Россия Қирғизистонни ҳам бой бериши мумкин.

461
0

россия

Туркия Қирғизистонда гидроэлетростанциялар қуриш ва туризм сохаларида ўз таасирини кучайтириш ҳамда икки мамлакат ўртасида товар алмашуви ҳажмини камида 1 млрд долларга кўпайтириш ҳаракатида. Бу ҳақда Режаб Эрдуғон баён қилади.

Туркия премьер-министри Режаб Тоиф Эрдуғон 9 апрел куни расмий ташриф билан Бишкекка келди.

Расмий маълумотларга кўра, Эрдуғон Бишкекда бир қатор иқтисодий масалаларни муқокама қилишликни, шунингдек қирғиз-турк бизнес-форумида иштирок этишликни режалаштирган. Аслида эса унинг Қирғизистонга келишидан мақсади– яна бир маротаба президент Алмазбек Атамбаевни НАТОнинг «Манас» авиабазасини қолдиришга кўндириш учун ҳаракат қилиб кўришлик.

Мутахассисларнинг фикрича, Туркия яккама-якка мулоқотларда ўзининг Кремлдаги рақобатчиларидан аввалроқ самарага эришишликка ҳаракат қилиб кўради. Бу борада Анқара биринчи қадамни қилди ҳам. Эрдуғоннинг сўзларига кўра, Туркия Республикаси Қирғизистон Республикаси билан ГЭСлар қуриш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга эриша олишлигига умид қилади – бу ўлжа аввалда Россияники бўлган бўлса ҳам: Москва Норин дарёсида электростанциялар каскадини қуриш лоиҳасини амалга оширишликни, ҳамда қамбарота ГЭСини қуриб битиришликни мақсад қилган эди. Афтидан, ўлжани Анқара билан бўлишишга тўқри келади.

Эрдуғоннинг сўзларига кўра, ГЭС қурилиши бу “қиммат сармоя”. “Бироқ, шунга қарамай, биз мутахассисларни ва Туркия тадбиркорларини ГЭС қуришликка ҳамда электроэнергия ишлаб чиқаришликка таклиф этишни мақсад қилганмиз. Шунда қирғизистонда электроэнергия нархи тушади”, – баён қилди премьер-министр. У, Туркияда электростанциялар қуриш бўйича кўп сондаги лоиҳалар амалга оширилгани ва Турк компаниялари бу соҳада етарли тажрибага эга экани ҳақида қайд қилди.

Бундан ташқари, Туркия Қирғизистонга қарбий, маориф ҳамда соғлиқни сақлаш сохаларида молиявий ёрдам ҳажмини оширишлигига келишилди. Стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида ҳужжат имзоланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here