Синглимиз Зулфия Омоновани суд қилиш натижалари!

595
1

01-11Синглимиз Зулфия Омоновани суд қилиш натижалари!

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкорбўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир»

22 августда синглимиз Зулфия Омонова Қирғизистон республикаси Ош шаҳар судида суд қилинди. Судьялар ҳайъати Кубатов Айвар, Мирзабеков Пўлат ва Абдилдаев Алмазлардан иборат бўлди. Синглимиз судья Қўжамқулов Рамазоннинг 2014 йил 1 июнда қўйган айбловидан яъни 50 минг сўм миқдорида солган жаримасидан оқланди ва бир йил муддатли шартли қамоқ жазоси ҳукми чиқарилди. Суд терговчи ва экспертлар келмагани натижасида қайта-қайта орқага сурилиши сабабли кечиктирилган эди. Суд мажлиси 13 майдан буён саккиз марта кечиктирилди. Бу эса улар Зулфия ва унинг оиласи устидан масхара қилиб кулишаётганини англатади.

Олдинги тинглов мажлисида прокурор Раимқулова синглимиз Зулфияни «экстремистик» фаолият олиб борганликда айблади ва судьядан уни жиноятчи деб ҳисоблаб уни 5 йил муддатга қамоқ жазоси билан жазолашни талаб қилди.

Биз шундай савол ташламоқчимиз: синглимиз Зулфияни суд қилиш ва жазолаш учун бўлган бу ҳаракат судьялар ва прокуратура ходимларининг шахсий ташаббуси билан бўлдими ёки синглимизнинг отаси шаҳид Омонов Ҳамидуллоҳни ўғирлаб кетиб, 14 йил давомида қамоқда қийноқларга солиб, унинг иродасини синдира олишмагач уни ваҳшийларча ўлдириб юборган Ўзбекистондаги жиноятчи режим томонидан берилган буйруқлар билан бўлдими? Ёки Қирғизистонда тузилган ва Ислом билан мусулмонларга қарши курашда қўшнилари изидан бораётган янги ҳукумат буйруғи билан бўлдими? Ўз халқини бутунлай юзсизларча репрессия қилаётган, одамлар ўртасида маст қилувчи ичимликларни ва разолатга тўла ҳаётни тарғиб қилаётган, ўз халқини тирикчилик луқмаси учун узоқ мамлакатларга кўчиб кетишга мажбур қилаётган мана шу ҳукумат буйруғи биланми? Заифа аёлларга кучини кўрсатиб уларни қамоқларга ташлаётган, эрларини ўлдириб болаларини етим қилаётган мана шу ҳукумат буйруғи биланми?

Биз яна шундай савол ташлаймиз: сизлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан қўрқадиган синглимиз Зулфия Омоновани қайси асосда айблаяпсиз?! Сизлар қайси асосда покиза опа-сингилларимизни қамоққа ташлаяпсиз?! Сизлар муслима аёлларга тажовуз қилиш ва уларга озор-азият етказадиган ҳар қандай ишни қилиш ҳаром, жуда қаттиқ ҳаром эканини билмайсизларми?! Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг улуғ Китобида мўминлар ва мўминаларга озор-азият етказишнинг ёмон оқибатидан огоҳлантирди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло деди:

«Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар»                                                               [Аҳзоб 58]

Эй судьялар, прокурорлар, эй Атамбаев, биз сизларни Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлидан огоҳлантирамиз:

«Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар»                                                               [Аҳзоб 58]

Шижоатли синглимиз Зулфия ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилмоқда, ўз отаси жасадини қайтариб бериш ва унинг қотилларини жазолаш тўғрисидаги ҳақ-ҳуқуқини талаб қилмоқда! Бу унинг Холиқ Азза ва Жалла берган ҳақ-ҳуқуқидир! Бу позиция бутунлай эҳтиромга сазовор позициядир!

Биз сизлардан сўраймиз! Нега сизлар биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳга хиёнат қилган ва унинг ўғирланиб кетишига йўл очиб берган жиноятчиларни фош қилмадингиз, ўз масъулиятингизни нега бажармадингиз?! Нега ўша пайтда биродаримиз Омонов Ҳамидуллоҳни озод этилишини талаб қилмадингиз?! Ўшанда ҳам ўзингизнинг судьялар ва прокурорлар мансабида эдингиз-ку?! Бу вазифангиз эди-ку?! Бир заиф мусулмоннинг иззат-ҳурматига тажовуз қилинишига сукут қилиб тураверишга қандай рози бўласиз ахир? Уни ҳимоя қилиш учун нега ҳаракат қилмайсиз?!… Мўминларга ва мўмина аёлларга азият-озор беришга индамай сукут қилиб туравериш жуда катта зулм ва гуноҳнинг чуқур зулматларига ботиш-ку ахир?!

Сўзимиз охирида шуни айтамизки, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Аллоҳ нусрати ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик тикланишига яқин қолганига тўла ишончдамиз… Халифалик ҳақ ва адолат нури билан ҳамма ёқни зиёга тўлғазади… Ўшанда Халифалик судида бу Уммат фарзандларига тажовуз қилган ҳар бир золим туриб жавоб беради ва ўзи лойиқ бўлган жазони олади… Бу эса Аллоҳга асло қийин эмас.

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                                   [Рум 4-5]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

1 COMMENT

  1. Assolomu alaykum birodarlar !!! Alloh uz kalomida,,Qasosda haet bor,ahli donishlar ,, degan !!! Men uzimni aqlik inson sifatida,Bu Hamidillohni ishidagi har bir ,organ hodimlarini muhosaba qilishlikni ,Oz kunda elon buladigon Halifamizdan ,ezma ravishda talab qilaman.Hamidillohdek yorqin fikrlik birodarlarimizni yuq qilishga harakat qilganlar har bir pagon ahli Halifamizni buruqlari bilan ishi alohida kurib chiqilishi kerak !!!
    video uzbek tilida.
    https://www.youtube.com/watch?v=cQq2not0f1w

    video rus tilida.

    https://www.youtube.com/watch?v=Hjx2T7tZDOM&feature=share

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here