«Энг бойлар омон қолади»

1602
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Оксфам ташкилотининг ҳисобот хулосаси: «Энг бойлар омон қолади»

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний

Оксфам хайрия ташкилоти дунёдаги ҳаддан ташқари бой бўлиш ва ўта қашшоқлик ҳақида даҳшатли ҳисобот эълон қилди. Бу эълон Давос (Швейцария)да бой одамлар форумининг очилиш чоғида айтилди. Ҳисоботга кўра, «сўнгги икки йил ичида дунёдаги энг бой одамларнинг бир фоизи дунё аҳолиси эга бўлган бойликнинг деярли икки баробарига эгалик қилмоқда». Бунинг маъноси, ана шу бир фоиз инсон 2020 йилдан бери дунёдаги янги бойликларнинг учдан икки қисмига, яъни 42 триллион долларга эгалик қилмоқда, демакдир. Оддий арифметик ҳисоб билан айтганда, 42 триллионга эгалик қилувчи мана шу 1 % инсонлар қолган 99 % инсониятга айни рақамнинг ярмини, яъни атиги 21 триллионни қолдирди, холос.

Ҳисоботда айтилишича, «ҳар 30 соатда битта миллиардернинг туғилиши бир миллион инсонни ўта қашшоқликка олиб келмоқда. Шу билан бирга, дунёдаги энг бой ўнта шахс ўз бойлигини икки баробарга ошириши билан одамларнинг 99 фоизининг даромад қиймати пасаймоқда. Асосий товарлар нархи кўтарилиши билан ҳам миллиардерларнинг бойлиги ҳар икки кунда 1 миллиард долларга ошмоқда».

Демак, бойлар билан камбағаллар ўртасидаги жарлик систематик равишда тобора кенгаймоқда. Мисол учун, биз 2010 йилда 43 кишининг бойлиги дунё аҳолисининг ярмининг бойлигига тенг, деган эдик. 2016 йилга келиб, фақат 8 кишининг бойлиги дунё аҳолисининг ярмининг бойлигига тенг, дедик. 2022 йилда эса, дунё бойларининг атиги 1 фоизи барча одамларнинг учдан икки қисмининг бойлигига тенглигини айтяпмиз.

Бойликни инсониятга мана шундай адолатсиз ва даҳшатли тарзда тақсимлаш фақат бир нарсага далолат қилади. У ҳам бўлса, капиталистик тузумнинг ваҳшийлиги ва таназзулидир. Чунки бойлар билан камбағаллар ўртасидаги жарлик кенгайишдан тўхтамаяпти, унинг кенгайиши баробарида зулм-адолатсизлик қўрқинчли суратда ошмоқда ва бу адолатсизликка ҳеч ким қарши туролмаяпти.

Шундай қилиб, 2022 йилда миллиардерлар сони 2668 нафарга етиб, улар 12.7 триллион долларга эгалик қилмоқда. Миллионерлар 62 мингдан бир оз кўпроқ бўлиб, улар 150 триллион бойликка эгалик қилишмоқда. Энди, ярим миллионерлар сони қанча-ю, уларнинг бойлиги қанчага етганини билмаймиз… Хўш, бундай ҳолатда аҳолининг қолган қисмига қанча бойлик қолади?!

Ёлғиз Исломгина бойлар билан камбағаллар ўртасидаги жарликни кўмиб текислашга қодир. Буни Ислом ўзининг иқтисод низомида муфассал айтилгандек бойликларни шаръий аҳкомларга мувофиқ адолат билан тақсимлаш билан амалга оширади. Бу эса, фақат ҳақиқий Ислом давлатида, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида бўлади.

Роя газетасининг 2023 йил 8 феврал чоршанба кунги 429-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here