Эрон: Шимолий Кореяни қўллаб қувватлаймиз

573
0

иран

 

 

 

 

 

Шимолий Кореянинг Америкага қарши таҳдидлари ортидан Эрон қуролли кучлар бошлиғининг ноиби Масъуд Жазоирийнинг таҳдидлари янгради.

Американинг “DEBKAfile” сайти Масъуд Жазоирийнинг “биз Шимолий Корея тарафида турамиз ва Америка билан қарши курашишида уни ҳимоя қиламиз”, деган баёнотини нашр қилди.

Кейинги пайтларда Вошингтон ва Эрон ўртасидаги махфий битимлар маълумот манбалари томонидан бир неча бор ошкор қилинганига қарамай ва АҚШ президенти Барак Обама ўтган наврўз байрами билан табриклаб мактуб юборганига қарамай, Эрон юқоридаги позицияда турганини билдирмоқда.

Эрон бу борада Шимолий Кореяга нисбатан анчагина тажрибага эга. Американи трибунада туриб ҳақорат қилиш, “Америка катта шайтон”, деб жар солиш Эрон учун одатий ҳол.

Айни дамда Россия Корея ярим оролида юзага келган кескинликларнинг шиддатлашувидан хавотирда. Россия президенти Владимир Путин назарида Корея ярим оролида кескинликларнинг о?ибатлари 1986 йилги Чернобил ҳодисасидан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин.

Путин шунингдек, Корея ярим оролидаги юзага келган бўҳронни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Рроссия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг RTV каналига берган интервюсида хатар ўта жиддийлиги, шунинг учун Россия вазиятни тинчлантириш одатига амал қилиши ҳақида гапирди ва Шимолий Кореяни дипломатик музокараларни ?айта бошлашга ча?ирди.

Ўз навбатида Шимолий Корея Жанубий Кореядаги xорижликларга ҳарбий можаро бошланмасидан олдин мамлакатни тарк этишни тавсия қилмоқда. Давлат аxборот агентлигига кўра, xорижий сайёҳлар ва компаниялар ўз xавфсизлигини ўйлаб, зудлик билан Сеул ва Жанубий Кореядан чиқиб кетиши зарур.

Шимолий Корея ўтган ҳафта ҳам шу мазмунда огоҳлантириш билдириб, Пxеняндаги элчиxоналарга мамлакатни тарк этишни тавсия ҳилган эди.

Шимолий Корея уруш эҳтимоли ҳақида бонг урар экан, Япония ўз пойтахти Токионинг 30 миллион аҳолисини ҳимоялаш учун шаҳар бўйлаб учта ҳудудда АҚШда ишлаб чиқарилган баллистик ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимини ўрнатган. Токиодаги Би-би-си мухбири Руперт Вингфилд-ҳейз Японияда ҳеч ким Пхеньян ҳақиқатдан ҳам ҳужум қилишга шайланаётганига ишонмаслигини айтади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here