Песков: Сурия режими қуласа ҳокимиятни “радикаллар” эгаллайди

427
0

Песков: Сурия режими қуласа ҳокимиятни “радикаллар” эгаллайди

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Сурияда Башар Асаднинг ҳокимиятда қолиши зарур эканлигини таъкидлаб чиқди. Песковнинг даъво қилишича, Сурия бошқаруви радикал (демократик бошқарувга рози бўлмайдиган) мусулмонлар қўлига тушиб қолмаслиги учун ҳозирги Сурия режими сақланиб қолиши керак. Чунки агар Асад режими қуласа, “радикал” мусулмонлардан бошқа унинг ўрнини эгаллайдиган тараф йўқ.

Россиянинг 1 канали орқали эфирга узатиладиган “Шанба Янгиликлари” теледастурида иштирок этган Песков Башар Асад режимининг қулаши мусулмон унсурлар учун ғалаба келтиришини олға сурди. Песковга кўра, бу ҳолат минтақада сиёсий ечим топиш имкониятини умуман йўққа чиқаради.

“Олдимизда фақат икки танлов бор. Сурияда Асад режими иқтидорда қолади ёки унинг ўрнини мужоҳидлар эгаллайди, бошқа танловимиз йўқ. Ўлкада сиёсий ечимни жорий қилишимиз учун Асад ўз ўрнида қолиши лозим”, деди Кремл сўзчиси.

Асад режими қулаб, ҳукумат бошига мусулмонлар келадиган бўлса, сиёсий ечимга имкон қолмаслигини таъкидлаган Песков “Сурия инқирозини ҳал қилиш учун халқаро ҳамжамият узоқ вақт ва жуда кўп ҳаракат қилиши зарурдир. Барча Сурия ҳудуди қайтариб олиниши керак. Мамлакат парчаланиб кетмаслиги учун нима керак бўлса, қилиш керак. Акс ҳолда, бу бутун минтақа учун фалокат бўлади”, дея қўшимча қилди Песков.

Таҳлил:

Юқорида ёритилган нарсаларга кўра, Суриядаги воқеалар оқимини қўзғолон бошлангандан буён диққат билан тўхтовсиз кузатиб келаётган холис киши, аввалда Россиянинг хавфсизлик кенгашида халқаро қоралашга қарши Америка малайи бўлган Сурия режимини ҳимоя қилиш ролини бажарганига гувоҳ бўлади. Кейин Эрон билан бирга бу режимни қурол-яроқлар билан таъминлаб турганига гувоҳ бўлади. Кейин эса режимни ҳимоя қилиш, қўзғолончиларни Американинг сиёсий ечимига ва уларга муҳлат кетидан муҳлат бераётганига мажбуран кўндириш мақсадида Сурияда бевосита ҳарбий аралашув олиб борганига гувоҳ бўлади. Холис кузатувчи киши мана шу ёритилган нарсаларга гувоҳ бўлгандан сўнг фақат бир нарсани тан олишдан ўзга чораси қолмайди. У ҳам бўлса, Россия Сурияда фақат АҚШ ишини бажармоқда, мақсади, Американинг сиёсий ечимини амалга ошириш ва қонхўр режимни армияси билан хавфсизлик тизимини сақлаб қолиш.

Сурия масаласида Россия билан АҚШ ўртасидаги алоқа ҳақиқатда мана шундай. Кўпчилик бизга ҳам тиқиштиришга уринаётган рақиблик алоқаси эмас. Аксинча, Америка Россиядан фойдаланмоқда, уни қонхўр режимни сақлаб қолиш ва муборак Шом қўзғолонига якун ясашдек ўз мақсадларини амалга оширишга ишлатмоқда. Муборак Шом қўзғолони эса, Американинг ҳаловатини бузди, президенти сочларини оқартириб ташлади. Биз Аллоҳ Таолога дуо қилиб, қўзғолон вақтини узайтирмаслигини, ер юзининг чор атрофига сочилажак нурни тезроқ балқитиб чиқаришини ва Шомнинг холис фарзандлари қўли билан Ўзининг ваъдасини, суюкли Росулимиз A.С.нинг башоратларини рўёбга чиқаришини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишини сўраб қоламиз.

وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ * وَنُمَكِّنَ لَهُمْ فِي الأَرْضِ وَنُرِي فِرْعَوْنَ وَهَامَانَ وَجُنُودَهُمَا مِنْهُم مَّا كَانُوا يَحْذَرُونَ

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз»    [Қасос 5-6]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here