Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг мамлакатга террорчилик хавфи эҳтимолидан ташвишда эканлиги ҳақидаги баёнотини шархлар экан, сиёсий қарорлар Муассасасининг таҳлиллар бўйича директори Рустам Бурнашев Total.kz мухбирига, экстремистлик ва террорчилик хавфи давлат ҳокимиятининг зифлашишлигига боғлиқ хос вазиятларда юзага келади, деди.
“Менинг нуқтаи назаримда, мазкур холатда Атамбаев ва унинг ҳукуматига аниқ келиши мумкин бўлган таҳдид ҳақида эмас, балки, хозир Қирғиз раҳбариятида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазиятни барқарор ҳолатда ушлаб туришга қаратилган тўлов манбаълари жуда озлиги ҳақида сўзласа бўлади. Шу боис президент вазиятнинг кескинлашишлиги томон бормоқда. У ўзига айрим ваколатлар берилишлигини қатъий талаб қилиб туриб олишлиги зҳтимолга яқин”, – деди Бурнашев.
Унинг сўзларига кўра, агар бошқарув органлари мана шу нарсага рози бўлсалар, Қирғизистон президенти ёки ҳукуматига қатъий чоралар қабул қилиш ваколатлари берилади.
“Бу чоралар асосан экстремистчиларнинг ўзларига нисбатан эмас, балки, кўпроқ мамлакатда сиёсий режимни барқарорлаштиришга қаратилган бўлади”, – деди Total.kz мухбири билан бўлган суҳбатининг якунида Рустам Бурнашев.
Оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишларича, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, янги ҳаракатлар намоёндалари Қирғизистонга террорчиликни олиб келишлари ва ёшларга таасирларини ўтказишлари мумкинлиги ҳақида баёнот берган. У, мудофаа Кенгашининг мазкур масалага бағишланган махсус йиғилиши бўлишлиги ҳақида қайд қилган.