Баҳорги ҳужумлар мавсуми

444
0

3_ tAZPl_croper_ru

Афғонистонда бир кунда ўлидрилган НАТО ҳарбийларининг сони 8 кишига етди. Германия ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳалок бўлганларнинг еттитаси Америка аскиридир.

Коалиция кучлари Расмийларига кўра, Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик 5 аскар ўлган. Мамлакат ғарбида Афғонистон армияси аскари америкалик икки аскарни отиб ўлдирган. Айни пайтда, Афғонистон шимолида исёнчилар уюштирган ҳужумда Германиянинг бир аскари ўлган.

Ушбу ҳужум учун масъулиятни толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, бу сўнгги бир йил давомида бир кун ичида америкалик етти ҳарбий ҳалок бўлган учинчи воқеадир.

Толибон ҳаракати бир мунча аввал ғарб босқинчиларини мамлакатдан ҳайдаб чиқариш учун “Холид ибн Валид” номли баҳорги ҳарбий операциялар бошланаётгани ҳақида баёнот берган эди. Аудио баёнотда фуқароларни Ҳамид Карзай ҳукуматидан узоқроқ юришга, ёшларни армия ва полиция сафига қўшилмасликка чақирилади.

Афғонистон бўйича иш олиб борувчи ноҳукумат ташкилотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Толибон ва бошқа гуруҳлар томонидан ҳужумлар ўтган йилга қараганда 47 фоизга ошган.

Афғонистондан олинган хабарга кўра, мужоҳидлар Каписа вилоятида америкалик босқинчиларга қарашли яна бир верталётни уриб туширган. Баҳорги “Холид ибн Валид” ҳужуми бошланганига уч кун ўтмай xалқаро коалиция кучлари оғир зарбаларни бошидан ўтказа бошлади, дейилади хабарда.

“Холид ибн Валид” ялпи ҳужуми Гулистон ва Баква ҳудудларидан ноқонуний ўтаётган йирик НАТО таъминот карвонига пистирма ҳужумини уюштириш билан бошлангани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here