Истанбулда яна 9 нафар муҳожир қамоққа олинди

298
0

Истанбулда яна 9 нафар муҳожир қамоққа олинди

Истанбул полиция бошқармасининг Анти-террор бўлими ярим тунда Истанбулнинг Зайтунбурни, Тузла, Умрания, Байрампаша, Башакшаҳар ва Эсенюрт туманларида бир вақтнинг ўзида “террорга” қарши кураш амалиёти ўтказди. Амалиёт доирасида Туркиядан бошпана топган 9 нафар муҳожирлар ҳибсга олинди. Улардан 5таси ёш бола! Бу инсонлар Туркистон-Дер жамиятининг аъзоларидир.

Қўлга олинган шахслар тергов ҳам қилинмай, депорт қилиш учун Туркия хавфсизлик идорасининг миграция бўимига юборилди. Маҳбуслар орасида ўтган йили қамоққа олиниб, миграция бўлимида кўзи ёриган ва миграция бошқарув маркази раҳбарининг буйруғи билан қўйиб юборилган Дилафруз Шамсидинова ва унинг 3 фарзанди ҳам бор.

Туркистон-Дер жамиятининг раҳбари Бурҳон Қовунчи ҳибсга олинган кишиларнинг ИШИДга алоқаси йўқлигини билдирди. Қовунчига кўра, бу амалиётлар муҳожирларга нисбатан давлат зулмидир.

“Бу инсонларни ҳибсга олганлар уларнинг ИШИДга алоқаси йўқлигини яхши билишади. Улар ҳеч тергов қилинмаган ҳолда миграция маъмуриятига топширилмоқда. «Терроризм билан боғлиқ бўлиши мумкин», дея тахмин ҳам қилиб қўйишади. Бу ишлар Туркиянинг Туркистонлик мусулмонларга нисбатан зулми сифатида тарихда қолади”, деди Қовунчи.

Туркияда расман яшаш манзиллари ва иш жойларига эга бўлган Шарқий Туркистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган муҳожирларга қаратилган амалиётлар натижасида қўлга олинган кишилар Хитой ва Россия билан тузилган “террорчиларга қарши кураш” шартномасига биноан ўз юртига қайтариб юборилиши учун миграция идорасига топширилмоқда. Уларга нисбатан ўз юртларида қандай муомала қилиниши ҳеч кимга сир эмас. Айниқса Хитой ва Россияда Исломий туйғуларга эга Мусулмонлар террорчи сифатида кўрилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here