Исломдаги тиббий касбда ахлоқ

2690
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Тиббий касбда ахлоқ (этика), тиббий жавобгарлик ва нотўғри муомала

Исломдаги тиббий касбда ахлоқ

  Ахлоқдаги асосий омил шундаки, ахлоқ Ислом ақидаси асосига қурилган бўлиши лозим. Мўмин ахлоққа ҳаётда фойда ёки зарар келтиради деб эмас, балки у Аллоҳнинг буйруғи ва қайтариғи, деган эътиборда қарамоғи лозим. Модомики, мусулмон қаерда фойда бўлса, шу ерда ўралашмасдан Исломни татбиқ қилишда собит турар экан, мана шу қараш ҳусни хулқ билан сифатланишни доимий ва собит қилади. Дарҳақиқат, шариат  ҳусни хулқ дейиладиган ёки  ахлоқсизлик деб саналадиган бир неча сифатларни баён қилди. Табиийки, гўзал ахлоққа тарғиб қилди ва ёмон ахлоқдан қайтарди. Ростгўйлик, амонатдорлик, очиқюзлик, ҳаё, ота-онага яхшилик қилиш, силаи-раҳмда бўлиш, инсонларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда киши ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўриш каби гўзал ахлоқларга ундади. Буларнинг зиддди бўлган ёлғончилик, хиёнат, ҳасад, бузуқлик ва шунга ўхшаганларндан қайтарди. Бу гаплар табиб ва тиббиёт соҳасидаги касб-хунар эгалари ахлоқларига ҳам тегишлидир. Бунга қўшимча улар соғлиқни сақлаш соҳасига боғлиқ бўлган олий сифатларга эга бўлишлари, соғлиқни сақлашдан умид қилинган мақсадларни сидқидиллик  ва ихлос билан амалга оширишдек гўзал ахлоқа эга бўлишлари лозим. Чунки тиббиёт инсон муҳтож бўладиган энг муҳим касблардандир. Бу касб бемор ва жабрланганларнинг қийинчиликларини  енгиллатишга асосланади. Инсон саломатлигини сақлаб қолишга, беморлардан касалликни бартараф этишга ва беморни сиҳҳат саломатликдан бахра олишига ёрдам берадиган барча ишларни бажаришига ҳаракат қилади. Бу касбга Ислом шариати ҳам эътибор қаратган. Шунинг учун жонни сақлаб қолишни жамиятни сақлаб қолишнинг олий мақсадларидан қилди. Ислом гўзал ахлоқларга эга бўлишни ва амалда пухталик ва ихлосни вожиб қилар экан, булар табибга нисбатан яна-да вожиброқ ва лозимроқдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

إِنّ اللَّهَ تبارك وتَعَالى يُحِبّ إِذَا عَمِلَ أَحَدُكُمْ عَمَلاً أَنْ يُتْقِنَهُ

“Албатта Аллоҳ таъоло бирортангиз бир иш  қилса, уни пухта қилишини яхши кўради”. Байҳақий “Шаъбул иймон”да баён қилган.

  Ўтган даврларда тиббиёт этикаси ҳақида кўп гапирилди. Унинг атрофида китоблар нашр этилди, маърузалар ўқилди, низомлар тузилди ва “тиббиётда ўқитиш этикаси”ни тиббиёт коллежларида ўқитиладиган курсга айлантириш бўйича тавсиялар берилди. Илмий техника тараққиёти натижасида аъзоларни трансплантация қилиш, одамни устида юргизиладиган тадқиқотлар, бепуштликни даволаш, юрак-респиратор реанимация воситаларини яратиш, клонлаштириш, мияси ўлган одамдан даволаш асбобларини олиб ташлаш, марҳумнинг аъзоларини эҳсон (донорлик) қилиш каби  янги масалалалар пайдо бўлди… Бу масалалрга ақлдан келиб чиқиб, фойда нуқтаи назаридан ҳукм чиқаришда очиқдан-очиқ чалкашликлар келиб чиқди. Негаки, бугунги кунда соғлиқни сақлаш намуналари (моделлари) фойда асосига қурилган илмоний-спекуляр “ахлоқий” қоидаларга асосланади. Исломда эса, тиббиёт ахлоқи ва унинг асослари шаръий аҳкомларга асосланади. Табибнинг ишига алоқадор, беморга алоқадор ёки даволашга алоқадор бўлган қоидаларни шариат аҳкомлари белгилаб беради. Масалан, табибга аврат жойларига қарашга рухсатни ва хилват бўлмаслигини шариат белгилайди. Шунингдек,  янги чиқаётган масалаларда, уларнинг ҳар бирини шаръий ҳукмини топишда ижтиҳод қилиб, улар билан қандай муомала қилиш кайфиятини ҳам шариат белгилайди. “Ҳизб ат-Таҳрир” чоп этган “истинсоҳ(клонлаштириш)даги ислом ҳукми” китобида ижтиҳоднинг бу турига муфассал мисоллар келтирилган.

  Шунинг учун тиббиёт ходимлари соғлиқни сақлашга алоқадор асосий шаръий аҳкомларни ўрганиб чиқишлари сўнгра ушбу аҳкомларни истинбот қилиш кайфияти хақидаги ижтиҳодни тушунишга интилишлари лозим. Бунинг билан уларнинг айримлари — агар ижтиҳодга лойиқ қиладиган шартларни тўла қилсалар – тиббиётга алоқадор ишларда ижтиҳод қилиш қобилиятини қўлга киритадилар. Шунинг учун Халифалик давлатидаги тиббиёт ходимлари ва тиббий касб-хунар эгалари қабул  қилаётган ахлоқ қоидалари Ғарб дунёқарашидан эмас, фақат Исломдан келиб чиққан бўлиши лозим. Чунки ахлоқ – у хоҳ шахсий, хоҳ касбий бўлсин – шариат аҳкомларидан бир бўлагини гавдалантиради. Бунга қўшимча, мусулмон тиббиёт ходимлари ҳаёт ва ўлим каби тиббий  шароитларга алоқадор ақида масалаларини, тиббий аралашув ёки табиблар махорати эмас, балки  Аллоҳ таъоло – Табиб ва Шифо берувчи  эканини англаб етишлари зарур. Бу ҳақида табобатнинг кўзга кўринган олимларидан бири Розий “Табиб ахлоқи” китобида шуларни ёзади: “Табиблар Аллоҳга суянишлари ва давони Ундангина кутишлари лозим. Табиб  ўзининг маҳорати ва бажарган амали муолажанинг сабаби, деб асло ўйламаслиги зарур.  Акс ҳолда, Аллоҳ таъоло уни ушбу шифодан маҳрум этиб қўяди”.

  Албатта Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш тизими исломий ҳаёт соясидаги яшаш тарзига асосланган бўлади. Халифалик давлати ғайри мусулмонлардан олинган технология ва тиббий мосламаларни олаётган пайтда шариатга зид бўлган тиббий амалиётларни қабул қилиши дуруст бўлмайди. Чунки илмий жиҳат оламий бўлса ҳам, илм фан эришган натижаларни фақат шариат аҳкомларига мос равишда ишлатиш лозим бўлади. Агар шариат рухсат берса, олинади, агар шариат ҳаром қилса, тарк этилади ва уни қўллаш ҳаром бўлади.

  Капиталистик тузумнинг тиббиёт соҳасидаги ахлоқий муаммолари Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсатини татбиқ этиш пайтида йўқ бўлади. Чунки соғлиқни сақлашга алоқадор масалаларда ижтиҳод қилинади ва уларнинг шаръий аҳкомлари истинбот қилинади. Табиблар ва тиббиёт ходимлари мана шу аҳкомлар бўйича иш юритишади. Шунингдек, табиблар ва тиббиёт ходимлари билан беморларнинг муомалалари, бу муомалаларнинг чегаралари ва ўзига хос асослари белгиланади. Яна буларга мусулмонлар зийнатланиши лозим бўлган умумий ахлоқ-одоблар ҳам қўшилади. Халифалик давлатининг моддани руҳга аралаштиришга таянган соғлиқни сақлаш  сиёсати, муаммоларни ҳал этишдаги Исломнинг қараши, давлат бутун аҳолисининг асосий эҳтиёжларини таъминлаб бериши, Исломнинг иқтисодий муаммоларга бўлган қараши, соғлиқни сақлаш бутун аҳолига тегишли бўлиши ва текин бўлиши, бу борада бошқалардан ажраб туришга интилиш, буларга қўшимча ушбу мақсадларни рўёбга чиқаришни кафолатлайдиган идорий низомини мавжудлиги – соғлиқни сақлашдаги мана шу сиёсат  ахлоқ соҳасидаги тадқиқотчилар инсон томонидан ишлаб чиқилган, илмоний-спекуяр тузмлар соясидаги тиббиёт асосларидан алоҳида низом сифатида излашаётган нарсани табиий равишда рўёбга чиқаради. Ислом ақидаси мусулмон табибларни ўз вазифаларини эртага қиёмат кунида Аллоҳнинг олдида жавоб бераман, деган тасаввурда бажаришларига ундайди. Шунинг учун касалликларга Аллоҳниг изни билан даво топишга харакат қиладилар. Янги-янги дори-дармон ва муолажа технологиялар хақида изланадилар. Шунинг билан мусулмонлар юзлаб йиллар давомида эгаллаб турган олий мақомларга кўтариладилар ва баҳсу-тадқиқотда, илмий ва тиббий ихтиролар яратишда пешқадамлардан бўладилар.

Мусулмон соғлиқни сақлаш ходимининг ахлоқи (этикаси)

  Қуйида соғлиқни сақлаш ходимлари риоя қилишлари, ўзларини уларнинг устида тарбиялашлари ва уларга тарғиб қилишлари зарур бўлган ахлоқий меёрларга мисоллар келтирамиз. Айниқса, соғлиқни сақлаш ходими ўзини ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик сифатига эга бўлган жамиятнинг аъзоси эканини англаб етганда сифатланиш зарур бўлган ахлоқий меъёрларга тўхталиб ўтамиз:

  1. Аллоҳга содиқлик ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг розилигини излаш: соғлиқни сақлаш ходими, барча амалларини холис Аллоҳ учун бажаришда фидоий бўлиши лозим. У каттами-кичик барча амалларидан ҳисоб беражагини идрок этганидек, барча машғулотларидаги руҳий жиҳатни ҳам англаб етиши зарур.

  1. Ҳусни-хулқни кўрсатиш: садоқат, амонат, поклик, тавозеъ, бошқаларни ҳурмат қилиш, сабрли бўлиш, бағрикенглик, дўстлик, хушёрлик, инсофлилик каби чиройли хулқларни намоён этиш.

  1. Ўз-ўзидан жавобгарлик: соғлиқни сақлаш ходимлари бошқалар ҳукм чиқаришларидан ва хатоларини кенг доирада эълон қилишларидан олдин ўзлари ўзларига ҳукм чиқаришлари лозим. Ўз-ўзидан жавобгарлик барча нарсани ҳатто энг кичик хато ва камчиликларни ҳам ўз ичига олади.

  1. Пасткашлик ва ахмоқликдан сақланиш: соғлиқни сақлаш ходими-шифокорга ғийбат, бўҳтон, кўп гапириш, тортишиш, бемани кулиш ёки айниқса, ўз вазифасини бажариш чоғида номақбул сўзларни гапириш каби ҳаром, жирканч ва жамият томонидан қораланган ишларга берилишлари ярашмайди. Ҳатто шаръан ҳаром бўлмаса ҳам мурувватга тўғри келмайдиган йўллардан қайтишни афзал билмоғлари лозим.

Шифокорнинг беморга нисбатан мажбурияти

  Шифокор билан бемори орасидаги муносабат ўзаро ишонч ва ростгўйлик асосига қурилади. Шифокор ўз беморига тиббий эҳтиёжларига кўра, беморнинг қадр-қимматини ҳурмат қилган ҳолда, унинг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда тўғри ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиши шарт. Буларнинг барчаси Ислом шариати ва касбий бурч белгилаган ахлоқий доирада бўлиши лозим. Жумладан:

  1. Беморга чиройли муомалада бўлиш, шифокор ҳар қандай шароитда ўз беморига мулойим муносабатда бўлиши лозим.

  1. Беморнинг манфаатларини амалга ошириш, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг манфаатларини қондириш.

  1. Беморнинг розилиги: балоғатга етган, онгли бемордан ёки агар балоғатга етмаган бўлса ёки малакасиз бўлса, унинг валийсидан атрофлича розилик олиш зарур бўлади. Бундай розилик ҳар қандай тиббий ёки жарроҳлик аралашуви хақида қарор қабул қилишдан олдин олинади.

  1. Беморни тинчлантириш: шифокор беморни тинчлантириш ва унинг дардини енгиллатиш учун ўз маҳоратини ишга солиши лозим бўлади.

  1. Беморнинг сирларини сақлаш: Ислом шариати беморнинг сирларини сақлаш ва унинг шахсий дахлсизлиги муҳимлигини таъкидлайди. Беморнинг сирларини билиш шифокорга уларни ошкор қилиш ёки улар ҳақида беморга алоқадор шахсдан бошқа ҳеч кимга гапириш ҳуқуқини бермайди. Бундан олдинги (Ахборот банк, девонлар ва шахсий электрон файллар) бўлимда айтиб ўтган баъзи ҳолатлар бундан мустасно.

  1. Беморни тасвирга тушириш ва унинг овозини ёзиб олиш мумкин эмас: ҳожатсиз ёки талаб этилган заруратсиз беморни тўлиқ ёки қисман суратга олиш мумкин бўлмайди. Тиббий таълим ёки соғлиқни сақлаш бўйича тадқиқот мақсадида суратга олиш бундан мустасно. Бунга эҳтиёж туғилган пайтда беморнинг олдиндан розилигини олиш каби махсус қоидаларга амал қилиш вожиб бўлади.

7.Тиббий муолажадан бош тортган беморлар билан ишлаш: бемор тиббий муолажадан бош тортган ҳолатда шифокор қуйидаги ишларни қилиши вожиб бўлади:

  • Беморнинг тиббий муолажани рад этишига бўлган қарорининг оқибатлари тўғрисидаги билимини текшириш.
  • Беморнинг нуқтаи назарини тинглаш ва унинг истакларини ҳурмат қилиш.
  • Тиббий муолажанинг аҳамиятини ва процедурани бенуқсон ва хотиржам бажармасликнинг оқибатларини тушинтириш.
  • Агар соғлиқни сақлаш шифокори даволовчи шифокордан бошқа бўлса, у беморни даволовчи шифокорига қайтариши лозим. Ўз навбатида у беморни ишонтириш учун қўлидан келганини қилади ва унга тегишли қарорлар қабул қилишнинг муқобил усулларини ўргатади.
  • Беморнинг рад этишини ёзма равишда ҳужжатлаштириш, шунда шифокор ҳеч қандай жавобгарликка тортирлмайди.

Тиббий жавобгарлик, тиббий носозлик ва эхтиётсизлик

Тиббиёт касбининг масъулияти

  Табиб ва шифокорлар ўз вазифаларини бажариш чоғида йўл қўйган ҳар қандай хатодан жавобгардирлар. Улар беморга азият чектирмаслик учун жуда эхтиёт бўлишлари шарт. тиббий хато деганда шифокорнинг ҳар бир шифокор билиши шарт бўлган, тан олинган, ўзгармас илмий тамойилларни бузиш тушинилади. Гоҳида бундай қоидабузарликнинг сабаби шифокорнинг шошқолоқлиги, эътиборсизлиги ёки ташхис қўйиш чоғида зарур бўлган эхтиёткорлик ва хушёрликни инобатга олмасликка ёки фан унинг ихтиёрига қўйган воситалардан фойдалана олмасликка бориб тақалади.

Тиббий нотўғри ишлаш таърифи

  Тиббий нотўғри иш: “бу шифокор томонидан ўз касбий фаолиятида амалга оширилган, амалдаги касбий меёрларга, профессионал хизмат кўрсатиш стандартларига ва стандарт оператив тартиб-қоидаларга тўғри келмайдиган, беморга зарар етказадиган даражадаги ҳар қандай нотўғри хатти-харакатдир”. Бу таърифдаги “нотўғри хатти-харакат” юқоридаги таърифда келганидек, атайлаб ёки бепаволик қилиб четланиш вожиб бўлган ишни бажариш ёки бажариш вожиб бўлган ишни (яъни бепарволикдан ёки эътибор бермаслик сабабидан) бажармай қўйишдир, “Тиббий ходим”: бемор  учун тиббий муолажада иштирок этадиган табиб-шифокор, хамшира, шифохона бошқаруви ва бошқа тарафлар инобатга олинади. ”Касбий меёрлар” – шифокорлар хамширалар ва ёрдамчи тиббий касб-хунар эгалари каби тиббиёт ходимларининг касб-хунар меёрлари тушинилади. Ушбу касб-хунарларнинг ҳар бирида профессионал кўрсатмалар сифатида риоа қилиш зарур бўлган профессионал стандартлар тўплами бўлади. “Касб-хунар хизмат меёри” дегани тиббий амалиётчи соғлиқни сақлаш хизматларини бажаришда эргашадиган далилдир. “Профессионал хизмат кўрсатиш” дегани умуман ҳар-қандай касб-хунар учун қабул қилинган тартибни билдиради. Тегишли касб билан шуғилланиш бўйича кўрсатмалар сифатида иш тартибига риоя қилиш лозим бўлади. Аммо “Беморга зарар етказиш” деб,  беморга моддий ва моддий бўлмаган ҳар қандай зарарни англатади, яъни бемор нотўғри, узоқ муддатли даволаниш, кераксиз уринтириб даволаш, жароҳатланишга, касалликнинг кучайиб кетишига олиб борган нотўғри хатти-харакатлар натижасида, ҳатто ўлим даражасига етиши каби зарарларга айтилади. Юқоридаги таърифга кўра, хато тиббий амалиётлар тўртта омилдан ташкил топади:

  1. Тиббий хато мавжудлиги.

  1. Тиббий хато табиб, шифокор, шифохона бошқармаси ёки бошқа жиҳатлар каби масъул тиббий ходим томонидан содир этилади.

  1. Тиббий хато тиббий ходим томонидан атайлаб ёки билмасдан касб-хунар меёрларига амал қилишдаги эътиборсизликдан келиб чиқади.

  1. Тиббий хатодан беморга моддий ёки моддий бўлмаган зарар келиб чиқади. Бошқача айтганда, зарар хато йўл тутишдан келиб чиқади.

Зарарни исботлаш ва тиббий ходимга тиббий хатодан жавобгарликни юклаш хусуматлар қозиси зиммасига тушади. Қози содир этилган иш тиббий хато эканлигини аниқлаш учун муайян соғлиқни сақлаш комитаси ийзоҳига қулоқ тутиши лозим бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here