Қирғизистон “Қамбарота – 1” ГЭСини ўз ҳисобидан қуриш режасини кўриб чиқмоқда

274
0

Қирғизистон “Қамбарота – 1” ГЭСини ўз ҳисобидан қуриш режасини кўриб чиқмоқда

 Хабар: Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев Қирғизистон “Қамбарота – 1” ГЭСини ўз ҳисобидан қуриш режасини ўрганаётганини билдирди.

 “ГЭСни ўз маблағимиз ҳисобига қуриш ўнғай бўлади. Оптимизация, ислоҳотлар натижасида ҳозир бюджет маблағлари иқтисод қилиб қолинмоқда. Бу пулларнинг барчаси янги қувват яратиш учун сарфланиши лозим”,-деди вазир.

 Қирғизистон узоқ йиллардан бери “Қамбарота – 1” ГЭСини қуриш учун ҳамкор ёки инвестор излаб келади. Жумладан, 2010 йилда Россия билан Норин ГЭС каскадларини ва “Қамбарота – 1” ГЭСини ҳамкорликда қуриш бўйича шартнома имзоланган. Бироқ Россия бу лойиҳани амалга оширишни пайсалга солгани ортидан Қирғизистон шартномадан чиққанини эълон қилган.

 Изоҳ: 2016 йил август ойида Россия ҳозирги иқтисодий ҳолатида келишувдаги йирик лойиҳаларни молиявий жиҳатдан таъминлай олмаслигини тан олганидан сўнг Қирғизистон ҳукумати 31 декабр куни Қамбарота -1 ва Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича Россия билан эришилган келишувни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ва ГЭСларни қурилишига сарфланган 37 миллион долларни Россияга қайтариб бериш лозимлигини билдирган эди.

 2017-йили Қирғизистон ҳукумати Юқори-Норин ГЭС мажмуасини қуриш бўйича тендер эълон қилди. Тендерда Чехиянинг Liglass Traiding CZ компанияси ютиб чиқди. Liglass Traiding CZ компанияси ва “Электр станциялари” ОАЖ билан инвестиция шартномасини тасдиқлаганидан кейин бир ой ичида Россияга 37 млн доллар тўлаши кераклиги белгилаб қўйилди. Бироқ, компания иш фаолиятини бошламай туриб битим бекор қилинди...

 Садир Жапаров 2021-йил 11-12 март кунлари Тошкентга қилган сафари чоғида Қамбаота-1” ГЭСини ҳамкорликда қуриш борасида келишувга эришилди.

 “Биз “Қамбаота-1” ГЭСини Ўзбекистон билан бирга қуриш тўғрисида шартномага эришдик. Ҳозир иш бошланди. Ҳудо ҳохласа, “Қамбарота-1” ГЭСини уч йил ичида қуришни мақсад қилдик. Бу лойиҳа тўлиқ амалга ошади. 30 йилдан бери амалга ошмай қолиб кетаётган бу лойиҳа уч йилда қуриб битказилади”, – деган эди Садир Жапаров. Бироқ, берилган баёнотлар, эришилган келишувларга қарамай қирғиз-ўзбек ҳамкорлигида бирор силжиш бўлганича йўқ.

 Шу кунга қадар қирғизи ҳукумати “Қамбарота-1” ГЭСини барпо этиш бўйича бирор қадам олдинга силжимаётгани ёки инвестор тополмаётганининг асосий сабаби ушбу лойиҳа стратегик аҳамиятга эга бўлиб, қайси давлат буни ўз қўлига оладиган бўлса биринчидан улкан даромадга, иккинчидан расмий ҳукуматга бўлган таъсирини оширишга муваффақ бўлади. Шу сабабли ҳам гарчи Россия лойиҳада иштирокини тўхтатиб қўйган бўлсада, ГЭС каби муҳим стратегик объектни осонликча бошқа давлат қўлига топшириб қўймайди ёки Қирғизистон мустақил равишда барпо этишига йўл қўймайди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here