«The Sunday Telegraph» газетасининг мутаассибликдан келиб чиқиб қилган туҳматига раддия

881
0

Матбуот баёноти

«The Sunday Telegraph» газетасининг мутаассибликдан келиб чиқиб қилган туҳматига раддия

«The Sunday Telegraph» газетаси журналисти Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги матбуот бўлими билан боғланиб, Ҳизб фаолияти ҳақида ҳамда бир депутатнинг «Ҳизб ут-Таҳрир бизнинг шаҳардаги бошпана изловчиларга жуда яқин, бундан хавотирдамиз», деган сўзларига изоҳ сўради.

Ҳозирда Британия ахборот воситалари ва тор фикрловчи депутатлар шуҳрат қозониш умидида экстремизмга оид ёлғонларни тўқиб чиқаришмоқда. Бу аслида ўз дарвозаларига урилган голдир. Чунки Британиянинг муҳожирларга нисбатан шафқатсиз позиция ҳеч қандай исбот талаб қилмайдиган ошкор нарса. Бундай сиёсатчиларнинг енгил-елпи сиёсатлари шуни кўрсатмоқдаки, улар ўнлаб йиллар мобайнида бирин-кетин келаётган Британия ҳукуматларининг мустамлакачилик ташқи сиёсатини эмас, балки муҳожирларни муаммо сифатида кўришяпти.

Дарҳақиқат, Британиядаги қочқинлар мана шу Британия ҳимоя қилиб, қўллаб-қувватлаган диктатор режимлар қўлида азоб-уқубатлар чекканлар. Шунинг учун бу қочқинлар мусулмон юртларидаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг моҳиятини, унинг мустамлакачилар ҳукмронлигига чек қўйиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосида исломий ҳаётни қайта бошлашга жиддий фаолият қилувчи партия эканини яхши биладилар.

Британия оммавий ахборот воситалари ва сиёсатчиларининг экстремист айбловини чаплашлари уларнинг мутаассиб мутакаббир эканликларини фош этиш билан бирга, ўз-ўзидан қуйидаги кулгили саволни келтириб чиқармоқда: улар Росулуллоҳ ﷺни ҳам Аллоҳ Таолодан ваҳий бўлиб келган ўзгармас аҳкомлар ва одоб-ахлоқ меъёрларига чеклангани учун экстремист, деб ҳисоблайдиларми?! Ёки Росулуллоҳ олиб келган аҳкомларга маҳкам амал қилгани учун саҳобаи киромларни ҳам экстремист, деб билишадими?! Бу қандай ҳам жирканч айблов!

Шунга қарамай, бу мунофиқ мутаассиблар Британиянинг шафқатсиз мустамлакачилигини йўқ қилишни истаган инсонларни экстремист қилиб кўрсата оламиз деб ўйлашяпти. Шу боис, бундай ботил айбловлари фош бўлди-қолди. Зеро, мутаассиб «олий» элитанинг инжиқликларига қарши курашган ҳар бир инсонга экстремист тамғаси ёпиштирилаётган бўлса, уларнинг овозини ўчиришга уринаётган номард лаганбардорларга нисбатан эса, бундай қилинмайди.

Яҳё Нисбат

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Британиядаги матбуот воизи

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here