Малъун Бен-Гвирнинг Ақсога бостириб кириши мусулмон қўшинларни қўзғалишга ундайди

673
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Малъун Бен-Гвирнинг Ақсога бостириб кириши мусулмон қўшинларни қўзғалишга ундайди

2023 йил 3 январ сешанба куни эрталаб яҳудий вужуди миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир кучайтирилган яҳудий хавфсизлиги қўриқчилар ёрдамида Ақсо масжиди ҳовлисига бостириб кирди. У Твиттерда бундай сўзларни ёзди: «Ақсо халқимиз учун муҳим қадамжодир, яҳудийлар у ерни зиёрат қилиш ҳуқуқларига эга… Бизга таҳдид қилаётганларга темир қўллар билан муомала қилмоқ лозим».

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими бунга изоҳ сифатида бундай деди:

«Бен-Гвир бир нарсадан кўнгли хотиржам бўлганлиги учун Ақсо масжидига мана шундай бостириб кириб, кўчманчи яҳудий тўдалари билан Ақсо ҳовлисида бебошлик қилиб изғишди. Унинг кўнглини хотиржам қилган нарса шуки, Қуддус ва бутун муборак замин исломий юртлар ҳукмдорларини умуман ташвишлантирмайди. Ҳукмдорларнинг Ақсога васийлиги ва унинг қизил чизиқлиги тўғрисидаги ҳайқириқлари ва шиорлара эса, қуруқ медиа ўйинидан бошқа нарса эмас. Улар шу шиорлар орқали одамларни гипноз қилишга уринишяпти. Шунингдек, Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилишаётганини, яҳудийлар олдида шармандаларча тиз чўкишаётганини яширишмоқчи бўлишяпти».

Матбуот изоҳи сўнггида бундай дейилди:

«Яҳудийларнинг Росулуллоҳ Aнинг Исро масканларида бебошлик билан изғишларига ва муборак замин аҳлига қарши ҳар куни жиноятлар содир этишларига лойиқ жавоб фақат ва фақат битта. У ҳам бўлса, Уммат ва қўшинларининг нусрат-ёрдам беришларидир. Уммат ва унинг қўшинлари ушбу босқинчи вужудни таг-томиридан юлиб ташлаш учун муборак замин сари юриш қилмоқлари керак. Мана шу тўғри ечимдир. Бу ечимни кечиктириш ва халқаро ҳамжамиятга ҳаллослаб чопиб, ундан босқинчи душманни жиловлашни талаб қилиш душманнинг бузғунчилигини ва такаббурлигини оширади, жиноятларини кучайтиради».

Роя газетасининг 2022 йил 11 январ чоршанба кунги 425-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here