Америка мисли кўрилмаган киберҳужумга учрамоқда

63
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка мисли кўрилмаган киберҳужумга учрамоқда

Бу совуқ урушдан дарак берадими?!

Доктор Муҳаммад Жийлоний қаламига мансуб

2020 йил 14 декабрда оммавий ахборот воситаларида АҚШдаги турли хавфсизлик ва ҳукумат муассасаларига қарашли маълумотлар сақланувчи қурилмалар ва тизимлар илгари кузатилмаган даражада ёриб кириш ҳолатига учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бундай киберҳужум ҳатто ядровий қурол арсеналигача етиб боргани айтилди.

АҚШнинг мудофаа, ташқи ишлар ва молия вазирликларига ҳамда ядровий қурол-яроғ маъмурияти каби муассасаларига қарши шундай киберҳужум ва ёриб кириш ҳолати бўлган экан, бу ишнинг диққатни жалб қилувчи муҳим жиҳатлари қуйидагича бўлди:

АҚШ шошилинч равишда бу ҳужумлар ортида Россия турганини эълон қилди, янги президент Байден Россияга қарши туришни ва унга тоқат қилмасдан астойдил ҳаракат қилишни талаб қилди. Шу даражадаки, у ҳокимиятни амалда қабул қилиб олган заҳотиёқ Россияга нисбатан тийиб қўювчи ва кескин санкциялар қабул қилажаги тўғрисида баёнот берди.

Россиянинг АҚШ тизимига бўлган киберҳужуми март ойидан бери, яъни, ушбу эълондан 9 ой аввалдан бери давом этаётгани очиқланди. Бу эса, бу ҳақдаги эълоннинг вақти ҳам, оммавий ахборотларда тарқатилиши ҳам қасддан бўлаётганини англатади.

Трамп твиттерда Россияни айблаш асоссиз, буни ёлғон ахборот воситалари қасддан бўрттириб кўрсатяпти, кўзлар Хитойга қаратилиш керак, Россияга эмас, деди.

Байден 2020 йил 22 декабрда ўтказган матбуот анжуманида, сўнгги киберҳужум туфайли Россияга қарши ядровий қурол қўллаш даражасида кескин реакция билдириш ва бу ҳақда гапириш ўринли эмас, деди.

АҚШ кузатув мосламалари кибер ҳужумни ҳануз кузата олмаётгани ҳамда АҚШ ва айрим Европа давлатларининг ҳалигача ушбу кибер ҳужумлар таъсири остида экани иддао қилинди.

Ушбу маълумотларнинг барчасини ўрганиш шундай муҳим бир натижа бермоқдаки, АҚШ маъмурияти айни инқироздан янги маъмуриятга хизмат қиладиган тарзда фойдаланмоқда. Чунки техник жиҳатдан олганда, Америкадек бир давлатда тўққиз ой мобайнида кибер ҳужум давом этсаю, бу давлат уни топа олмаса, ахир Америка техникада Россия, Хитой ва Япониядан ҳам устун-ку?! Бу ерда кўпроқ эҳтимол шуки, ё Россия разведка хизматлари қайсидир мақсадда бу ишга жалб қилинган ёки бу ҳодиса, Трамп ўзининг ноёб твиттер ёзувида айтганидек, қасддан бўрттириб кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, Трамп етарли маълумотга эга экани, бу ишларнинг барчаси назорат остида экани тўғрисида баёнот берди.

Шундай бўлса-да, ҳужум ҳақида бу даражада баёнот бериш жуда хавфлидир. Чунки Американинг ядровий арсеналига душман етиб келгани тўғрисида эълон қилиниши бутун дунёнинг асаблари таранглашишига олиб келиб, бундан ҳам хавфли ва катта нарсадан хавфсирашни пайдо қилади. Яъни, қуйидаги саволларни келтириб чиқаради: бу киберҳужумлар ядровий қуролни ўз назоратига олса нима бўлади? Ядро қуролини ишга солиб, душманлару дўстларга қарата отишса нима бўлади? АҚШ билан собиқ Совет Иттифоқи ўртасида совуқ уруш даврида ожиз қолингани каби катта урушларга аланга ёқиш мумкин-ку бу?

Шубҳасизки, бундай саволлар бутун дунёни қамраб олмоқда. Бутун дунё, айниқса, Америка иттифоқчилари ўзларини ҳимоя қилиш ҳамда хатарга дучор бўлмаслик учун бунга етарли даражада масъулият билан қараш лозим, деб билмоқда. Америкадаги юқори лавозимдаги расмийлар томонидан берилган баёнотлар инқирозни янада кескинлаштирди. Чунки улар томонидан берилган баёнотларда Россиянинг ишлари уруш ҳолатига ёки бир томонлама уруш эълон қилиш даражасига кўтарилди, дея баъзан ишора қилинган бўлса, баъзан бу очиқ айтилди. Америка киберҳужум мавзусини кўтаришдан айни шу нарсани кўзлаган бўлиши ҳам мумкин. Трампнинг президентлик муддати янги дунё тартибини қайта шакллантириш жараёнида катта ютуқлар қўлга киритилмасдан ниҳоясига етди. Айниқса, Хитой унинг барча уринишлари ва босимларини қайтариб, совуқ урушга тортиш ҳаракатларини чиппакка чиқарди. Трамп киберҳужумлар ортида Россия эмас, Хитой турибди, деб баёнот берган бўлса ҳам, лекин бундан кейин компас Хитойга эмас, балки Россияга қаратилаётганини тахмин қилиш мумкин. Бжезинский айтганидек, агар Америка маълум бир томонни ўзи учун душман қилиб олмаса, дунёга ҳукмронлик қилолмайди. Шунинг учун у ўзи учун бир душманни пайдо қилиб олади.

Хўш, Америка дунёга ҳукмронлигини давом эттириш учун Россияни совуқ уруш ўйинига қайта қўшадими? Хусусан, Россия жаҳон саҳнасига қайтишга интилиб ўз инфратузилмасини қайта тиклаш мақсадида кўп ишларни қилган бир пайтда бу мумкинми? Зеро, У дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари орасида 22-ўриндан 11-ўринга кўтарилди.

Яна киберхавфсизлик ҳужумларига қайтадиган бўлсак, бу ҳужумлар орқасида Россия тургани қатъий таъкидланмоқда. Шунингдек, бу Американинг ошкора услуб олиб бораётганидан ҳам, барча жосуслик қоидалари ва яширин амалиётларга тескари келаётганидан ҳам кўриниб турибди. Одатда эса, бунга қарши курашар ва зимдан ўч олар эди. Бироқ, бугун Америка ўзининг энг нозик-қалтис бўлган ҳарбий ва ядровий инфратузилмасини хавфга юз тутгани ҳақида жар соляпти, ахир, бу унинг обрўсига путур етказади-ку, унинг дунёга бўлган етакчилигига қаттиқ зарба бўлади-ку?! Демак, ягона ҳақиқат шуки, Америка киберхавфсизлик ҳужуми масаласини атайин кўтармоқда. Бу билан икки давлат ўртасида интиқом ва тўқнашув хавфини юзага келтириб, дунёга хавф солмоқда.

Бу ҳолат 1962 йилдаги Куба ракета инқирозига маълум даражада ўхшаб кетади. Ўшанда Совет Иттифоқининг ядровий ракеталарини Кубага жойлаштириш масаласида америкалик раҳбарлар билан рус раҳбарлари ўртасида 1962 йил октябр ойида 13 кун ҳарбий сиёсий жанжал давом этган эди. АҚШ президенти Жон Кеннеди Куба атрофига денгиз блокадаси ўрнатишга қарор қилиб, ўз юртининг миллий хавфсизлигига хавф туғдирадиган айни таҳдидни зарарсизлантириш учун керак бўлса ҳарбий куч қўллашга тайёр эканини билдирган. Шунда кўпчилик дунё ядровий уруш бўсағасига келиб қолганидан қўрқиб кетган эди. Ҳақиқатдан ҳам, бу Куба ядровий ракеталари инқирози АҚШ билан Совет Иттифоқи ўртасида совуқ уруш даврини келтириб чиқарди ва бу обдан уюштирилган, белгиланган ва келишиб олинган доирада бўлди. Алалоқибат, бутун дунё асосан АҚШнинг, озроқ Совет Иттифоқининг ҳукмронлиги остида қолди.

Хўш, киберҳужум ҳақидаги бундай жар солиш оқибати қақшатқич инқироз келиб чиқиб, унинг ортидан янги бир халқаро тизим пайдо бўлишига ва бу тизимда АҚШ-Россия ўртасидаги совуқ урушлар ҳукм суришига олиб келиши мумкинми? Жавоб шуки, бунинг учун бир неча омиллар керак бўлади: Биринчидан: Россия Совет Иттифоқини емирилишига ҳисса қўшган сценарийни яна такрорлашни исташи ва буни уддалай олиши керак. Иккинчидан: Байден бу ўйинни президент Кеннедининг юксак маҳорати ва услуби билан уддалай олиши лозим. Учинчидан: Америка анча бурун, ҳали коронавирус бошланмасидан олдин содир бўла бошлаган молиявий ва иқтисодий таназзулни енгиб ўта олиши керак. Тўртинчидан: Европа билан Хитойнинг позицияси. Яъни, улар барқарорликларига ҳамда ўсиш ва фаровонлигига жиддий таъсир қила оладиган бир режа олдида имконсиз қолишлари керак. Сўнгги омил бутун дунёдаги мавжуд тизимга қаттиқ таҳдид соладиган мабда-системага эга бир давлатнинг пайдо бўлиши. Бу барпо бўлишига – Аллоҳнинг изни ила – жуда оз қолган Халифалик давлати экани кутилмоқда. Ушбу Халифалик бугунги халқаро тизим барқарорлигини издан чиқариши кўпроқ тахмин этилаётган омилдир ҳамда Америка ва унинг халқаро тизимларининг даҳшатли қилмишлари ва қирғинбарот ҳукмронлигидан озод бўлиш учун ягона умиддир.

لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ * وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар» [Рум 4-6]

Роя газетаси сайтидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here