Покистон сув тошқинига ғарқ бўлди… Унинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти эса арзонгаров ҳокимият учун курашиш билан банд

32
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон сув тошқинига ғарқ бўлди…

Унинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти эса арзонгаров ҳокимият учун курашиш билан банд

Покистоннинг жуда кўп ҳудуди мавсумий ёмғирнинг кучли келиши сабабли сув тошқини остида қолди. Офатларни бошқариш миллий идоранинг маълум қилишича, 12 июндан бери айни сув тошқинида 903 нафар шахс ҳалок бўлган, 1290 нафари жароҳатланган, 200 мингга яқин уй бутунлай вайрон бўлган, 20 миллиондан зиёд киши эвакуация қилинган.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Сув тошқинлари содир бўлиши давлат зиммасига қутқарув ишлари учун кечаю кундуз бор кучини аямай сарфлаш вазифасини юклайди. Бироқ, ҳукмдорлар худди одамларга реал фалокат етмагандек муносабат билдириб, бундай вазиятни ўзларининг тезкор баёнотлари учун бир фурсат деб билишяпти. Чунки сиёсий ва ҳарбий раҳбариятнинг ҳақиқий ташвиши ҳокимият учун бўлган ўзининг арзонгаров курашидир.

Покистоннинг ҳозирга раҳбарияти сув тошқини чоғида одамлар ҳуқуқини қўпол равишда бузиб, улардан воз кечди ва етимлардек ташлаб қўйди. Нега? Чунки демократияда бошқаларга хизмат қилинмайди, балки юрт бойлиги ҳисобига элитага хизмат қилинади…

Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:

«Фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина сув тошқинларида ва дуч келаётганимиз бошқа муаммоларда бизнинг иш эгамиз бўлади. Халифа Исломни тўлиқ татбиқ қилиш билангина кифояланмайди, балки шу билан бирга, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг олдида ҳисоб беришдан қўрққан ҳолда, одамлар фаровонлигини ҳам ўз жавобгарлигига олади. Шунинг учун Покистон армиясидаги холис зобитлар зудлик билан Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳирга нусрат-ёрдам бериш орқали ўзгариш ясамоқлари лозим. Зеро, Халифалик сув тошқини қурбонларига ёрдам беришга бутун куч ва эътиборини аямай сарфлайди».

Роя газетасининг 2022 йил 7 сентябр чоршанба кунги 407-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here