Атамбаев: “Мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга бўлган ҳар қандай уринишга қарши кескин чоралар кўрилади”

400
0

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фикрича, мамлакатдаги кўплаб сиёсатчилар Қирғизистон танлаган йўлдан норози.

 “Улар адолатли воситалар ёки инсонлар уларга ишонмай қўйганликлари сабаб ҳокимиятга кела олмасликларини яхши тушуниб туришибди. Шу боисдан ҳам, мамлакатдаги вазиятга раҳна солиш ва ҳокимиятни қандай бўлмасин эгаллаш учун турли чораларни кўрмоқда. Бунинг учун зўравонлик, қон тўкишлар ва қотилликлардан ҳам тап тортишмайди”, – деди Атамбаев.

 Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг аксар аҳолиси “Халқ парламенти” ташкилоти аъзолари қўлга олинганидан хабардор.

 “Улар ўзаро суҳбатларида 17 май куниёқ мамлакат раҳбарияти ўзгариши хақида мақтанишган, бунинг учун жангчилар ва қурол-яроғлар етиб келгани хусусида сўзлашган”.

 “Улар ортларида хорижий махсус хизмат генераллари турганини ошкора таъкидлашмоқда. Навбатдаги пул маблағлари юборилганидан хурсандчиликларини яширишмаяпти”, – деб давом этган Атамбаев.

 Унинг фикрича, уларнинг бундай қилиқлари “жонга теккан”.

 “Демократия бу – қонун устиворлигидир. Агар сиз қирғиз халқи Атамбаевнинг истеъфосини хоҳлаётганини таъкидлайдиган бўлсангиз, марҳамат президентга ишонч билдириш бўйича референдум ўтказишингиз мумкин. Ваъда бераман, ташаббусингизни қўллаб-қувватлайман. Халқ менга қарши овоз бергудек бўлса, лавозимимдан кетаман”, – дея ваъда берди Қирғизистон раҳбари.

 “Бироқ ҳозирча мен давлат раҳбари эканман, яна бир марта огоҳлантирмоқчиман: бундан буён мамлакат барқарорлигига раҳна солмоқчи бўлганларга қарши кескин чоралар кўрилади ва улар қонунга мувофиқ жазо олишади. Ҳеч кимнинг боши силаб қўйилмайди, – деб қайд этган Атамбаев. -Мухолифатга хорижий махсус хизмат генераллари ёрдам кўрсатаётганига келсак, бу борада бир нарсани айта оламан. Бизнинг ота-боболаримиз, аждодларимиз улар ҳақида соддагина қилиб, ватан хоини дейишган”.

 Маълумки, Қирғизистон махсус хизматлари 12 май куни “Халқ парламенти”нинг 3 нафар етакчиси: Бекбўлат Талгарбеков, Тўробой Колибоев ва Марат Султоновларни  ҳокимиятни куч билан эгаллашга уринишликда айблаб қўлга олган эди.

Туркистон: 

Қирғизистон сиёсий доираси боши берк кўчага кириб қолди. У шу кунларгача Россияга суяниб келган эди. Россия мамлакатимизни пароканда қилиб, икки маротаба миллий уруш келтириб чиқаришига ва икки маротаба ҳокимият алмаштириб, юзлаган фуқороларимизнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлганига қарамай, бу заиф сиёсий доира яна Россияга умид кўзлари билан қараб тураверади.

“Халқ парламенти” ҳаракати яна ўша заиф сиёсий доирамизга босим бериш механизмини навбатдаги лоиҳасидир. У Қирғиз сиёсатчиларига Россия томонни танлашлари учун бир идора сингари эшиги очиқ сиёсий йўналишга эга корхона пайдо қилиб қўйди. Қирғиз сиёсатчиларининг бошлари қотиб туриб қолишди. Чунки уларни бошқариб келаётган сиёсий доира Россияга қарши ҳаракатлантира олмайди. Чунки бу сиёсий доира йиллар мобайнида руслар томонидан уларнинг сақофий мустамлакалари остида шакиллантирилган.  Қирғиз сиёсий доираси Акаев давридан буён ўзгарган эмас. Буни билган Россия Акаев билан Бакиевни бирлаштириб, ўта заиф бўлган Атамбаевнинг сиёсий командасига қарши йўналтирди. Атамбаев ўз амбицияларини жиловлай олмаган эмоционал шахс экани маълум. У  ўз қўлидаги админстратив қувватдан таъсирланади. Призидент элитани ўзгартира олган эмас. Бундан ташқари у ҳатто халқнинг миллий туйғуларини ҳам касб қилган эмас. Атамбаев ҳам худди Акаев ва Бакиевлар сингари мусулмонларнинг эътиборларидан унумли фойдалана олмади. Аксинча у ҳам худди ўша Россияга ялтоқланмоқчи бўлиб, Ислом ва мусулмонларга зулмл қила бошлади. Атамбаевнинг ортида, унчалик қувватга эга бўлмаган админстратив ресурслари қолди холос. Агар у референдум ўтказмоқчи бўлса, ўша адменстрацияси ўзларини ҳолатларини сақлаб қолиш учун қаттиқ қонунбузарликлар қилишларига тўғри келади. Бу эса, вазиятни янада чигаллаштириб юборади. Атамбаев ҳам буни яхши билади, халқ уни қўллаб юбориши амри маҳол иш. У вақтдан ютиб қолмоқчи.

Лекин вазият шу кескин ҳолатида туравериши ҳам Атамбаевнинг зиёнига ишлайди. Негаки, мамлакат бюджети ўта ночор аҳволда. Яна ҳукумат Россияга маъқул келсин, деб Қумтор компаниясини ҳам иш фаолиятини тўхтатиб қўйди. Бу ҳам бюджетга қўшимча зарба бўлди. Бюджетдаги камомадларни эса, чет элдан яна қарз сўраш билан тўлғазиб туриш керак эди. Лекин шу пайтда мамлакат қарзи 60% дан ортиб бораяпти деган ваҳима кўтарилди. Ҳукуматнинг аҳволи кундан кунга ўта қийинлашиб бораяпти. Унинг ўз халқидан йиғиладиган солиқ кўламини кўпайтиришдан ўзга чораси деярли қолмади. Қирғиз халқининг аҳволи эса, қашшоқлик даражасидан ҳам тубанлашиб бораяпти. Халқ ҳатто электр энергияга қўшилиши кутилаётган 10 тийин учун норози бўлиб кўчага чиқишга тайёр турипти.

Биз “халқаро сиёсатда доимий дўст ёки доимий душман бўлмайди”, деб қирғиз етакчиларига кўп мурожатлар йўлладик. Улар ўрталарида ўзгариб турувчи манфаатларгина рол ўйнайди. Манфаатлар эса, уларнинг бизга бера оладиган босимларига боғлиқ. Босим беришнинг асосий қуввати бу фуқоролар базаси билан белгиланади. Яъни, мамлакат фуқороларининг раъйларини ким ўз томонига буриб олган бўлса, ўша ҳақиқий қувват эгаси ҳисобланади. Аксинча, фуқороларининг қўлловига эриша олмаган бўлса, у ўта енгил ўлжага айланади. Капиталистик система бу каби заиф етакчини осонгина йўқ қила олади. Чунки у ўша етакчи давлатларгагина суянган етакчи гуруҳ ҳисобланади.

Қирғизистон фуқороларининг асосий қуввати Ислом динида ва мусулмонларда эканлиги боис биз мамлакат раҳбарларини мусулмонларга зулм қилишдан кўп маротаба қайтардик. Қулоқ солишмади. Улар ҳар сафар миллий робита билан бирлашиб турган қирғиз миллатчиларига ишониб, жуда катта ҳатоларга йўл қўйишди. Мусулмонлар ҳар сафар четда туриб, кечаётган жароёнларга аралашишмади. Бу албатта жуда тўғри позиция.

Энди Атамбаев вазиятни вақтинча мувозанатга келтиргани билан, ҳеч нарсага эриша олмайди. У албатта икки қувватнинг бирига таяниш кераклиги ҳақида бош қотиради. Биринчиси Россия билан алоқаларини қайтадан ўз қолипига келтириш. Ёки иккинчиси, Ғарб олами билан янги сулҳ тузиб, Порошенко сингари Украинадаги каби ҳолатни пайдо қилиш учун ҳаракатланишга рози бўлиш. Ҳар икки ҳолатда ҳам қирғиз халқи учун хотиржамлик ва осоишталик кутилаётгани йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here