Росулуллоҳ ﷺ қачон фуқаролик давлатини барпо қилганлар?!

520
0

Росулуллоҳ ﷺ қачон фуқаролик давлатини барпо қилганлар?!

«Замонавий Яман давлатининг миллий кўз-қараши» ишлари бўйича вазир ўринбосари бўлиб тайинланган Маҳмуд Жунайд фуқаролик давлати атамаси ҳақида очиқ гапирди. 2019 йил 19 ноябр сешанба куни транспорт вазири Закариё Шомий, регионал идора вазири Али Қайсий ва маданий хизматлар вазири Идрис Шаржабийлар билан бўлган учрашувда шундай деди: «Олий сиёсий кенгаш раиси кўрсатмаларини бажариш учун ташкилотлар томонидан тез жавоб берилиши коррупцияга қарши кураш, шаффофликни ошириш ҳамда коррупция ва коррупционерлардан холи давлат барпо этишга ҳаракат қилишда ўз аксини топади». Ушбу баёнотни Яманда чиқадиган қўзғолон газетаси 2019 йил 20 ноябр, чоршанба куни чоп этди.

Ҳусийлар ўз тарафдорларини «қуръоний бошқарув Ислом билан ҳукм юритадиган давлатдагина бўлади», деб чарчатишди. Шунингдек, тўла бир йил давомида замонавий давлат деган истилоҳни ишлатишди. Фуқаролик давлати атамасини эса, 2019 йил 29 январда Яман келажаги ҳақидаги қараш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2019 йил 26 мартда сиёсий кенгаш тасдиқлагунича яширишди. Шундан кейин турли ахборот воситаларида тарқата бошлашди, лекин бунда замонавий давлат атамасини ишлатишни афзал деб топишди. Ваниҳоят, расмий масъул Ҳусийларнинг фуқаролик давлатини барпо қилиш тўғрисидаги ниятларини биринчи марта очиқ айтди.

Фуқаролик давлати бошқарув борасидаги Ғарб истилоҳи бўлиб, чиқарадиган ҳукмлари, шариати ва қонунларида динга алоқаси бўлмаган давлатга айтилади. Бу давлатда дин шахсларга ҳавола этилади, хоҳласа қабул қилади, хоҳламаса зарари йўқ. Олий сиёсий кенгаш қабул қилган қараш билан танишиб чиққан одам буни очиқ ҳис қилади. Яман аҳолиси қуйидагича савол йўллашга ҳақли: Мавлиди яқинда нишонланган Росулуллоҳ ﷺ Мадинага келган пайтда иккинчи Ақаба байъатида ансорлар берган ёрдамлари эвазига фуқаролик давлатини барпо қилганми? Ёки Ислом билан ҳукм юритадиган давлатни барпо қилганми?

Бу сизлар учун ҳеч нарсани англатмайдими? Ёки сизлар гуноҳни ҳис қилмайдиган бўлиб қолганмисиз? Яманда фуқаролик давлатини барпо қилиш режаси робиул-аввал ойида фош бўлиб қолсая. Ахир Росулуллоҳ ﷺнинг мавлидини нишонлаганингизга атиги бир неча кунлар ўтдику, наҳотки у кишига хилоф иш тутсангиз? Росулуллоҳ ﷺ сизларга охирги замонда фуқаролик давлатини барпо қилишни васият қилганми? Албатта сизлар ва сизлардан олдин Яманни бошқарганлар ёмонлик ва Аллоҳнинг шариатини чеклашда бир-бирингиз билан мусобақалашмоқдасиз.

Қуйидаги ояти карималарда Ислом билан ҳукм юритиш борасида очиқ буйруқ келган. Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг» [Моида 49]

فَاحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ

«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» [Моида 48]

فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

«(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» [Нур 64]

Росулуллоҳ ﷺ бизни фуқаролик давлатини олишдан қайтарганлар. У киши айтадилар:

«لَتَتَّبِعُنَّ سُنَنَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ شِبْرًا بِشِبْرٍ وَذِرَاعًا بِذِرَاعٍ حَتَّى لَوْ دَخَلُوا جُحْرَ ضَبٍّ لَدَخَلْتُمُوهُ. قالوا: اليهود والنصارى؟ قال: فَمَنْ؟»

«Сизлар олдинги ўтганларнинг шариатига қаричма-қарич ва зирома-зиро эргашасизлар. Ҳатто улар калтакесакнинг инига кирса, сизлар ҳам кирасизлар, Улар яҳудий ва насронийларми? – деб сўрашган эди, У киши: Бошқа ким ҳам бўлиши мумкин, деб жавоб бердилар.

Фуқаролик давлати илмоний давлат бўлиб, унда ҳокимият Аллоҳники бўлмайди ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритилмайди. Унда Исломдан ҳеч нарса йўқ. Шунинг учун уни олиш, татбиқ қилиш, унга чақириш, уни талаб қилиш ва ёрдам бериш ҳаромдир. Исломдаги бошқарув низоми Халифаликдир, у биринчи жаҳон уруши тугаганидан бери мавжуд эмас. Шунинг учун Яман аҳли Халифаликни тиклаш ҳамда Ғарб имон ва ҳикмат юрти бўлмиш Яманда бозорини чаққон қилаётган фуқаролик давлатига чек қўйиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда фаолият қилиши лозимдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here