Хитой билан ҳамкорлик қилишнинг хатари!

9147
0

Хитой билан ҳамкорлик қилишнинг хатари!

Хитойдан келган судялар делегацияси Қирғизистон Олий судига ташриф буюрди. Учрашувда томонлар аввал келишилган шартномаларни муҳокама қилишди. Бу шартномалар ўтган йили Хитой-ШҲТ минтақавий судларининг иккинчи форумида тузилган эди. Ахборот манбаларининг хабарларига кўра, мазкур тадбир суд тажрибаларини ўзаро алмашиш ва ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақавий судлар ҳамкорлигига кўмаклашиш, шунингдек, судларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини кенгайтиришга қаратилган.

Шу тариқа Хитой ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик тобора янги йўналишларни қамраб олмоқда. Эндиликда ҳамкорлик даражаси суд-ҳуқуқ тизимигача етиб борди. Икки давлат судлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Юқорида тилга олинган “тажрибалар алмашинуви” Қирғизистондаги судяларга Хитой “таълим бериши”ни билдиради. Яъни, кимнинг устидан қандай ҳукм чиқариш, нима яхши ва нима ёмонлиги, айниқса, кимни “террорчи” ва “экстремист” деб белгилаш кераклиги Хитойнинг талабларига мувофиқ бўлишини англатади. Кўриб турганингиздек, бу ҳамкорлик ШҲТ фаолияти доирасида амалга оширилмоқда. Маълумки, Хитой ўз таъсирини ёйиш ва “экстремизм” (аслида Ислом)га қарши кураш воситаси сифатида ШҲТдан фойдаланиб келмоқда. ШҲТ доирасида бир қанча очиқ ва махфий шартномалар тузилган, албатта, уларнинг барчаси Хитойнинг кенгайишига хизмат қилади.

Хитойнинг экспансияси Қирғизистонда тўлиқ амалга оширилмоқда, десак хато бўлмайди. Қирғизистоннинг Хитойга боғланганини кўриш учун масалага чуқур назар ташлашга ҳожат йўқ. Масалан, мамлакатимизнинг ташқи қарзи 4,5 миллиард долларга етган бўлса, унинг деярли 2 миллиарди Хитой банкига тегишли. Бундан ташқари, тоғ-кон саноати соҳасида ҳам Хитой компаниялари фаолият юритаётгани ҳамда мамлакатдаги улкан фойда келтирувчи конлар Хитойга берилиши айтилмоқда. Хитой билан иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик кўп бўлганлиги сабабли, “Хитой ва сармоя” сўзлари синонимга айланди.

Мамлакатимизда Хитой билан бундай ҳамкорлик лойиҳалари жуда кўп, Хитойнинг фаол компаниялари ҳам талайгина. Хитой компаниялари, хусусан, тоғ-кон саноатига доир компаниялар хитойлик ишчиларни ўзлари билан олиб келишади. Бу хитойлик ишчилар мамлакатимиздаги бўлажак “хитойликлар шаҳарчаси”нинг пойдевори десак хато бўлмайди. Чунки Хитой уларни нафақат ишлатишни, балки у ерда қолдириб, маҳаллий халқ билан “ассимиляция қилиш”ни кўзламоқда. Бу “хитойликлар шаҳарчаси”нинг учқунлари ҳозирда конлар қазиб олинаётган водийларда пайдо бўла бошлади.

Албатта, халқимиз ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормайдиган, қимирлаган барча нарсаларни еяверадиган хитойликларни ва уларнинг сиёсатини ёмон кўриши аниқ. Бундан ташқари, Хитой билан бизнинг ўртамизда тарихий ва маданий душманчилик мавжуд. Шунинг учун Хитой бу “камчилик”ни бартараф этиш учун сақофий фаолиятни кучайтирди. Масалан, миллий ва ижтимоий деб аталадиган УТРК ва ЭЛТР каналларида Хитой кўрсатувлари ва фильмлари кўрсатила бошлади. Хитой китоблари қирғиз тилига таржима қилинди, Хитой марказлари очилди. Бу ҳам сақофий ҳужумларининг бир қисмидир.

Буларнинг барчасига имкон яратаётган омил нима? Албатта капитализмдир. Бугунги капитализм (демократия) тизими мустамлакачиликка қонуний йўл беради. Хитойнинг бизга нисбатан сиёсати буни яққол кўрсатиб турибди. Капитализмга кўра унинг барча сиёсатлари қонунийдир.

Бинобарин, Хитойнинг қулига айланиб қолмаслик учун унинг иқтисодий, молиявий, сиёсий тажовузига қарши туришимиз керак, ҳокимият тепасида турганларни эса халқнинг хоҳиш-истакларига бўйсундиришимиз лозим.

Эслатиб ўтамиз, XIII асрда мусулмонларни бирлаштириб турган халифалик даврида мусулмонлар туркий халқлар билан бирлашиб, Таласда хитойликлар билан урушиб, уларни даф қилган эдилар. Ўшандан бери хитойликлар Ўрта Осиёга минг йилга яқин қадам босмаган. Бугун ҳам мусулмонлар бу душманга қарши биргаликда турмасалар ва бўлиниб парчаланишни тўхтатмасалар, кейин Хитойни қайтаришнинг иложи бўлмайди. Бироқ, мусулмонларни нима бирлаштиради-ю, нима ажратиб туради? Демократиями, ватанпарварликми, миллатчиликми? Бу ғояларнинг барчаси мусулмонларни бирлаштиришга эмас, балки уларни бўлиб ташлашга, йўқ қилишга хизмат қилмадими?! Шунинг учун бизни фақат Ислом дини бирлаштиради!!!

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here