Довудўғли бош вазирликка бел боғлади

510
0

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли ўз каръерасидан бир поғона юқорига кўтарилиши кутилмоқда. Президент Эрдоган 28 августда президентлик мансабини Абдуллоҳ Гулдан қабул қилиб олар экан, ўзининг бош вазирлик мансабини Довутўғлига қолдирмоқчи.

Довутўғли Эрдугондан сўнг бош вазирликни қўлга киритиб, Туркиянинг 26 бош вазирига айланишга кўз тикиб турган бир пайтда АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Мария Ҳарф Туркиянинг янги бош вазири билан ҳамкорлик қилишни сабрсизлик билан кутаётганини билдирди.

Ҳарф кундалик матбуот брифингида Довутўғлининг “Адолат ва Тараққиёт” партияси тарафидан Туркия бош вазирлигига номзод қилиб кўрсатилишига доир берилган саволга “Довутўғлининг номзод қилиб кўрсатилишини тушунаман. Ҳозирда ишлов бериш керак бўлган жараён мавжуд. Туркияда кейинги бош вазир ким бўлишидан қатъий назар, у билан ҳамкорликда фаолият олиб боришни сабрсизлик билан кутяпмиз”, деб жавоб берди.

Яна бир бошқа саволга АҚШ ташқи ишлар вазирининг сўзчиси Ҳарф АҚШ давлат котиби Жон Керри ўзининг ташқи ишлар вазирлиги даврида Довутўғли билан жуда яқин алоқада бўлганлигини ва бу ҳафта у билан Ғазо мавзусида ва бошқа мавзуларда бир неча учрашувлар ўтказганлигини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here