Курдлар ҳам Ислом Умматининг бир қисмидир, уларнинг устида содир бўлган зулм Ислом Уммати устида содир бўлган зулмнинг бир қисмидир

655
0

Курдлар ҳам Ислом Умматин01-11инг бир қисмидир, уларнинг устида содир бўлган зулм Ислом Уммати устида содир бўлган зулмнинг бир қисмидир

Мусулмонлар кофир Ғарб томонидан уларни фирқаларга бўлиш мақсадида олиб борилган кўплаб фикрий урушларни бошдан ўтказди. Уларнинг фикрий, сиёсий ва географик бирлигини бўлиш орқали қилинган курашлардан энг муҳими миллатчилик мафкураси бўлиб, бошқа инсонларсиз ягона уммат бўлганларидан сўнг бу мафкура уларни ирқий асосда парча-парча қилиб юборди. Араб араблигидан, турк турклигидан, форс форслигидан, курд курдлигидан фахрланадиган бўлди… Бундай мафкура мусулмонларга, хусусан, курд биродарларимизга кўп кулфатлар келтирди: миллатчилик қирғинида қонлари дарё бўлиб оқди… Курдларнинг бу аҳволлари бошқа миллатларда ҳам бўлди. Бироқ душманлар бошқа миллатлардан кўра курд биродарларимиздан кўпроқ фойдаланишди, масалан, ҳаммадан ҳам Курд партиялари улардан кўпроқ фойдаланди… Кофир ғарбликлар халқаро ташкилотлари ва ҳамжамиятлари орқали баъзан этник озчиликни ҳимоя қилиш, баъзан ўз-ўзини бошқариш, деган нарсани дастаклаш билан ҳамон курдлардан фойдаланмоқда. Мақсад, ўз режаларини амалга ошириш бўлиб, бу режа исломий юртлар, халқлар ва уларнинг бойликлари устидан ҳукмронлик қилиш осон бўлиши учун уларни янада бўлиб ташлашдан ва исломий биродарликларини бузишдан иборат. Курд биродарлар режим томонидан уларни бир-бирлари билан ҳамда араб, турк ва бошқа биродарлари билан бўлган бирликларини парчалаш учун кечаю кундуз қанча-қанча зулмларга дуч келмади, дейсиз! Биз Камишли ўйингоҳида содир этилган ҳодисаларни ҳануз унутганимиз йўқ!

140920-kobani-0738_1906d66592adacc6100a5b5a510620b8Мудом биз барчанинг, хусусан, курдларнинг бошига баравар ёғилаётган таъқиблар, зулмлар, зўравонликлар, қамашлару қочқинга айлантиришларга гувоҳ бўлиб турган эканмиз, барчамизга бу муаммоларни асосидан ҳал этишга ҳаракат қилмоқ вожиб бўлади, чунки биз бошқа инсонларсиз битта Умматмиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирингиз билан танишишингиз учун сизларни халқлар ва қабила қилиб қўйдик, сизнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлигингиз албатта, энг тақволигингиз, Аллоҳ албатта, билувчи ва огоҳдир»                                                                                                                           [Ҳужурот 13]

Демак, курдлар Ислом Умматининг бир қисмидир, уларнинг мусибатлари бизнинг мусибат, шикоятлари бизнинг шикоят, барчамиз ақлларимизни заҳарлаган ва динимиздан йироқлаштирган бундай жоҳилият мафкураларидан воз кечишимиз ва барча инсонларни бир хил қилувчи тақво либосига бурканмоғимиз шарт. Росулуллоҳ A

«لاَ فَرْقَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى أَعْجَمِيٍّ إلاَّ بِالتَّقْوَى»

«Арабнинг ажамдан фарқи йўқ, фақат тақвосида фарқи бор, холос», дедилар. Ана шунда биз – душманларимиз макрига қарамай – аввалги ҳолимизга қайтиб, Аллоҳ йўлида бир-биримизни яхши кўрамиз, тинчлигимиз ҳам битта, урушимиз ҳам битта бўлади, Аллоҳ ва Росулига душманлик қилганларга душманлик қиламиз. Шундай бўлсак, хусусан, бугун Ислом Уммати қийин тўлғоқларни бошдан кечираётган ва тўғри йўлни тутувчи янги Халифалик давлати туғиладиган бир пайтда, ўзимиздан бошқа душманларга бир мушт бўламиз. Зотан, Халифалик давлати бутун дунёда ўзгариш ясайди, курд ё араб ва ё бошқа миллат бўлсин, фарқсиз, ҳар бир мусулмон учун интиқом олади.

Эй мусулмонлар!

Исломий юртларнинг қай бирида бўлманг, курдмисиз, арабмисиз ё ажамми, бундан қатъий назар, Роббимиз битта, динимиз битта, Набиййимиз битта, душманимиз битта, мусибатимиз битта, демак, Роббимиз рози бўладиган ва динимиз барпо бўладиган ишларга жамланайлик. Унутмайлик, Ислом Умматининг бирдан-бир ечими ягона бошқарувчини барпо этишдир. Бу бошқарувчи Умматни Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати билан бошқаради, бирлигини қайта тиклайди, аҳлини бирлаштиради, ҳар қандай душман ҳужумидан дахлсизликларини ҳимоя қилади, унинг давлатида курдлар, араблар ва барча миллатлар битта дошқозонда, Ислом дошқозонида тобланади, ҳамманинг ҳақ-ҳуқуқи ва вазифалари бир хил бўлиб, имон биродарлигию Ислом адолатидан баҳра олади. Аллоҳ Таоло бундай деди:

«Албатта, мўминлар ўзаро биродардирлар»                                                       [Ҳужурот 10]

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари барчани Росулуллоҳ A башорат берган тўғри йўлни тутувчи Халифаликни барпо этиш орқали кофир Ғарб ҳукмронлигидан халос бўлиш ва мустамлакачиликнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, фикрий ва барча турларидан озод бўлиш учун жиддий холис ҳаракат қилишга даъват этамиз.

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                                   [Рум 4-5]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                        8 зул-ҳижжа 1435ҳ

Сурия вилояти                                                                                              2 октябр 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here