Қирғизистонда ниқоб ва узун соқол учун жазо

1438
0

Қирғизистонда ниқоб ва узун соқол учун жазо

Жогорку Кенеш депутати Шарапаткан Мажитова Қирғизистонда ниқоб кийиш ва узун соқол қўйишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаб, жамоатчиликка тақдим қилди. Бу ҳақида “azattyk.org” хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, депутат бундай чора мамлакат хавфсизлиги учун муҳим, деб ҳисоблайди. Агар қонун қабул қилинса, унга риоя қилмаганлар 2000 сўм жаримага тортилади ёки 30 кун давомида жамоат ишларига мажбурланади. Агар бу ҳолат яна такрорланса, жарима ва қамоқ муддати ошади.

“Сўнгги кунларда рўмол ўраганлар кўпайди. Мен рўмол ўрамасинлар, демайман. Аммо унинг юзини яшириши ва кимлигини яшириши жуда хавфлидир. Биз бу борада давлат миқёсида чора кўрмасак бўлмай қолди”, деган эди депутат Шарапаткан Мажитова 8 сентябрь куни Жогорку Кенеш йиғилишида.

Изоҳ: Шарапаткан Мажитованингрўмол ўраш ва узун соқол қўйишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини, мамлакат хавфсизлиги учун” деб оқлаши шунчаки бир баҳонадир. Аслида бу ҳаракат Ислом, исломий мафкура, исломий қадриятлар ва масулмонларга қарши курашнинг бир кўринишини ифодалайди!

Бу курашда куфрга тилёғламачи бўлган ҳукумат вакиллари хўжайинларини рози қилиш учун Ўзбекистондан улгу олиб муслималарнинг ҳижоби ва мусулмонларнинг соқолига осилишни кучайтира бошлади. Аммо жамиятда бузғунчилик ва беқарорлик келтириб чиқаришга хисса қўшаётган ЛГБТ каби бузғунчи тоифаларнинг кучайиб боришига кўз юмиб келмоқда. Ҳатто уларнинг кучайиши учун шароит ҳам яратиб бермоқда. Ваҳолангки, аҳолисининг аксари мусулмонлардан иборат бўлган жамиятда ҳақиқий беқарорлик келтириб чиқарувчилар ана ўша бузғунчилардир. Аммо малай ҳукумат уларга эътибор ҳам бермайди, улардан хавфсирамайди ҳам. Чунки, малайлар “мамлакат хавфсизлиги”, деганда хўжайинларининг мамлакатдаги манфаатлари ва ўзларининг тахтларига келадиган таҳдидни назарда тутади.

Мана шундан кўриниб турибдики, Шарапаткан каби куфрга малай депутатларнинг хўжайинларини рози қилишдан бошқа дарди йўқ. Агар буларда озгина бўлса ҳам халқ дарди бўлганда, кунлар совуб бошлаган бир пайтда аҳолига электр энергияси ва табиий газни етарли даражада етказиб бериш каби бугунги куннинг долзарб муаммосини муҳокама қилиш учун жамоатчиликка тақдим қилган бўларди. Аммо ҳукумат бу муаммоларни кўриб-кўрмасликка, билиб-билмасликка олмоқда. Бу ерда ҳукумат вакилларининг бирдан бир ташвиши қандай қилиб бўлса ҳам, жамият ичида Исломни ва исломий кўринишларни кенг ёйилишига қарши курашиб “катта оға”ларини хурсанд қилишдир. Чунки сўнгги пайтларда Исломий қадриятларга сезиларли даражада интилишнинг кучайиши ўзини Қирғизистон устидан ҳукмрон санаётган мустамлакачиларининг тинчини буза бошлади.

Мусулмонлар ва муслималар ўз юртларида эмин-эркин динларига амал қилиш имконидан маҳрум қилиниши ўта ачинарли ҳолатдир. Мусулмонлар бирлашиб, Ислом қадриятларни ўзларини ҳимоя қилувчи Халифалик давлатини барпо этмас эканлар, бу ҳолатдан асло қутила олмайди. Ҳукуматни эгаллаб олган разил ва тубан кимсалар эса, Ислом ва унинг қадриятлари ҳамда мусулмонларга қарши курашини давом эттираверади.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here