АҚШнинг Қирғизистонда олиб бораётган иккиюзламачи сиёсати қандай оқибатларга олиб келади

482
0

Туркистон:

АҚШнинг бир қатор юртларда амалга оширган ёки ҳозирда ҳам давом эттираётган сиёсати қандай оқибатларга олиб келганига эътибор бериш Қирғиз сиёсатчилари ва фуқоролари учун жуда муҳимдир. Афғонистон, Ироқ ёки Покистонни олайлик. АҚШ бу юртларда аввал ҳукумат вакиллари ва куч тизимлари ичида агитация ва пропоганда ишларини олиб боради. Бу ҳаракатлари оқибатида, америкапараст ёки илмонийлик тарафдорлари бўлган демократик қатламлар шакилланади. Сўнг улар ҳар хил йиғин ва конференциялар воситасида, мусулмонларга “террорист, экстремист” каби куфр атамаларини ёпиштириб, уларга қарши агитация ишларини олиб боришади.

Иккинчи томондан эса, демократия мафкурасини қурол қилиб, мусулмонларни эътиқодларини ҳимоя қилиш керак деб, бутун нодавлат ташкилотларни ишга солади. Ўзи ҳукуматни мусулмонларга қарши бир томондан йўналтириб бораётган пайтида, иккинчи томондан нодавлат ташкилотлар ҳукуматни зулмларини фош қилиб, унга қарши мусулмонларни нафратлантира боради. Ваҳолангки ҳар икки ишни АҚШга қарам ташкилотлар олиб боради. Бу билан АҚШ ҳар икки томонни бир бирига қарши таёрлаб, бу икки қатламни бир бирига нисбатан ўрталарида нафрат пайдо қилиб ва кескинликни кучайтириб боради.

Мақсадига эришганида эса, яъни ҳар икки томон, ҳукумат ҳам мусулмонлар қатлами ҳам бир бирига нисбатан кескин ва нафратли позицияларни тута бошлаганида, навбатдаги иш чораларига ўтади. Мусулмонларнинг номидан қўпорув амалиётлар уюштириш билан икки тарафни бир бирларига қарши моддий йўналтириб юборади. Буни Покистон ва Афғонистонда “Толибон” исломий жамоасига нисбатан ҳукуматни йўналтираётганида гувоҳи бўлган эдик. Ироқда, “Ислом давлати” ташкилотини пайдо қилаётганида ҳам шунга ўхшаган ҳолат юз берган эди.

Ҳозирда АҚШ давлати муайян бир қуввати билан Қирғизистонда ўзининг ифлос фаолиятини бошлади. У “иймон” деган бир иймонсиз фонд ташкил қилиб, Ислом уламоларига арзимас стипендиялар бериб, улар воситасида ГКНБ, ИИМ ва ҳатто ҳарбий аскарлар ичида пропоганда ишларини олиб боряпти. Мақсад ва ҳаракатлар худди Афғонистон, Покистон мамлакатларида бўлгани каби, ўзгарган эмас.

Иккинчи фронтда ҳам, пропоганда ишлари таъсир этиб, ҳукумат структуралари мусулмонлар ҳаракатларига агрессив муносабатлар бошлаши билан, “Инсоннинг диний эркинликлари бузилаяпти” дея мусулмонларни ҳимоячиси сифатида намоён бўлади. Бу эса инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиларидан иборат нодавлат ташкилотлар тарафидан амалга оширилади.

Бундан ташқари учинчи энг ифлос ишларни амалга ошириб борадиган ташкилотлари ҳам бор. Улар вазият кескинлашиб, пишиб етилганида намоён бўлишади. Бу қатлам яширин ташкилот бўлиб, ҳар икки томонни моддий қуроллантириш билан шуғулланади. Бу ташкилотлар ўта махфий иш олиб боришади ёки улар бошқа бир мамлакатни восита қилиб, муайян томонларни қуроллантириб боришади. Масалан улар Ироқ давлати билан ҳамкорликда “ИШИД” ташкилотини куроллантирди. Улар минглаган ҳарбий техникаларни ва банкда қолиб кетган миллионлаган доллорларни урушда мағлубиятга учраётгандек бир баҳона билан “ИШИД”га етказиб беришди.

Шу уччала йўналишдаги ҳаракат олиб борувчи ташкилотларни ҳаммаси АҚШнинг таъсири остидадир. Бошқа мустамлакачи давлатларнинг ҳам шу каби йўналишида иш олиб борадиган қувватлари бор. Лекин ҳозирда уларнинг имкониятлари АҚШга нисбатан анча чекли бўлиб бораяпти. Қирғизистонда фаолият олиб бораётган ташкилотларнинг деярли ҳаммаси АҚШ таъсири остида десак бўлаверади.

Баъзи экспертлар, “шу кетишимизда биз охир оқибат Украинадаги каби бир ҳолатга бориб қоламиз” дейишмоқда. Лекин ундай эмас. Биз Украинадаги ёки Грузиядаги каби рангли революциялардан умид қилмасак ҳам бўлаверади. Чунки бизнинг мамлакат фуқоролари мусулмонлардан иборатдир. Биз ҳеч қачон Ғарбнинг бир бўлаги бўла олмаймиз. Унинг учун биз уларнинг динини қабул қилишимиз керак бўлади. Ислом дини эса, бизга ҳеч қачон, эркакни эркакка, аёлни аёлга никоҳ қилиб беришимизга рухсат бермайди. Бунга рози бўлмагунимизгача улар бизни асло қабул қилишмайди.

Демак, биздаги ҳаракатлар Афғонистон, Покистон ёки Ироқ ҳатто Сурия лоиҳалари воқеълигига мос ҳолатга олиб борилиши мумкин. Бизнинг элитамиз, сиёсатчиларимиз ва диний етакчи қатлам вакилларимиз бу муаммога бугун эътибор беришмаяпти. Улар куфр лоиҳаларидан ўзлари учун вақтинчалик манфаатлар қидиришаяпти. Куфрнинг иш фаолиятлари учун, куч органларимиздан тортиб армиямизгача эшикларни кенг очиб беришаяпти. Оддий фуқороларни фикрий етаклаб кетишлари учун ҳам, уламоларимиз бош қош бўлиб, ўшалар тузиб берган “мўътадиллик” каби куфр айримачилик кучларининг лоиҳаларига даъват қилиб боришаяпти.

Бу стротегик аҳамиятга молик муаммо бир неча йилда ўз натижасини кўрсатади. Лекин шу кундан бошлаб бу ифлос лоиҳанинг олди олинмаса, кейин жуда кеч бўлади. Албатта ҳозирги кунда ҳукумат органларининг аҳволи жуда ачинарли ҳолатга келиб қолган. Улар ҳатто бу муаммони ҳис қилиб туришганларида ҳам, халқаро ҳамжамият номи билан кириб келаётган бу қувватга қарши тура олмайди.

 Лекин биз мусулмонлар, атайин тиқиштирилаётган “экстремизм, терроризм, мўътадиллик” каби атамалардан таъсирланмай, уларни куфр атамалари эканига даъват қилиб, куфрнинг биз мусулмонларни бир неча бўлакларга бўлиб юбориш лоиҳаларини онгли ҳис қилиш билан инкор қилишимиз лозим. Бу албатта натижа беради, инша Оллоҳ. Чунки, ҳатто устимиздаги зулм қилиб турган куч орган ходими ҳам мусулмондир. Уни қандайдир манфаат чалғитаяпти. Бунга қўшимча сифатида, куфрдан таъсирланган баъзи уламоларимиз мажлислар уюштириб, тинмай уларни чалғитувчи фикрлар билан диндан буриб, мусулмонга қарши йўналтириб боришяпти.

Куфр кучлари вазиятни ўз манфаатлари тарафга бура бошлашлари учун, биз мусулмонлар улардан тўла таъсирланиб, бир бирларимизга қарши турадиган даражага етиб боришимиз керак. Уларнинг режаси шу. Улар шу кунни яқинлаштириш учун яқинда бизларни устимизда бўҳтонлар уюштира бошлашади. Бир биримизга нафрат пайдо қилиш учун масжидларимизни портлатиб, бошқа жамоатга тўнкашади. Агар биз мусулмонлар шу кундан бошлаб ўз хатоларимизни тўғриламасак, ҳақ билан ботилни ажратиб, куфрнинг яхшисидан, ёмон мусулмон биродаримизни афзал кўра бошламасак, Мусулмонларга қарши бораётганда, куфрни эмас Оллоҳни розилиги ҳақида ўйламасак, бу ишлар албатта бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

15.05.2016.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here