Ҳаром қилинган қонларни тўкишни тўхтатинг… ҳаромларни мубоҳ санашни бас қилинг

596
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ҳаром қилинган қонларни тўкишни тўхтатинг… ҳаромларни мубоҳ санашни бас қилинг

Ахир қачонгача баъзи отрядлар йўлини йўқотиб, мақсадидан адашиб ҳайрон кезишда, ўзининг нима учун вужудга келганини тушунмай, ўзаро нима учун жанг қилаётганини билмай кўр-кўрона юришда давом этаверади?! Оқибатда бу отрядлар душман кўксини нишонга олган қурол бўлишдан ўз мусулмон биродари кўксига ўқталган қуролга тезлик билан айланиб қолмоқда!!

Шом қўзғолонида ўзаро жанг ғалабага олиб келмаслигини, фақат жиноятчи режим фойдасигагина ва унинг ортида туриб Шом қўзғолонига қарши эртаю кеч макр қилаётган Америка фойдасигагина хизмат қилишини билмайдиган биронта нодон ҳақиқатан ҳам ҳамон топиладими?!

Ла илаҳа иллаллоҳ деб гувоҳлик берадиган мусулмон худди шу шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган ўз биродарини ўлдиришга қандай журъат қилиши мумкин ахир?! Бу биродари худди шу мақсад учун душманга қарши жанг қиляпти-ку ахир?! Бу биродари у билан бирга битта хандақда – икковларига зарба бериш учун пайт пойлаётган ашаддий душманга қарши – ҳаракат қиляпти-ку ахир?! Қолаверса Шом ерида оқил кишилар қолмадимики жоҳил-нодонларга – улар фасод ишларни қилишлари ва ҳаром қонни тўкишлари учун – фурсат бериб қўйилса?!

Шом ерида жанг қилаётган барча отрядлардаги эй мужоҳидлар!

Шуни яхши билингки, сизлар бир-бирингизга қарши шармандали жанг қилиш учун чиқмадингиз ва жирканч бўлинишни мустаҳкамлаш учун ҳам чиқмадингиз. Аксинча сизлар Аллоҳ калимасини олий қилиш учун чиқдингиз. У эса бундай ишларингиз билан олий бўлмайди. Аксинча у сафларни бирлаштириб, режимни қулатиш ва Аллоҳ шариатини ҳукмрон қилиш билан олий бўлади. Шуни ҳам яхши билингларки, сизлар Шом қўзғолонининг посбонларисиз. Шунинг учун агар бу посбонликни лоқайдларча бой берсангиз ва сизни мақсадингиздан чалғитиб буриб юборадиган ва аҳлингиздан сизни узоқлаштирадиган нарса билан овора бўлиб қолсангиз у ҳолда аниқ ишонаверингки сизлар бу посбонликка лойиқ бўлмай қоласиз. Шом ерида бу шарафга лойиқ бўлган кишилар кўплаб топилади. Шундай экан қонни дарё қилиб оқизишни бас қилинг. Шом аҳли буни сизнинг қўлингиз билан бўлишини асло кутмаган эди. Шунинг учун уни бас қилинг. Акс ҳолда йўлни бошқаларга бўшатиб қўйинг.

Шомдаги эй мусулмонлар!

Сизларга буюк рол топширилган. Чунки сизлар Шом ерида ҳаром қон тўкилишига йўл қўймайдиган хавфсизлик «клапани»сиз. Шундай экан ўзаро жанг қилишга бўлган барча уринишлар қаршисида мустаҳкам тўсиқ бўлиб туринг. Шуни яхши билингларки, бундай ўринларда индамай сукут қилиб туравериш Шом аҳлига қарши жиноятдир. Ҳақ сўз ҳар қандай золимни ўз ҳаддида тўхтатиб қўядиган сўздир. Бу ҳақ сўздан сиёсат борасида гўдак бўлган кимсалар ва фитналар арбоблари ўлгудек қўрқишади. Шунинг учун ҳақ сўзни Аллоҳга таваккул қилиб баралла айтинг. Зеро қўзғолон сизнинг қўзғолонингиз ва қон сизнинг қонингиздир. Шундай экан ҳеч қайси кимсанинг бу қўзғолон ва қон билан ўйнашишига асло йўл берманг.

Бундай ҳодисалар ечими Роббим Китобида битиб қўйилган. Уни ҳар қандай фитначи, гуноҳкор кимса кўролмайди. Бу ечим шуки, Аллоҳ Ўз арқонига маҳкам ёпишишни вожиб қилди, мусулмонлар ўртасидаги бўлинишни ва низони эса ҳаром қилди. Аллоҳ Таоло мусулмонни ноҳақ ўлдиришни ҳам ҳаром қилди. Кимки бу нусусларни била туриб ўзини билмасликка олса ёки уларни бошқа томонга буриб маънони бузса бундай кимсанинг Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларни сўзламай жим туриши яхшироқдир, у сохта сўзларни тарк қилиб уйидан чиқмай жим ўтирсин. Зеро ҳар қандай муаммо ечими Аллоҳ нозил қилган ҳукмларда мавжуддир. Ана шу отрядларга ифлос сиёсий пулларнинг кириб келиши Шом қўзғолонига зарар етказди. Чунки бундай пул мусулмонни ўз биродаридан ажратиб ташлади, ҳаром қонни тўкишни ҳалол қилиб қўйди ва режим билан сулҳ тузишни мубоҳ иш қилиб қўйди… Асл касалликка қарши курашилсин ва Ғарб давлатлари билан алоқалар узилсин. Зеро шунда мужоҳидлар ўзларининг ака-ука эканликларини ва бирлашишлари етиб бўлмайдиган бир орзу эмас, аксинча Аллоҳ фарз қилган бир вожиб эканлигини ва бусиз мусулмонларга ҳеч бир нусрат тушмаслигини билиб оладилар.

Пайғамбаримиз алайҳис солату вассалам дедилар:

«لاَ تَرْجِعُوا بَعْدِي كُفَّاراً يَضْرِبُ بَعْضُكُمْ رِقَابَ بَعْضٍ»

«Мендан кейин бир­бирингизни ўлдириб, куфр ёки залолатга қайтиб кетманг».

Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти

7 муҳаррам 1438ҳ

8 октябр 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here