Миср режимининг юрт ва унинг аҳлига қарши жиноятлари тўхтамаяпти

546
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миср режимининг юрт ва унинг аҳлига қарши жиноятлари тўхтамаяпти

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими аъзоси

2019 йил 14 ноябрда Ал-Жазира веб-сайтида Мисрнинг Халқаро Валюта Фондидан янги кредит олиш келишуви яқинлашиб қолгани тўғрисида хабарлар тарқалиб, ўтган вақтлар мобайнида Мисрда инфляциянинг пасайгани ва иқтисоднинг ўсгани ҳақида ҳисоботлар пайдо бўлди. Афтидан, бу хабар ва ҳисоботлар донор давлатларга йўлланган бир мужда кўринади. Ваҳоланки, мужданинг турган битгани ёлғондир. Бундан ташқари, Миср Молия вазири Британияга қарашли «Euromoney» иқтисодий журналига ўтган октябр ойида берган интервьюда ўз мамлакатининг келгуси йил март ойида келишувга эришиш ниятида, янги молиявий пакет олиш учун Халқаро Валюта Фонди билан янги музокаралар бошлаганини айтиб ўтди.

Бу мунозаралар мисрликларнинг янги кредит берилиши эвазига бепул таълим ва соғлиқни сақлаш хизматининг бекор қилинишига олиб бориши мумкин, дея хавотирланишлари манзарасида бўляпти. Бу ахборот воситаларининг яқинда парламентдаги «яхши хабардор», дея баҳоланган манбага асосланиб тарқатган хабарида айтилди. Айни манбага кўра, бепул таълимнинг бекор қилиниши, келаси йиллар ичида босқичма-босқич тарзда амалга ошиши мумкин. Бунга «давлатнинг таълимни ривожлантириш лойиҳасини молиялашга қодир эмаслиги»ни даъво қилинади. Ўз навбатида, мисрлик журналист Амр Халифа ҳам Мисрнинг шундай ишга қўл уриши эҳтимоли бор, деб ҳисоблайди. У Ал-Жазира нет билан ўтказган суҳбатида, 2019-2020 йилларга мўлжалланган бюджетда соғлиқни сақлаш ва таълим харажатлари учун ажратилган пул камайганини ва бу 6,2 триллион жунайҳни ташкил этувчи ялпи маҳсулотнинг 3,3 %ига етганини маълум қилди. Бу эса, ҳозирда амал қилинаётган 2014 йилги конституцияда белгиланган нисбатларга зиддир.

Миср режимининг Халқаро Валюта Фонди билан янги кредит олиш тўғрисида келишиб олгани ҳақида, ҳатто яқинда молиявий эмас, дея айтилган келишув ҳақида эшитишимиз биланоқ, кўз олдимизда Миср аҳлининг бундай золим режимдан қанчалар азоб чекаётгани гавдаланмоқда… Режим Миср аҳлини Ғарбнинг қул бозорига олиб чиқиб, сариқ чақага пулламоқда, Ғарб ва унинг капиталистик ташкилоту ширкатларига эса, Миср аҳлининг мулкига эга чиқишлари ҳамда бойликларини талашлари учун имконият яратиб бермоқда. Ғарб эса, бу режимни ҳимоя қилиб, парваришлаб, унга шундай қонунларни ишлаб чиқиб бермоқдаки, натижада Миср аҳли ўз бойликларини Ғарбга ўз қўли билан топширишга ва келажакда талаб қилишадиган ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум бўлишга мажбур бўляпти. Зотан, ўз халқидан солиқ йиғадиган, бойлик ва жамғармаларига ҳукмронлик қиладиган давлат таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга деярли ҳеч нарса сарфламайди. Бундай давлат оғиз кўпиртириб гапираётган «ютуқлар»дан одамлар воқеликда ҳеч нарсани кўрмайди. Бунга яқинда улкан деворли пойтахт қуриш ҳақидаги гапларини мисол қилиш мумкин. Ҳолбуки, бу деворлар режимни Миср аҳли ғазабидан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Бир сўз билан айтганда, унинг золимона қарорларни тинимсиз чиқариши ва Жаҳон Банкининг кўрсатмаларини бажариши оқибатида аланга олиши мумкин бўлган халқ нафратидан режимни сақлаш учун қурилади. Зеро, бу ташкилотларнинг кўрсатмалари Миср ва унинг аҳлига хонавайронликдан ўзга нарса келтирмайди. Ҳатто яқин вақт ичида «ривожланиш» даъвоси билан таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш умуман тўхтатиб қўйилиши ҳам мумкин. Зеро, режим ўзининг ёлғон лойиҳаларини тамомлаш учун янада кўпроқ кредитларни қўлга киритиш мақсадида Жаҳон Банкидаги хўжайинлари қарорларини амалга оширмоқда.

Хўш, аслида, Миср аҳли шу кредитларга муҳтожми?! Жаҳон Банки зўрлаб тиқиштираётган бу қарор ва кўрсатмалар чиндан ҳам Миср аҳли муаммоларини ҳал қиладими?! Миср муаммолари ва инқирозининг ҳақиқий ечими борми?!

Мисрдек бир давлат бойлик, ресурслар ва энергетикага эга экан, ҳеч қачон Ғарб бераётган ёрдамлару кредитларга муҳтож бўлмаслиги керак. У ўзидаги имкониятлар билан ҳатто йирик давлатга айланиши ҳам мумкин, дунёнинг биринчи давлатига айланмаса агар. Биз бошқа халқларни қўшмасдан Сайкс-Пико доирасига қамаб қўйилган Миср ҳақида сўз юритяпмиз. Ваҳоланки, унинг жойлашуви, воқелиги, аҳолисининг воқелиги шундай ҳолатдаки, бу юрт озиқ-овқат, дори-дармон, қурол-яроғ ва энергетика саноати билан нафақат ўз аҳолиси қондира олади, балки бошқаларга ҳам саҳоват қилишга қодир. Бундан ташқари, Мисрнинг олтини, фойдали қазилмалари, ер ости ва ер усти ресурслари бор. Экин экишга амалда яроғли бўлган, аммо экин экилмаётган бепоён ерлари майдони ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу юрт Қизил денгиз, Оқ денгиз ва Нил дарёсига ҳамда сув ҳавзаларига, балиқ ва бошқа жониворларга бой кўлларга эгадир… Аслида, фақат шулар ёрдамида Миср турли қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштириши ва саноат соҳаларини яратиши, ёлғиз шу орқали бойиб кетиши турган гап. Айтишимиз мумкинки, ҳақиқий ресурслардан биргинасининг ўзи бу юртга нафақат ўз-ўзини таъминлаш учун етарли, балки унга шу орқали халқаро миқёсдаги биринчи давлат мақоми учун рақобатлашиш қудратини беради.

Бироқ бугунги режим остида бу бойлик ва ресурслардан Миср ва унинг аҳлига фойда келтирадиган тарзда фойдаланиш амри маҳол. Чунки бу режим ўз қарорига эга эмас, Ғарбга малай. У фақат Ғарб манфаатини ҳимоя қилиб, унинг Миср бойликларини талашига шароит яратиб келмоқда, Миср аҳлининг уларга эгалик қилиш ва фойдаланишларига йўл қўймаяпти.

Кредитлар ва уларнинг ортидан қабул қилинажак қарорлар ҳамда ижро этилажак кўрсатмалар эса, булар Миср ва унинг аҳли бошига битган балодир. Мисрнинг ўзи қарор қилолмайдиган бўлиб қолган. Ҳатто унинг режими ўзгарса ёки ишлар Ғарб назоратидан чиқиб кетса ҳам, Миср айни кредит ва кўрсатмаларга қарам бўлиб, унинг кишанларига қутулиб бўлмайдиган равишда маҳкамлаб ташланган. Бас, юрт ўз валютасини ўзгартириш билан нима ютди, ваҳоланки, истеъмол қиладиган маҳсулотининг қарийб 90 фоизини импорт қилаётган бўлса?! Режимнинг кредит олиш қарори фақат Ғарбга фойда келтиради. Чунки Ғарб қадри йўқ бир сиқим долларга Мисрнинг саноат ширкатларини сотиб оляпти. Миср бу ширкатларни, Жаҳон Банки томонидан буюрилган хусусийлаштириш қарорлари доирасида сотувга қўйишга мажбур бўляпти. Оқибатда эса, юрт ўзининг ишлаб чиқариш қувватини арзон нархда бой бермоқда. Аммо режим берилган кредитларни сармоядорлар ва янги харидорларга хизмат қилувчи инфратузилмаларга сарфлаб ётибди, бу инфратузилмалар ёрдамида улар ҳеч қандай қийинчилик ва сарф-харажатсиз йирик даромад орттиришмоқда. Чунки бу кредитлар, грант ва ёрдамлар бекорга берилмайди. Балки уларни қандай сарфлаш учун маълум шартлар қўйилади, ширкатларга сарфлаш лойиҳалари тузиб берилади. Кўпинча, донор давлатларнинг ўзи айни лойиҳаларни назорат қилиб, ширкатларга грантларни ўзлари беришади. Уларнинг барчаси, юқорида айтганимиздек, камбағал-бечораларга етиб келмайди, балки фақат юртдаги бойлар ва капиталистларга хизмат қилади.

Жон Перкинс ўзининг «Иқтисодий суиқасд» номли китобида худди шуларни таъкидлади. У қашшоқ давлатларга кредитлар бериш билан шуғулланувчи давлатларни иқтисодий қотиллар, деб атаган ёзувчилардан биридир. Перкинснинг таъкидлашича, аслида, Халқаро Валюта Фонди берган кредитларини қайтариб олмайди, балки уларни янада ўстириб олишга ҳаракат қилади, бунга рози бўлмаган ҳукмдор эса, ё суиқасд қурбони бўлади ёки ишдан ҳайдалади. Чунки рози бўлмаслик, Ғарбга малайлик ва қарамлик кишанларидан озод бўлиш, демакдир.

Демак, кредитлар ва улар ортидан бериладиган буйруқлар, шубҳасиз, Ғарбга малайлик қилишга ва юртни хом ашё ресурслари манбаига айлантиришга қаратилган. Ғарб юртни хом ашё ресурси бозорига айлантириб, ўз саноати учун фойда келтирадиган тарзда уларни ташиб кетмоқда. Бунинг юртимиз муаммоларини ҳал қилмаслигига, аксинча, инқирозини мураккаблаштиришига асло шубҳа йўқ.

Миср муаммолари ва инқирозининг реал ечими аввало ўз бойликларига ўзи эгалик қилишидан бошланади. Қолаверса, Миср бу бойликларни одамлар ўртасида тўғри, одил суратда қайта тақсимлаши, улардан одамларга кифоя ва беҳожат қиладиган тарзда бериши, улардан оқилона фойдаланиб, одамларни юрт ривожи йўлида ҳаракат қилишга тарғиб қилиши, ҳеч бўлмаганда, Росулуллоҳ Aнинг

«مَنْ أَحْيَا أَرْضاً مَيْتَةً فَهِيَ لَهُ»

«Ким ўлик ерни тирилтирса, ер уникидир», деган сўзларига биноан, халқни ўлик ерларни тирилтириш ва обод этишга чорлаши лозим. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бунинг учун керакли саноат одамларни тўйдиради, юрт бошдан кечираётган ишсизликка барҳам беради. Ҳали, бу ёқда нефт, газ, олтин ва бошқа бойликлар ҳам борки, агар давлат уларнинг атиги ўғирланишига чек қўйса ҳамда қазиб олиб, одамларга айнан ёки нақд тарқатса ёхуд реал хизмат кўрсатишлар билан тақдим этса, биз Миср заминида бирорта ҳам камбағални топмаймиз. Чунки юрт бойликлари камбағалларни бойларга айлантириши аниқ.

Бироқ анави тузум мавжуд экан, буларнинг амалга ошиши амри маҳолдир. Чунки режимнинг истаги Оқ уйдаги хўжайинлари ихтиёрида бўлиб, улар рози бўлмайдиган ва уларнинг манфаатига хизмат қилмайдиган бирорта ҳам қарор қабул қилолмайди. Шунинг учун Миср режими ва унинг Ғарб сақофати билан заҳарланган гумашталарию, хоин ювиндихўр элитаси бор экан, юрт ҳаргиз яхшилик кўрмайди. Унинг яхшилик кўриши учун фақат бир йўл бор. У ҳам бўлса, режимни барча башаралари билан қўшиб тубдан қўпориб ташлаш, кофир Ғарбнинг барча сурати ва шаклу шамоилига қуллик қилишдан озод бўлиш, юртимизни ғарбпараст хоинлар етиштириб чиқарувчи маърифатдан тозалаб, ҳазорий лойиҳа бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдир. Ушбу Халифалик Исломни, хусусан, унинг иқтисодини тўлиқ шаклда татбиқ қилади ва татбиқ қилиш билан одамлар аҳволини яхшилайди, ишларини бошқаради, барчаларига бойликка эга бўлиш ва ундан фойдаланиш имкониятларини яратиб беради.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»  [Анфол 24]

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here