Асад билан муносабатларни нормаллаштириш Аллоҳга, Росулига ва мусулмонларга қилинган хиёнатдир

1047
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Асад билан муносабатларни нормаллаштириш Аллоҳга, Росулига ва мусулмонларга қилинган хиёнатдир

Турк режимининг қонхўр Асад режими билан муносабатларни нормаллаштириш қадамларига изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

«Эрдоган Асад билан учрашишнинг Аллоҳга, Росулига ва Умматга қилинган очиқдан-очиқ хиёнат эканини билади. Билгани учун учрашув вақтини узайтириш орқали мусулмонларнинг ғазабини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда… Туркиянинг Асад режими билан муносабатларни нормаллаштириш қадами Сурияда илгари ташлаган қадамларининг навбатдагиси ва Америка белгилаб берган сиёсий ечимнинг бир қисмидир. Тўғри, турк режими суриялик қочқинларга керакли гуманитар ёрдамларни кўрсатди. Бироқ, бу режим қўзғолон бошлангандан бери қонхўр режимни ҳимоя қилишга уринди, зотан, Америка унга топширган роль ҳам шундан иборат».

Матбуот баёнотида қуйидаги саволлар ўртага ташланди:

«Фурот қалқони операциясини ўтказиш билан Ҳалабни мағлуб этган мана шу Эрдоган режими эмасми?! Идлибни кузатув пунктлари билан ўраб ташлаш билан қўзғолончиларни мудофаа қилиш иддаоси билан алдаган Эрдоган режими эмасми?! Биринчи Остона, сўнг Сочи конференцияларида ўтириб олиб, мусулмонлар қонини дарё қилиб оқизишда Эрону Россия билан ҳамкорлик қилган Эрдоган эмасмиди?!».

Баёнотда яна бундай дейилди:

«Биз озод этилган ерларнинг яна режим ҳукмронлигига қайтарилишидан ажабланмаймиз. Шунингдек, турк режимининг сайловлар сабабли қочқинларни яна Асаднинг чангали остига қайтаришидан ҳайрон қолмаймиз…

Аммо асли ҳайрон қолдираётган нарса шундаки, бугунги кундаги ғарбпараст режимларнинг мусулмонлар бошига ҳийла-найранг ва тил бириктирувлар ёғдиришдан тўхташмаётганини ҳеч тушуниб бўлмай қолди. Ваҳоланки, бўлиб ўтган ишларнинг ҳар бирида улардан яхшилик кутишган эди!».

Матбуот баёноти сўнггида қуйидагилар таъкидланди:

«Асад режими билан муносабатларни нормаллаштириш Аллоҳ Таолонинг Ғазабидан бошқа нарсани келтирмайди. Бас, Туркиядаги мусулмонлар қўлларидан келганча бу хиёнатга қарши туриб, Асад билан – ҳар қандай шарт-шароитдан қатъий назар – мулоқотга рози бўлмасликлари керак».

Роя газетасининг 2022 йил 25 январ чоршанба кунги 427-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here