Исломда Уммат мажлиси

472
0

Исломда Уммат мажлиси

 Баъзи “мўътадилчи” мусулмонлар “демократия Исломдан олинган, шу сабабли демократия Исломга зид эмас” деб халқни адаштиришади. Улар “демократиядаги парламент Исломдаги шўродан олинган” дейишади. Аслида демократия куфр тузуми бўлиб, у асли асосидан Исломга зид. Шу жумладан, парламент ҳам Исломдаги шўродан эмас. Демократияда ҳокимият халқники дейилади ва одамлар ўзлари учун ўзлари қонун ишлаб чиқишади. Қонун чиқариш парламент орқали амалга оширилади. Исломдаги Шўро мажлисида қонун ишлаб чиқилмайди. Қонунлар Қуръон ва Суннатдаги жазмий далиллардан ва мужтаҳидларнинг саҳиҳ ижтиҳодларидан олинади.

 Исломий давлатдаги Уммат мажлиси (Мажлисул Умма) икки вазифани бажаради.

 Биринчиси Халифага маслаҳат беради.

 Халифа ички сиёсатдаги ишларни бошқаришга тааллуқли, теранг назар ва фикрий бахсларга хожати бўлмаган амалий ишлар бўйича маслахат сўраб мажлисга мурожаат қилади. Масалан, фуқаролар фаравон ҳаёт кечиришлари учун уларни керакли хизматлар билан таъминлаш, шунингдек, хавфсизликни сақлаш ва душман таҳдидини бартараф қилиш каби ишларда мажлисга мурожаат қилади. Бу ўринда Халифа учун кўпчилик овоз билан қабул қилинган мажлиснинг раъйи мажбурий бўлади.

 Шунингдек, Халифа табанний қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб бирорта раъйни табанний қилса, аммо, мажлис ундан бошқа раъйни табанний қилишни маслахат берса, бундай вазиятда мажлис мазолим қозисига мурожаат қилади. Бу ўринда мазолим қозиси чиқарган ҳукм бажарилиши барча учун мажбурий бўлади.

 Иккинчидан, Мажлис Халифани Исломни татбиқ қилишда муҳосаба қилади. Чунки, Уммат мажлиси аъзолари халифани муҳосаба қилишда Уммат вакиллари ҳисобланишади.

 Қадрли мусулмонлар, “мўътадил ислом” каби адаштирувчи фикрларга алданмай, соф Исломни ўрганинглар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here