Ҳижрий 1442 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

448
0

Ҳижрий 1442 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

Эълон

Башариятни яратган, анбиёларни рисолалар ила юборган, золимларга қаҳр қилувчи ва бандалар устидан ҳукмрон бўлмиш оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Бутун халқлар саййиди ва рисолат соҳиби, Халифалик тузумига асос солиниши тўғрисида ваҳи олган, унинг ағдарилишидан огоҳлантирган ва қайта барпо бўлиши ҳақида башорат берган саййидимиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оиласи ва асҳобларига салоту саломлар ёғилсин.

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун 2021 йил 11 апрел, якшанбадан душанбага ўтар кечада муборак рамазон ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани ўз исботини топмади. Шунга кўра, эртага душанба куни инша Аллоҳ шаъбонни тўлиқ охирига етказилиб, ўттиз кун қилинади ва эртаси сешанба куни муборак рамазон ойининг биринчи куни бўлади.

Шу муносабат билан мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ушбу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага етказар эканман, Аллоҳдан амиримизга ёрдам беришини, у кишининг қўли билан барчамизга нусрат ва ғолибликни ато этишини сўраб қоламан.

Бу йилги Рамазон – дунё тобора залолатга юз тутиб, кризислар оловида қовурилаётган бир пайтда кириб келмоқда. Капиталистик тузумнинг барбод бўлаётгани айни тузум келиб чиққан пойтахтлардаги ҳукмрон доиралар ва жамоатчилик фикрини бошқариб назорат қилувчиларга ҳам аён бўлиб қолди. Ғарб давлатлари халқлари ўз ҳукуматларининг хатти-ҳаракатларига шубҳа билан қарашмоқда. Ғарб томонидан – бевосита ёки билвосита – мустамлака қилинган юртлар эса, кризис, нотинчликлар ва беқарорликка тобора ботиб бормоқда. Айниқса, бунинг қуйида зикр қилинган икки хил бадалини мусулмон юртларидаги халқлар юз йилдан буён омматан тўлаб келмоқдалар.

Биринчиси, Халифалик қулатилгандан бери Ислом Уммати халқаро миқёсда таҳқирлаб келинмоқда. Бунинг рамзий кўриниши генерал Анри Гуро Салоҳиддин Айюбийнинг қабрини топтаган пайтдан бошланди. Бугунги кунда Франциянинг саййидимиз Муҳаммад мустафо ﷺни таҳқирлаши Умматга нисбатан қилинаётган халқаро таҳқирловнинг охирги эмас. Зеро, Аллоҳ Таоло бундай деди:

قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاء مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир» [Оли Имрон 118]

Иккинчиси, ҳаётимиз кризис ва азоб-уқубатларга тўлиб кетди. Капиталистик тузум ҳукмронлиги остидаги мусулмон юртларининг аксари оғир кризислардан азоб чекмоқда. Чунки иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик каби барча соҳадаги кризислар юз миллионлаб мусулмонларнинг турмуш тарзини остин-устун қилиб юборди. Ўз юртларидан кўчиб ва қочиб кетиш Ислом Уммати халқларида одатий ҳолга айланиб қолди!

Ўтган юз йил шуни кўрсатдики, мустамлакачи кофир Ғарб мудом Ислом Уммати тақдирига ҳукмрон экан, хорлик ва бахтсизликлар ёғдиришдан ҳаргиз тўхтамайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِنْ يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ لاَ يَرْقُبُواْ فِيكُمْ إِلاًّ وَلاَ ذِمَّةً

«Агар устингиздан ғолиб бўлсалар, сизларнинг хусусингизда на аҳдга ва на бурчга боқадилар» [Тавба 8]

Роҳингаларнинг қатли ом қилиниши ва уйғурларнинг репрессияга юз тутишидан тортиб, Шомни хонавайрон этиш ва Ақсони босиб олишгача бўлган барча кризислар мусулмонларнинг ўз манфаатларига эга чиқолмай қолгани натижасида юзага келди. Бунга эса, айни манфаатларга қайғурувчи бир давлатнинг йўқлиги сабабчидир.

Лекин, ушбу юз йилликдаги оғир азоб-уқубатлар ҳамда даъватни кўтариб чиқаётганларнинг олиб бораётган фаолияти Умматни ўз Халифалигини йўқотган пайтда куч-қудратини ҳам йўқотганини онгли равишда ва аниқ тарзда идрок этишга ундади. Ўз навбатида, ушбу идрок Халифаликни мусулмонлар орасида жамоатчилик фикрига айлантирди. Энди улар Халифаликка кўзлари мўлтираб интизор бўладиган, унинг қайтишини орзиқиб кутадиган бўлдилар.

Уммат тортган оғир азоб-уқубатлар натижасида юзага келган нарсалардан яна бири шуки, Уммат ўз ҳукмдорларининг малайлиги ва хоинлигини тушуниб етди. Чунки ҳукмдорларнинг бор-йўқ ташвиши мустамлакачи кофир Ғарбнинг манфаатларига хизмат қилишдир. Шунинг учун Уммат бойликларини талаш, юртларини вайрон этиш ва Уммат фарзандларини қирғин қилишда Ғарбга ёрдам берадиган бўлишди. Айни шу нарса Умматни ўз ҳокимиятининг тортиб олинганини ва уни қайта озод этмоғи даркорлигини англаб етишга ундади. Натижада бугун Уммат халқлари ўз ҳокимиятини қайтариб олиш йўлида жонларини фидо этишга тайёр, ғазабдан портловчи халқларга айланди.

Шариат ҳукмронлиги масаласига келсак, Уммат ушбу фарз борасида бироз тараддудланмоқда. Биз уни кўп воқеа-ҳодисалар ва позицияларда озгина иккиланиб, хўжайинликни холис шариатга бериш масаласида бироз тараддудланаётганини кўряпмиз. Шу боис, бошқарув масаласида исломий шариатга қўшимча бошқа тузумларни ҳам қабул қилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунинг сабаби шундаки, исломий шариатнинг ҳаёт ишларини бошқаришга қодирлиги борасидаги ишонч Умматда комил эмас. Бунга қўшимча, Уммат мустамлакачи кофир Ғарбнинг зўравонлиги олдида ўзини заиф ҳис қилмоқда.

Шунинг учун минбарлар, мажлислар, форумлар ва оммавий ахборот воситаларини эгаллаган мусулмонларнинг муҳим роли бор. Чунки Аллоҳ Таоло уларга Ислом Уммати орасида куч, нуфуз ва имконият берди.

Эй минбарлар, мажлислар, форумлар ва оммавий ахборот воситаларини эгаллаган мусулмонлар, эй Аллоҳнинг бандалари!

Сиз жамоатчилик фикрини тўғри шакллантириш масъулиятини зиммангизга олгансиз. Аллоҳ ушбу ишлар тўғрисида албатта ҳисоб сўрайди. Шу боис, исломий шариатнинг ҳаёт ишларини бошқаришга қодир экани борасида Уммат ишончини мустаҳкамлаш сизнинг бурчингиздир. Бундан ташқари, Аллоҳнинг шариатига бошқа қонунларни шерик қилиш ҳаромлигини тушунтиришга сизлар жавобгарсиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ

«Аллоҳ ва Росули бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмас» [Аҳзоб 36]

Эй куч-қудрат ва нуфуз эгалари, эй Аллоҳнинг бандалари!

Ушбу муборакли ойда биз ғайратингизни қўзғаб, Аллоҳ сизга ато этган куч ва нуфуздан Унинг шариатини қоим қилишда фойдаланишга чақирамиз. Сизнинг Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришингиз Ғарбнинг мусулмон юртларидаги ҳукмронлигига барҳам бериб, Умматга ўз ҳокимиятини қайтариб беради. Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]

Рамазон ойингиз муборак бўлсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Душанбага ўтар кеча, ҳижрий 1442 йилнинг шаъбон ойининг охирги ўттизинчи куни

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here