НАТОнинг Афғонистондаги миссияси узайтирилади

495
0

 НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, НАТО ташқи ишлар вазирлари НАТОнинг Афғонистондаги миссиясини 2016 йилдан кейин яна узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

 “НАТО ташқи ишлар вазирлари бугун НАТОнинг Афғонистондаги “Кучли қўллаб-қувватлаш” миссиясини 2016 йилдан кейин ҳам давом эттиришмоқчи. Афғон миллий кучлари мардлик, қатъийлик ва профессионализмни намойиш этишмоқда, бироқ Афғонистон кўплаб зиддиятларга учрашда давом этмоқда. Шу боис миссия тўхтатилмайди”,- деди Столтенберг.

 НАТО бош котиби альянс мамлакатлари афғон армиясини камида 2020 йилгача молиялаштирмоқчи эканлигини тасдиқлади.

 НАТО ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик йиғилиши доирасидаги охирги учрашув Афғонистондаги вазиятга бағишланди, унда Япония ва Жанубий Корея каби ҳамкор мамлакатлар, шунингдек, БМТ вакиллари иштирок этишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here