Ислом давлатидаги соғлиқни сақлаш тарихи

8577
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ислом давлатидаги соғлиқни сақлаш тарихи

  Халифалик давлати соғлиқни сақлаш соҳаси эриши мумкин бўлган энг юқори даражага етди. Бу Халифалик давлати фуқароларини соғлиқни сақлаш соҳаси юқори даражадаги  билим, тараққиёт ва юксалишни таъминлашига хотирларини жам қилди. Бу ерда биз соғлиқни сақлашнинг тарихда  мусулмон фарзандларидан олдин душманлар томонидан зарбул-масал қилинган, ўрнак бўлган ажойиб суратларига тўхталиб ўтамиз. Тарих китобларида энг кўп таъкидлангани ўзларининг дарслари, тажрибавий илмлари, илмий баҳс ва ихтиролари  билан бутун оламга машҳур бўлган табиб уламолар хақидаги гаплардир. Яна  Ислом давлати барпо этган соғлиқни сақлаш марказлари, шифохоналар, бемористонлар ҳам тарих китобларида кўп тилга олинади. Бундай шифохоналарнинг айримлари халқлар олдинлари бунақасини кўрмаган шаклда то бугунгача қад кўтариб келмоқда.

   Бироқ, Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш тарихидаги энг муҳим жиҳат ушбу соғлиқни сақлаш қурилган асос ва мусулмонлар Расулуллоҳ саллоллоҳу аалайҳи ва салламга эргашиб юрган йўналишдир. Дарҳақиқат бу ушбу соғлиқни сақлашдан давлат жавобгар эканлигини, соғлиқни сақлаш бутун аҳоли учун бепул бўлишини, дори-дармон ишлаб чиқаришга ва у билан таъминлашга тарғиб қилишни, жисмоний ва жамоий соғлиқни сақлашни, касалликларни муолажа қилишни,  аҳоли саломатлигини таъминлаш, карантин ҳолатига тайёр туриш, соғлиқни сақлаш муассасалари билан таъминлаш, тиббиёт билан шуғилланиш учун меёрларни белгилаш ва касбий амалиётларни назорат қилишни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ва ишлари далолат қилган шаръий аҳкомлар асосида бўлади. Бу асос халифалик давлатида тиббиёт ва соғлиқни сақлашни юксалтиришда ва бошқалардан ажралиб турадиган қилишда уламолар ва халифалар юрган асосдир.

 Дарҳақиқат, шариат соғлиқни сақлашни давлатнинг ва бевосита халифанинг масулияти деб белгилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладиар:

الإمام راعٍ ومسئول عن رعيته

“Имом бошлиқ ва у ўз халқидан масъулдир”.

  Соғлик аҳолининг асосий эҳтижларидандир. Бинобарин, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи марҳмат қилганлар:

 مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ مُعَافًى فِي جَسَدِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا

“Сизлардан ким ўз уйида тинч бўлса, жасади соғлом бўлса, кунлик озуқаси бор бўлса, гўё у бутун дунёни қўлга киритибди”.

  Мана шунинг учун Ислом давлати соғлиқни сақлашга инсонлар устидаги имомнинг масъулиятларидан бўлган ишларни бошқариш эшикларининг бири сифатида муҳим аҳамият қаратган. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Хандақ ғазотида жароҳатланган аскарларни даволаш учун чодир тикишга ва улар учун тиббий ёрдам кўрсатишга амр этганлар. Кейинчалик эса, ирқи, дини ва жинсидан қатъи назар барча инсонларга хизмат қилиш учун ва улар соғликларини тиклашлари учун шифохоналар қурилган.  Масалан, 1283 милодийда Қоҳирада қурилган “Мансурий” шифохонаси минглаган беморларни қабул қила оларди. Ҳар бир беморга ором мукаммал бўлиши учун иккитадан шифокор, алоҳида кроват, кўрпа-тўшак ва идиш бериларди ва муолажа бепул эди. Махсус эхтиёжли ва олис минтақаларда яшовчи кишиларнинг соғлиғини сақловчи кўчма шифохоналар ташкил қилинган эди. Буларнинг барчаси давлатнинг ўша вақтлардаги  аҳолининг ишларига ва уларнинг тиббий эҳтиёжларига бўлган эътиборига бир оз мисоллардир.

Халифалик давлати соясида маърифат ва тиббий илмларни қўлга киритиш ҳеч қандай чекловсиз  ва  патент рўйхатисиз барчанинг имкониятида бўлган. Бу имконият табибларга янгиликлар яратишга, ривожланишга ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги-янги зафарларни қўлга киритишга йўл очган. Тиббиёт факултетлари  университетларда энг кучли секторни гавдалантирган. Бунга қўшимча, тиббиёт факултетлари  шифохоналарда клиник тадқиқотлар  ва беморлар учун тайёргарлик кўриш бўлимларини ҳам ўз ичига олган. Дарҳақиқат, мусулмон табиблар тиббий тадқиқотларда масалан, кўз жарроҳлиги, кардиологик ёрдам каби турли соҳаларда бутун оламдан юзлаб бўлмаса-да,  ўнлаб йиллар олдинга ўтиб кетган. Исломий соғлиқни сақлаш марказлари, тиббий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дори-дармон саноати  бутун оламда энг исталган ва марғуб эди. Ажнабий давлат ҳокимлари муолажа олиш учун Халифалик давлатига келишар эди. Бинобарин, муолажа саёҳати тушинчаси ҳам биринчи бўлиб Халифалик давлатидан келиб чиққан.

  Дарҳақиқат, мусулмонлар олдинги халқларнинг қадимий илм-маърифатларидан ҳам фойдаландилар. Тинимсиз тараққиёт ортидан ҳаракат қилиб, уларга фикрий асосларни қўшимча қилдилар. Масалан, бемористон ёки “Беморлар уйи”   замонавий шифохонанинг асосигина бўлиб қолмасдан, у турли хизматларга эга бўлган соғлиқни сақлашнинг ва замонавий тиббий таълим марказларининг амалий намунаси ҳам эди. У муолажа олиш маркази ва ҳар-ҳил касаллик ва ҳодисалардан соғайиб чиқиш паноҳи эди. Қариялар ва боқувчисини йўқотган ожизларнинг асосий соғлиғини сақлашни таъминлайдиган ғамхўрлик уйи ва руҳий бошпана эди. Бемористон Исломий Халифалик давлати ўтган асрлар мобайнида тиббиёт фанларига қаттиқ эътибор қаратганлигини акс эттиради. Чунки, қадимда катта шифохоналар тиббий мактаб ва мадрасаларни ўз ичига олиб, катта табиблар ўқувчиларга ўз тажрибаларини бевосита беморлар устида талқин қилардилар. Шифохона талабаларни имтиҳон қилиб, уларга гувоҳномалар берарди. Бемористон ўзининг муассаса деган сифати билан тиббиётни тарқалишига ва касалликларни даволашга, тиббий маърифат доирасининг кенгайишига ва тарқалишига катта асос солган.

     Ўрта асрларда Европада “касалликнинг асли ғайритабиий, у инсоннинг муолажасига бўйсунмайди”, деган фалсафий эътиқод ҳукмронлик қилиб турган бир пайтда, уларнинг шифохоналарида касалликни  баданни шифолашга кўп ҳаракат қилиш ўрнига руҳни халос этишга ҳаракат қиладиган роҳиблар томонидан бошқариш жорий бўлиб турган бир пайтда мусулмон табиблари Расулуллоҳ саллоллоҳ алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларига мувофиқ уларниникидан бутунлай бошқача йўл тутдилар:

يا عباد الله تداووا فإن الله لم يضع داء إلا وضع له شفاء أو دواء إلا داء واحدا

  “Эй Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар! Чунки Аллоҳ бирон дардни яратган бўлса, албатта унинг шифосини ҳам яратди.” Бошқа ривоятда: “…давосини ҳам магар битта дард(нинг давосини яратмади)”,дейдилар. Ё Расулаллоҳ, у қайси дард, -деб сўрайдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: У қарилик, деб жавоб берадилар”. Термизий ривояти. Чунки улар илмий тажрибавий услублар билан беморларни даволашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар.

  Ислом соғлиқни сақлашга катта эътибор қаратди ва уни сеҳр-жоду ва афсунгарликдан инқилобий турда илм ва тажриба даражасига олиб чиқди ва бу тиббиёт илмининг тез суратда тараққий этишига ўз хиссасини қўшди. Негаки, соғлиқни сақлаш учун энг муҳим, соғлом ва тўғри асосларни қўйишда Исломий фикр ва аҳкомларнинг катта таъсири бор. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз сўзлари ва амаллари билан соғлиқни сақлаш ва тиббиёт қонун- қоидаларини мустаҳкамладилар. Соғлиққа ва соғлиқни сақлашга ундаган Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг  ўнлаган ҳадислари ва қилган ишлари бор.  Бемор ва жароҳатланганларни даволаш учун энг биринчи марказ ва дастлабки шифохона Ислом давлатида – Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёт чоғларида масжид ичида Руфайда ал-Асламий қўл остида очилди. Маълумки, у “Хандақ” ғазоти чоғида жароҳатланганларни  махсус чодир ичида даволади. Кейинги халифалар ва волийлар ушбу дастлабки намунани “кўчма жарроҳлик шифохонаси”дан дори-дармон, озиқ-овқат, зарур ичимликлар, кийим-кечак, хамширалар ва аптекачилар билан таъминланган кўчма аптекаларгача  ривожлантирдилар. Буларнинг вазифалари катта шаҳарлардан ва кўчмас тиббий муасасалардан олисдаги кишиларнинг эҳтиёжларини қондиришдан иборат бўлади. Шунингдек, улар волийлар ва халифалар учун ҳам кўчма тиббий ёрдамни таъминлайди. 12-аср бошларида Султон Муҳаммад Салжуқий ҳукмронлиги даврида кўчма шифохона шу даражада кенгайдики, бу шифохонани кўчириш учун 40 та туя керак бўларди.

  Дарҳақиқат, Ислом инсоният учун асил тажрибавий манҳажга асос солган  нодир, тиббий маҳоратлар тўпламини тақдим этди. Унинг юксак асарлари  тиббиётнинг  соғлиқни сақлаш, муолажа қилиш ҳамда даволаш технологияларида акс этди. Инсоний ва ахлоқий чўққиларни забт этди. Ахир, нега бундай бўлмасин?!. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганларку:

يا عباد الله تداووا فإن الله لم يضع داء إلا وضع له شفاء أو دواء إلا داء واحدا

  “Эй Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар! Чунки Аллоҳ бирон дардни яратган бўлса, албатта унинг шифосини ҳам яратди.” Бошқа ривоятда: “…давосини ҳам магар битта дард(нинг давосини яратмади)”, -дейдилар. Ё Расулаллоҳ, у қайси дард, -деб сўрайдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: У қарилик”, деб жавоб берадилар”. Мусулмонлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сўзларини амалда қўллаганлар. Шунинг учун ҳам улар дунёда биринчи бўлиб шифохоналарга асос солганлар ва бошқалардан 9 аср илгарилаб кетганлар. Биринчи исломий шифохонага мелодий 705-йилдан 715-йилгача ҳукмронлик қилган уммавий халифа Валид ибн Абдулмалик даврида асос солинди. Ушбу шифохона пес касалликларига ихтисослашган эди. Ундан кейин Ислом оламида бир неча шифохоналар қурилди. Улардан айримларининг довруғи дунёга таради. Ҳатто ушбу шифохоналар илм ва табобатнинг тамал тошига айланди ва оламдаги энг биринчи университет ва ўқув масканлари, деб саналди.  Европадаги биринчи шифохона эса, Парижда бундан 9 аср кейин қурилган эди. Кейинги йиллар мобайнида Ислом оламида яна қўшимча 24 та шифохона қад кўтарди ва бу сон йилдан-йилга ортиб борди. Туниснинг Қирвон шаҳрида мелодий 9-асрдаги дастлабки шифохона қурилди. Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаварада ҳам шифохоналарга асос солинди. Форс ўлкаларида ҳам бир неча шифохоналар мавжуд бўлиб, улардан бири Рийя шаҳрида эди. Уни Боғдодда ўқиб келган, шу шаҳарнинг ўғлони Муҳаммад ибн Закарийё ар-Розий бошқарар эди. Шифохоналар “бемористон”, деб аталар эди. Улардан кўчиб юрадиганлари ва кўчмаслари бор эди. Кўчмаслари шаҳарларда қурилар эди. Шифохонасиз Исломий шаҳар камдан кам учратилар эди. Кўчма шифохона эса, олис қишлоқларни, саҳроларни ва тоғ этакларидаги аҳоли масканларини айланиб юрарди. Кўчма шифохоналар кўп сонли туялар карвони орқали кўчириб юрилар эди. Бу карвонлар муолажа асбоб-ускуналари ва дори-дармонлар билан таъминланган бўларди. Бу карвонларга бир неча табиблар ҳамрохлик қиларди. Бундай карвонлар Ислом Умматининг ҳар қандай бурчига етиб боришга қодир эди.

 Катта шаҳарлардаги кўчмас шифохоналар жуда юксак даражага етган. Уларнинг машҳурлари Бағдоддаги, 371-ҳижрий, мелодий 981-қурилган “Уздий” шифохонаси, Дамашқдаги 549-ҳижрий, мелодий1154-йили қурилган “Нурий” шифохонаси, Қоҳирадаги 683-ҳижрий, мелодий 1284-йили қурилган “Мансурий” шифохонаси эди. Биргина Қуртуба шаҳрида 50 дан ортиқ шифохона мавжуд эди. Ушбу улкан шифохоналар мутахассисликларга қараб бир неча бўлимларга бўлинар эди. Жумладан, у ерларда ички касалликлар бўлимлари, жарроҳлик бўлимлари, тери касалликлари бўлимлари, кўз касалликлари, нафас олиш йўли касалликлари, суяк ва синиқ ва бундан бошқа бўлимлар бўларди. Ушбу шифохоналар фақат муолажа қилиш ролини бажарибгина қолмай, балки улар энг олий даражадаги ҳақиқий тиббиёт унивирситетлари эди. Мутахасисс табиб – устоз – эрталаб беморлар ҳолини текшириб чиқарди ва у билан биргаликда биринчи тиббий босқичдаги табиблар, биринчи курс талабалари ҳам бўларди. Устоз уларга таълим берар ва ўзининг мулохазаларини тушинтирар ва муолажа турини сифатлар эди. Талабалар эса, уни кузатиб, ундан таълим олардилар. Шундан кейин устоз катта хонага ўтарди ва унинг атрофига талабалар ўтиришарди. Устоз уларга тиббий китоблар ўқиб берар, уларни шарҳлар, изоҳлар ва уларнинг саволларига жавоб берар эди. Ҳар бир таълим программаси ниҳоясида устоз талабаларни имтиҳон қиларди. Сўнг уларга ўз мутахассислиги бўйича ижоза-рухсатнома берарди. Инсонлар манфаатини ўйлаб табобатни тартиблаштирган ва уни хос низомда қайдлаган биринчи инсон халифаликни ҳижрий 295-йили бошқарган аббосий халифа Муқтадир Биллаҳ Жаъфар ибн ал-Муътазиддир. У табобат билан шуғилланмоқчи бўлганларга ижоза олиш учун имтиҳон топширишга буюрган. У бу ишга ўша даврдаги табиблар раиси, халифанинг табиби Саннон ибн Собитни  таъйинлаган. Шунингдек, халифа уни Боғдоддаги бемористонга ҳам мушриф қилган. Исломий шифохоналар катта-катта кутубхоналарни ҳам ўз ичига оларди. Ушбу кутубхоналарда тиббиётга алоқадор фиқҳ илмлари, табобат илмлари билан бир қаторда тиббиёт, фармацевтика, анатомия ва аъзолар вазифалари ҳақидаги китоблар ҳам мавжуд эди. Мисол тариқасида оладиган бўлсак, Қоҳирадаги Ибн Тулун шифохонаси кутубхонасида юз мингдан ортиқ китоб мавжуд эди. Шифохона атрофида катта-катта экинзорлар бўларди. Уларда тиббиётга фойдали ўсимликлар, чўплар ва дарахтлар ўстириларди. Буларнинг барчаси шифохонани зарур дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида амалга оширилар эди.

  Аммо юқумли касалликлардан сақланиш учун шифохоналарда олиб бориладидиган чора-тадбирларга келсак, улар ҳам ўзига хос, нодир суратда бўлган.  Мисол учун, агар бемор шифохонага кирса, кийиб кирган кийимларини топширарди-да ва унга касал бўлганда кийиб юрган кийимлари орқали юқумли касаллик тақалишини олдини олиш учун унга янги, бепул кийим берилади. Кейин ҳар бир бемор ўз касаллигига хос хонага киради. Юқумли касаллик тарқамаслиги учун бошқа хоналарга кириш учун унга рухсат берилмас эди. Ҳар бир бемор янги чойшабли алоҳида кроватда ухлайди ва ўзининг алоҳида анжомлари бўларди.

  Ислом тарихидаги етакчи шифохоналарнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. Уларнинг энг улканларидан бири “Уздий шифохонаси” бўлиб, уни Уздуд-давла ибн Бувайҳа 371-ҳижрий, мелодий 981-йили Бағдодда бунёд этади. Бунёд этилган махалда унда 24 та табиб ишларди. Кейинчалик бу сон яна кўпайган. Унинг катта илмий кутубхонаси, дорихонаси, ошхонаси бўлган. Бу шифохонада кўп сонли ишчи ва фаррошлар хизмат қилишган. Табиблар беморлар хизматида навбатма-навбат ишлашган. Бу шифохонада ҳар куни 24 соат мобайнида табиблар мавжуд бўлишини таъминланган.

 Ислом давридаги катта шифхоналардан яна бири Дамашқдаги “Катта Нурий” шифохонаси бўлиб, уни одил султон Нуриддин Маҳмуд 549-ҳижрий, мелодий 1154 – йили қурдирган. У шифохоналарнинг энг зўри ва энг катталаридан бўлган. У жуда узоқ замонлар фаолият кўрсатган. У ҳатто 1317-ҳижрий, мелодий 1899-йилгача, яъни қарийб 800 йил беморларни қабул қилган.

 Ислом тарихидаги улкан шифохоналарнинг яна бири “Катта Мансурий шифохонаси” бўлиб, уни 683-ҳижрий, мелодий 1284-йили Малик ал-Мансур Сайфуддин Қаловун Қоҳирада бунёд этган. У диққат, интизом ва тозаликда дунё мўъжизаларидан бўлган.  У шу қадар катта эдики, бир кунда тўрт мингдан зиёд беморни муолажа қила олган.

  Бу борада Марокаш шифохонасини ҳам унитиб бўлмайди. Уни 580-ҳижрий, мелодий 1184-йилдан 595-ҳижрий, 1199-йилгача  ҳукмронлик қилган Мансур Абу Юсуф солдирган. Бу шифохонанинг биноси пухта ва кўркамлик мўъжизаси бўлган. Бу шифохонада барча турдаги дарахтлар, ўсимликлар экилган. Унинг ичида тўртта кичик сунъий кўлча бўлган. Унинг тиббий имкониятлари жуда юқори бўлиб, замонавий дори-дармонлар ва моҳир табибларга бой бўлган. У ҳақиқатан Ислом хазороти манглайидаги дур эди.

  Ислом давридаги шифохоналар фақат шугина эмас, албатта. Балки, Ислом давлатида кўз шифохонаси, пес шифохонаси, руҳий касалликлар шифохонаси ва бошқа муайян турдаги касалликларни даволайдиган махсус шифохоналар ҳам бўлган.

  Бундан ҳам ажабланарлиси айрим катта Исломий шаҳарларда мукаммал тиббий махаллалар бўлган. Ибн Жабир тахминан мелодий 580-ҳижрий, мелодий 1184-йил қилган сафари чоғида Аббосийлар халифалиги пойтахти – Бағдодда кичик шахарчага ўхшайдиган бутун бир махаллани кўради. Унинг ўртасида улкан бир чиройли қаср бўлади. Қасрни боғлар ва турли уйлар ўраб туради. Буларнинг барчаси беморлар учун вақф қилинган бўлади. Бу қасрга фармацевт ва тиббиёт талабаларидан ташқари турли мутахассисликлар бўйича табиблар келади. Уларга давлат томонидан ва умматнинг бой табақаси томонидан камбағаларни ва бошқаларни даволаш учун вақф қилинган моллардан ойлик маош ажратилган.

  Бемористонлар эшиклари 24 соат мобайнида барча учун очиқ бўлган. Эркак беморларга эркак табиблар, аёл беморларга аёл табиблар хизмат кўрсатган. Унча хатарли бўлмаган касалликларни муолажа қилишда ташқи қабулхоналар бўлиб, улар беморлар учун уйларида қабул қиладиган дориларни ёзиб берадиган табиблар билан таъминланган.

  Дарҳақиқат, Ғарб олимлари ҳам бунга гувоҳ бўлганлар. Жумладан, Напальон ҳужуми уламоларидан бири Жумар (Gomar) Напальоннинг Мисрга ҳужум қилишидан 6 аср муқаддам қурилган бемористонлардан бирини сифатлаб, шундай ёзади:

  “ Бемористонга одам ажратмасдан ҳамма ёппасига – бой ҳам, камбағал ҳам кираверади. Унга Шарқнинг турли тарафларидан табиблар чақирилади ва уларга ҳадялар берилади. Бемористонни сув сақлаш жойи ва турли дори –дармон ва ускуналар билан жихозланган аптекалари мавжуд. Ҳар бир касалнинг нафақалари динорда берилиши айтилади. Ҳар бир беморга икки ходим шахс хизмат қилади. Руҳий касаллар алохида хоналарга ажратиб қўйилади. Маюс мусиқа эшиттириш билан уларнинг қулоқларига ором берилади,  ҳикоялар ўқиш билан уларга тасалли берилади. Соғликларини қайта тиклаётган ва соғайиб келаётган беморлар соғайиш даврида бошқа беморлардан ажратиб қўйилади. Ҳар бир бемор учун бемористондан чиқаётган пайтда беш тилла динор берилади. Бу унинг дарҳол оғир ишларга киришиб кетмаслиги учун ёрдам беради.

  Француз шарқшуноси Присс Давенс бемористоннинг ўзини сифатлаб бундай дейди: “ Беморларнинг хоналари сув буғлари билан иситилади, ёзда эса, бир хонадан иккинчи хонага ўтган катта елпиғичларда совутилади. Хона ерларига хина ёки анор дарахти япроқлари ёки хушбўй дарахталар шохчалари тўшаб қўйилади.”

  Зигрид Хунке айтади: “ Аслини олганда, ҳар бир шифохона бугунги кунимиздаги асбоб-ускуна, лабаротория, фармацевтика ва дори-дармон омборлари билан арабларнинг маҳоратини ёдга солувчи ёдгорликдир. Тозаланган ёки майдаланган доривор уруғларнинг ҳар бири зоҳирда кўриниб турган кичик бир эсталикдир. Бу бизларга араб табибларининг буюклигини ва уларнинг Ғарб юртларига муаллим бўлганликларини эслатади.”

  Америкалик тиббий тарихчи ва ўзи ҳам вабо олими Девид Тшанз “Европа табобатининг арабий илдизлари” сарлавхаси остида шундай дейди: “ Мана бу шифохоналар – бемористонлар европаликларникига ўхшамайди. Беморлар бемористонни муолажа олиш мумкин бўлган жой деб билишади ва аксар ҳолларда улар табибларнинг қўлларида шифо топишади. Табиблар эса, бемористонни соғлиқни тиклаш, касалликларни даволаш ва тиббий маърифатни ёйиш ва тарқатишга асосланган муассаса деб қарайдилар. Тиббий мадраса ва кутубхоналар катта-катта шифохоналарга боғлаб қўйилган. Кибор табиблар талабаларга таълим берганлар. Ушбу талабалардан лекцияларда олган билимларини эркаклар ва аёллар қанотида амалда қўллаш кутилади. Шифохоналар талабалар учун имтиҳонлар ўтказганлар ва тиббиёт билан шуғилланиш рухсатномаларини берганлар. Ўн биринчи аср кириши билан кўчма тиббий қабулхоналар пайдо бўлган. Бу қабулхоналар шифохоналар томонидан бир гурух табиблар билан таъминланган. Улар жуда олисдаги ёки ўта қаттиқ касал бўлиб, ўзлари шифохоналарга кела олмайдиган кишиларга тиббий хизмат кўрсатишган. Қисқаси, бемористон араб тиббиёти бешиги ва замонавий шифохонанинг дастлабки намунаси бўлган. Шифохоналар билан бир қаторда дори-дармон муассасалари ҳам исломий тараққиёт кўринишларидан бўлган. Ислом “Аллоҳ таъоло ҳар қандай дардга даво беради,  шундай экан мусулмонлар дардларнинг даволари ҳақида изланишлари ҳамда уларни маҳорат ва меҳр билан ишлатишлашлари зарур”, деб таълим беради. Жобир ибн Ҳиён биринчилардан бўлиб дори-дармон тадқиқотига асос солган ва у араб химияси отаси, деб саналади. Араб дори-дармон дастури ўша вақтда кенг қамровли бўлган. Жобир ибн Ҳиён географик жойлашув ва физикавий хусусиятлар сифатларнини ҳам тақдим қилган. У касалликни даволашда фойдали деб топилган барча чорани қўллаб кўришга йўл очган.” Иқтибос тугади.

   “Замонавий шифохонанинг Исломий илдизлари” мақоласи ниҳоясида Девид Тшанз айтади: “ Бемористон бугунги замонавий шифохоналарнинг бешиги ва уларнинг илк намуналаридир. У ўрта асрларда Ислом оламида жуда катта илмий муваффақиятларга эришди.  Касаликка чалинган махалда мана шу муваффақиятлардан ҳам кўра каттароқ маънога эга бўлган ҳеч қандай илмий мерос йўқдир.”

 Ислом соясидаги соғлиқни сақлаш мана шундай бўлган. У инсониятни соғлиққа эътибор бериш, жисмоний ва руҳий соғлиқни сақлашнинг олий чўққисига олиб чиқди. Айни пайтда, бугун капиталистик тизимда инсоният бошига тушган соғлиқ муаммоларининг нақадар катта хажмда  эканлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Масалан, бугун оламда махзунликка мубтало бўлганларнинг сони Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, 350 миллиондан ортади. Улардан ҳар йили  бир миллиони ўз жонига қасд қилади. Яъни, бу кун сайин 3000 кишига тўғри келади. Муаммо шундагина эмас, балки касалликка чалинган ва соғлиғини сақлай олмаётган ёки дори-дармон топа олмаётганлар сони эса, беҳисобдир. Шунинг учун инсоният Исломнинг ҳаётга қайтишига жуда муҳтож. Ислом инсониятни бадбахт капитализмдан ва унинг зулмларидан қутқаради. Ислом инсонга ишлар Аллоҳдан тақво қилиш ва Унинг ризолигини умид қилиш билан бошқариладиган Низом остида жисмоний ва руҳий роҳатини янгидан қайтариб беради.

Китоб Аллоҳнинг тавфиқи билан ҳижрий 1443-йил, зул-ҳижжанинг 27-куни, мелодий 2022-йили, 26-август куни тамомига етди.

 سُبْحَانك اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِك أَسْتَغْفِرك وَأَتُوب إِلَيْك

Аллоҳим, Сени улар қилган сифатлардан поклайман, Сенга ҳамду-сано билан Сендан мағфират сўрайман ва Сенга тавба қиламан. Аҳмад ва бошқалар ривояти.

سُبۡحَـٰنَ رَبِّكَ رَبِّ ٱلۡعِزَّةِ عَمَّا یَصِفُونَ () وَسَلَـٰمٌ عَلَى ٱلۡمُرۡسَلِینَ () وَٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ()

Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва Пайғамбарларга салом бўлсин. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. [37:180-182].

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here