Байден: Биз уларнинг иқтисодиётимизни пароканда қилишларига йўл қўймаймиз

1207
0

Байден: Биз уларнинг иқтисодиётимизни пароканда қилишларига йўл қўймаймиз

АҚШ президенти Жо Байден бир гуруҳ демократ конгрессменлар билан биргаликда мамлакат ташқи сиёсий масалаларини муҳокама қилди. Оқ уйда бир гуруҳ демократ депутатларни меҳмон қилган Байден ўз нутқи давомида республикачиларнинг иқтисодий сиёсатига ҳужум қилди.

Байден Medicare (кам таъминланган одамларга бериладиган даволаниш имтиёзлари) ва ижтимоий хавфсизлик харажатларини қисқартиришни талаб қилган республикачиларни “экстремистлар” дея таърифлар экан, “Республикачиларга иқтисодиётимизни пароканда қилишига йўл қўйиш ниятим йўқ”, деди.

Бундан бир неча кун аввал Республикачилар партиясининг раҳбари ва АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп президент Жо Байденнинг давлат харажатларини танқид қилиб чиққан эди. “Биз Байденнинг назоратдан чиқиб кетган харажатларини мутлақо тўхтатишимиз керак бўлса-да, бу оғриқни меҳнаткаш америкалик оилалар ва кексалар эмас, Вашингтон бюрократлари кўтариши керак”, дея видео мурожаат билан чиққан эди Трамп ўзининг “Truth Social” номли ижтимоий тармоғи орқали.

Изоҳ: Бугунги кунги Америка ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жуда оғир даврни бошдан кечирмоқда. Мамлакатни галма-гал бошқариб келаётган икки партия бир-бирига қарши ҳар қадамда чоҳ қазиш учун фурсат пойламоқда. Бу икки партия ўртасида юзага келган кураш бугунги кунда, жуда хавфли тусга кирди. Ҳатто мамлакатни бошқараётган партиянинг манфаатларига зарба бериш пайига тушган мухолиф партия унинг бошқарувини издан чиқатиш учун хорижий давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан ҳам тап тортмай қолди. Масалан Трамп бошчилигидаги Республикачилар партияси ҳозирда ҳокимиятни бошқараётган Байден бошчилигидаги Демократлар партиясининг бошқарувини издан чиқариш учун Саудия Арабистонига нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 2 миллион баррелга камайтириш ҳақида қарор чиқартирди. Бундан кўзланган мақсад Америкада ёқилғи нархи ошишинини таъминлаш ва бу орқали Байден бошқарувига нисбатан америкаликлар назарида ёмон тасаввур уйғотиш эди.

Демократлар партияси ҳам ўз навбатида Республикачилар партиясини “экстремистлар” дея танита бошлади. Чунки Трампнинг қуролли тарафдорлари 2021 йил 6 январь куни Вашингтонда полиция билан тўқнашган ва АҚШ Конгресси биносига бостириб кирган эди.

Икки партия бир-бирини нишонга олишда давом этар экан, иқтисодий емирилиш Американи тубсиз жарлик сари етакламоқда. Уларнинг америкаликлар ўртасидаги бўлинишни катталаштираётганига назар солган киши Америкадаги инқирознинг нақадар жиддийлигига ва кундан-кунга мураккаблашаётганига гувоҳ бўлади. Бугунги кунда Американинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳарбий соҳада, шунингдек таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит каби маҳаллий соҳаларда, ҳамда геосиёсий устувор масалаларда таназзулга учраганини пайқаш қийин бўлмай қолди. Расмий ташкилотлар тарафидан чиқарилган рақамлар ва статистикаларга қаралса, Америкада юз бераётган иқтисодий емирилишни яна-да яққол кўриш мумкин.

Шубҳасиз, яқинда тикланиши кутилаётган Халифалик давлати Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила, капитализм дунёсини вайрон қилади ва барча инсониятни капиталистик система ёвузлигидан қутқаради, ҳамда мустамлакачи давлатлар, хусусан, Американинг ёмонлигидан бутун башариятни қутқаради.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here