Юртларимизнинг халқаро тил бириктирувлар саҳнига, ҳукмдорларимизнинг кофир Ғарб ўйнатадиган қўғирчоқларга айланиб қолгани уят!

383
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Юртларимизнинг халқаро тил бириктирувлар саҳнига, ҳукмдорларимизнинг кофир Ғарб ўйнатадиган қўғирчоқларга айланиб қолгани уят!

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш германиялик Фолькер Пертесни ўзининг Судандаги махсус вакили ва Судандаги ўтиш даври ҳукуматини қўллаб-қувватлаш бўйича бирлашган миссияси раиси қилиб тайинлади. Фолькер бунга қадар БМТнинг Судандаги махсус вакили Стаффан де Мистуранинг ёрдамчиси бўлиб ишлаётган эди.

Ўз навбатида, бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёноти чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Германиялик Фолькернинг тайинланиши собиқ номзодлар рад этилиши ортидан бўлди. Бу эса, ҳукуматдаги томонларнинг ҳар бири БМТ миссияси сафида хўжайинларига хизмат қилишга ошиқаётганини англатмоқда. Гарчи Фолькер зоҳирда европалик шахс эса-да, бироқ Американинг розилигисиз келмаганининг ва Америка унинг ўз манфаатларига таҳдид туғдирмайди, деб ҳисоблаётганининг эҳтимоли кўпроқ. Шубҳасиз, бу кимсанинг АҚШ билан Британия манфаатларини бирлаштирувчи жиҳатлари бор: аввало у Исломни ёмон кўради ва араб баҳори, терминини ишлатишни асло истамайди ва араб баҳори бўлган юртларда Ислом ҳаргиз ҳокимият тепасига келмайди, балки Ғарбнинг капиталистик модели ғалаба қозонади, деб даъво қилади!!».

Абу Халил қуйидагиларни қўшимча қилди:

«Юртларимизнинг халқаро тил бириктирувлар саҳнига, ҳукмдорларимизнинг кофир Ғарб ўйнатадиган қўғирчоқларга айланиб қолгани уят! Биз юртларимизга нисбатан бундай очиқ-ошкор аралашувга ҳамда юртларимизнинг халқаро ҳомийлик остига киритилишига қаршимиз. Халифалик тузумини қайта барпо қилишга Судандаги барча мусулмон аҳоли кучини сафарбар қиламиз. Ана шунда бу малай ҳукмдорларнинг қўли кесилиб, Ислом ҳокимият тепасига келади.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [61]

Роя газетасининг 2020 йил 20 январ чоршанба кунги 322-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here