Қримда рус полицияси мадрасаларни босди

489
0

Р2014-09-01-12-09-29оссия ҳукумати Қрим ярим оролини ўз таркибига қўшиб олгандан сўнг у ердаги мусулмонларга нисбатан тазйиқ ва зулмлар кучайгани кузатилмоқда. Кейинги пайтларда исломий мадрасаларда рус қуролли кучлар тарафидан босқинлар кўпайган. Ҳукуматнинг даъвосига кўра, тинтувдан мақсад радикал Исломга (яъни сиёсий Исломга) тарғиб қилувчи нашралар ва Россияда таъқиқланиб, қора рўйхатга киритилган китобларни йўқ қилишдир.

Қрим ахборот агентликларида тарқатилган хабарларда айтилишича, биринчи тинтув Оқмачит минтақасидаги Булганак қишлоғида бўлиб ўтган. Тонг маҳал соат 6:00 чамаси, ўқувчилар уйқуда маҳали 30 нафар қуролли кишилар мадрасага бостириб киргани айтилади хабарда. Бироқ рус полицияси ва федерал хавфсизлик хизмати мадрасадан қурол ёки таъқиқланган ҳеч қандай китоб топиша олмаган.

 Россия суд тизими тарафидан Ислом динига оид икки мингдан ортиқ китоблар қора рўйхатга киритилган. Қонунга кўра, таъқиқланган китобларни чоп этган, тарқатган, уйида ёки бошқа ерларда сақлаган кишилар ва ташкилотларга оғир жазолар берилади.

Россия ҳукумати Қримда жойлашган ўнта мадрасада тинтув ишларини ўтказди. Тинтув амалиётларига Россия федерал хавфсизлик хизмати, соғликни сақлаш вазирлиги, прокуратура, ўт ўчириш хизмати ва бошқа ташкилотлардан вакиллар иштирок этмоқда.

Оқмачитдаги таълим марказининг раҳбари Ясин Йилмазнинг айтишича ҳукумат кучлари ўтган ҳафта ҳам мадрасада тинтув ўтказишган.

“Ўтган ҳафта тинтув ўтказишди. Китобларимизни назоратдан ўтказишди. Мадрасанинг ҳар бир тарафини текшириб чиқишди. 3 дона таъқиқланган “Илмиҳол” китобини топишди”, деди Ясин Йилмаз.

Қрим муфтилиги ўқув йили бошланишидан аввал ҳам тинтув ўтказилганлигини билдирди. Аммо ҳозиргисида фақат тинтув ўтказибгина қолмай, босқин ҳам уюштиришмоқда. Қонунга кўра, ҳукумат кучлари тинтув ўтказишдан аввал Қрим мусулмонлари диний идорасига хабар беришлари лозимдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here