Покистонликлар билан турклар аслида битта давлатдаги битта Умматдир

347
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистонликлар билан турклар аслида битта давлатдаги битта Умматдир

Иккита давлатдаги битта уммат эмас

Покистон Ҳаво кучлари қўмондони генерал Мужоҳид Анвар Хон Покистон билан Туркия ўртасидаги алоқаларни кўкларга кўтариб мақтаб, буни «бошқа давлатлар ўртасида топилмайдиган алоқа», дея баҳолади. Покистонликлар билан турклар аслида «икки давлатдаги битта умматдирлар», деди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими генералнинг айни гапини танқид қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Биз Покистон билан Туркиянинг бир-бирларига нисбатан юзаки эмас, балки ҳақиқий битта позицияда туришларини қанча вақтдан бери орзу қиляпмиз! Айниқса, Кипр билан боғлиқ масалада Туркиянинг бу тўғрида музокара олиб бориб, унинг бир қисмини Грецияга бериш позициясини эмас, балки уни озод этиш позициясини эгаллашини қанчалар умид қилиб турибмиз! Шунингдек, Кашмир масаласида ҳам тинчлик учун Модининг қўлини сиқиш ўрнига, уни озод этилишини қанча вақтдан буён кутяпмиз! Озод этилган минтақаларни нусайрий режими қўлига топшириб, Суриядаги бечора аҳлимизга қарши Россия ва Эрон билан иттифоқ тузаётган Туркия билан қўл сиқишиш ўрнига, Покистон ва Туркия армиялари ўзаро бирлашиб, Сурияда қўзғолон қилган ака-укаларига нусрат-ёрдам беришларини ва уларни Америка малайидан қутқаришларини қанчалар умид қиляпмиз! Бугунги кунда – худди Туркия ва яҳудий давлати ўртасида бўлгани каби – ёвуз кучлар билан «қўшма мудофаа» номли иттифоқлар тузилиб, мусулмонларнинг қўрғонларини вайрон қилиши учун душманга ҳарбий базалар очиб берилмоқда. Шунингдек, юртларимизни Ғарб малайларидан озод этиш учун жиҳод қилаётган ва бу йўлда фаолият олиб бораётган мусулмонларга, қолаверса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш билан Умматни уйғотишга ҳаракат қилаётган инсонларга қарши аёвсиз курашилмоқда. Биз бу ишларнинг ўрнига, ҳар икки юртнинг минтақадаги Россия, Америка ва яҳудий вужудининг террорига қарши курашишда ҳамкорлик қилишларидан қанчалар умидвормиз.

Роя газетасининг 2020 йил 27 январ чоршанба кунги 323-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here