бошлагач, бошим ва полни қондан тозалашим учун қўлимни “наручник”дан ечарди. Сўкишлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади.

Мени кечқурун кабинети биринчи қаватда бўлган катта бошлиғнинг олдига олиб киришди. У: “Бу ерда ёзган афсонани мен биламан. Сен бизга бирор янги нарса бермадинг. Ёдингга солиб қўйишимни истайсанми?” деди.

Кейин мени ура бошлади. Қанча урганини билмайман, лекин баданимдаги ҳар бир аъзойимга икки-уч зарба тушди. Шундан сўнг, у оперга: “Баёнотини бироз тўлдириб, терговчига топширинглар” деди. Терговчи олдида барча гапни қайтадан такрорладим ва ўша куни кечқурун мени СИЗОга олиб бориб, тўғридан-тўғри картсерга ташлашди.

4 ёки 5 кундан кейин мени картсердан чиқаришди. Кабинетга кирганимда у ерда тўрт киши турарди: Отабек, ўша ориқ баланд бўйли, Ҳаким ва яна бир киши. Улар: “Биз сенинг компютерингда ҳамма керакли нарсаларни топдик. Бундан маълум бўладики, сен диск, варақа ва китоб чоп қилгансан” дейишди.

Мен уларнинг бу гапини рад қилганимда эса яна ура бошлашди. Улар бир варақни чиқариб: “Ҳозир биз ёзамиз, сен имзо чекасан. Сен ҳизбнинг дисклари ва варақаларини чоп қилардинг” дейишди. Мен рози бўлмадим. Шундан сўнг Чориевани мен билан юзлантиришга олиб келиб, мени гапиришдан ман қилишди. Менинг юзимни девор тарафга ўгириб қўйганлари учун бу аёл қандай аҳволда эканини кўролмадим.

Картсерда 17 кун қолиб кетдим. Картсердан чиққанимдан 2-3 кун кейин ҳимоячи билан учрашдим. У менинг қўлимни кўриб, хавфсизлик қўмитаси ходимлари зулми ҳақида шикоят ёзишни таклиф қилди. Мен рози бўлдим. Икки кундан кейин ўша ориқ баланд бўйли СИЗО бошлиғи билан бирга олдимга келиб, мени кўрсатди. Бошлиқ ҳимоячи келишидан олдин мени чақириб: “Агар хавфсизлик қўмитаси ходимлари ҳақида шикоят қилсанг ёки менга бирор муаммо пайдо қилсанг, мен ҳам сенга ва
оилангга бирор муаммо пайдо қилишга мажбур бўламан. Ман СИЗОдаги қонун-қоидалар билан сени синдираман. Сенинг бу ишингдан менга зарар етади, лекин мен бирор илож қилиб чиқаман. Ўша “опер”ни қамашлари ҳам мумкин, лекин сен ўзинг ҳақингда ўйла. Мен сени бир йил шу ерда сақлаб тура оламан. Камераларда ёмон одамлар билан бирга жойлаштираман, “дачка”ларни ман қиламан. Агар бу ишдан қайтаман, десанг мен сенга бир неча “лгот”лар бера оламан.

Масалан, аъзоларингни даволаш, оиланг билан учраштириш, камерада яхши одамлар билан жойлаштириш” деди. Мен рози бўлдим. Ҳимоячи билан маслаҳатлашиб, прокурорга шикоят ёзишдан воз кечдим. Терговчи билан тез-тез учрашиб, делони тўлдирардик. Суд муҳокамаси бошлангунча бир неча биродарлар билан юзма-юз бўлдик. Суд муҳокамасидан бир кун олдин ўша “опер” келиб, яна бир марта хавфсизлик қўмитасида кўрган зулмлар ҳақида оғиз очмасликни таъкидлаб: “Агар гапирсанг, Ваҳҳобов Азамат каби СИЗОда ўтирасан. Бу ишинг билан бирор кишига зиён етказа олмайсан. Шунинг учун беҳуда ишни қилма”.

Кейин мени судга олиб боришди. Мени 170-модда, 189-модданинг 2-қисми ҳамда 307-модданинг 1-қисми билан деб топиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этишди…

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here