Рамазон Ҳайити табриги

3028
0

Рамазон Ҳайити табриги

Аллоҳга ҳамдлар, Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга, оила аъзоларига, саҳобаларига ва у зотни дўст тутганларга саломлар бўлсин

Қадрли Қирғизистон мусулмонлари, Рамазон ойининг ҳар куни ифторида ўзгача шодлик туйғуларини бошдан кечирдингиз. Мана энди ўша шодликларнинг самараси ўлароқ, энг улуғ шодлик куни – Аллоҳ таоло байрам қилиб берган Ийдул фитр кириб келди. Барчангизни Рамазон ҳайит байрами билан табриклаймиз

Аллоҳ таоло Ўз ризолиги йўлида тутган рўзаларингизни қабул қилиб, ажрларини зиёда қилсин. Ифторликлар уюштирган саҳийларнинг савобини бир неча баробар қилиб берсин. Аллоҳ сизларни Қадр туни яхшиликларига эришганлардан қилсин. Узрлилардан фидяларини қабул қилиб, фитр садақа ва бошқа эҳсон қилувчиларнинг савобларини охиратга захира қилсин. Тутган рўзаларинг Қиёмат кунида шафоат қилиб, дўзаҳдан қалқон бўлсин. Аллоҳ сизларга Райён жаннатини насиб этсин.

Ҳа, бу кун – хурсандчилик куни. Бу кунда мусулмонлар бир-бирини табриклашади, зиёрат қилишади, байрам тантаналарини уюштиришади, бутун жамиятда байрамона кайфият ҳукм суради. Бироқ, бу йил ҳам – ўтган йиллардагидек – байрамона кайфиятга соя солган ҳолат сақланиб қолди. Бу ҳолат – мана шу муқаддас ва муборак кунларда айрим холис мусулмон йигит-қизларимизни золимлар зулмидан азоб чекишаётганидир. Улар фақат “Роббим Аллоҳ” дегани, яъни, Аллоҳ буюриганидек яшайлик дегани учунгина – кофирлар малайлари ва уларнинг югирдаклари томонидан – “экстремизм” туҳмати билан зулмларга дучор бўлишмоқда.

Айниқса, ҳокимият вакиллари аёл иффатининг намунаси бўлган покиза муслималаримизга зулм қилишдан ҳам уялмай қўйишди, аксинча ҳатто, ҳужумларни кучайтиришмоқда. Билганингиздек, ҳаром бўлган янги йил, “севишганлар куни”, ёки 8-март каби кунларда орган ходимлари маст-аласт аёллардан калтак еб, сўкишларини эшитса ҳам уларга гул тутиб, уйларига кузатиб қўйишмоқда. Мана шундай бир даврда рўза ва ҳайит кунлари бўлишига қарамай айрим холис муслималар ҳақ даъвати учун қамоқда ўтирган бўлса, айримлари сўроқдан-сўроққа чақирилиб, босим остида қолишмоқда.

Биз ҳукуматнинг мунофиқлигини кўриб турибмиз. Бир томондан намоз ўқиётганини кўрсатади, бошқа томондан ҳақиқий даъватга қарши курашади. Бир томонда масжид қурилишига оқ фотиҳа беради, иккинчи томонда холис мусулмонларни қамоққа ташлайди ва ҳоказо. Шу ўринда беиҳтиёр, қизиқчиларнинг “бир қарасанг имом, бир қарасанг иван” деган сўзи ёдга тушади. Аслида, ҳукуматнинг шундай ҳаракат қилиши табиий. Зеро, ҳукумат тепасидагиларнинг ҳокимияти умматдан олинган исломий ҳокимият эмас. Улар ҳокимиятни мустамлакачилардан олишган ва уларнинг зиммасида капитализмни сақлаш, ҳимоя ва татбиқ қилиш мажбурияти бор (қиморхоналар очилиши, давлатни солиқхўр давлатга айланиб бориши ва бошқалар шунга киради). Шунинг учун ҳам улар – капитализмни сақлаб қолиш учун – мустамлакачи кофирларнинг Исломга қарши курашида хизмат қилиб беришади. Сабаби, каптализмни қулатиб, ўрнига келадиган ва бутун дунёга адолатни ёяа оладиган ягона тузум Исломдир! Аллоҳ таоло айтади:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِؤُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ * هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан гарчи мушриклар хоҳламасалар-да барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир[9:32-33].

 Шу боис, муборак Ҳайит кунида ҳукуматга ва халқимизга мурожаат қилиб, айтадиган сўзимиз бор!

Эй ҳокимият эгалари! Сизлар ҳам мусулмон фарзандисизлар. Қачонгача кофирлар дунёси учун ўз охиратингларни куйдиришда давом этасизлар. Мана бутун дунё бош берк кўчага кириб қолди. Ҳатто, кофирларнинг ўзлари капитализмдан безор бўлди. Сизларга Ислом даъватига келиб қўшилиш вақти келмадими?

Эй мусулмонлар! Қачонгача мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари ёлғонларига алданиб юрасизлар? Ўтган йили ўтказилган қурултой ёдингиздами! Унда қанча муамолар кўтарилмади, аммо бу муаммолар ҳозирга қадар ҳал этилмади ва ҳал этилмайди ҳам. Бу муамолар турли қишлоқлардан келган одамлар томонидан айтилди. Бироқ, бу делегатларнинг бирортаси ҳам “диний экстремизм” ҳақида оғиз очмади. Чунки, халқ ичида экстремизм деган муаммо йўқ, балки капитализм деган муаммо бор. Экстремизм бу мустамлакачи кофирлар ўйлаб топган ва малайлари унга молдек эргашаётган бир чўпчакдир! Шу сабабли, ҳақиқий даъватни кўтариб чиқаётган фарзандларингизнинг солиҳ амалларига эшикларингизни очинг ва уларни ёмонларнинг ёмонлигидан асранг!

Сўзимиз якунида сизларни яна бир бор муборак ҳайит байрами билан табриклаймиз.

Аллоҳим ҳайит намозингизни ва унда қилган яхши ниятдаги дуоларингизни қабул қилсин. Кейинги йилги Рамазонни муносиб кутиб олишни, муносиб адо этишни насиб этсин ва дин йўлида муваффақиятларга эриштирсин.

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

  1. 04. 2023

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here