Масала Кампир-Ободда эмас

239
0

Масала Кампир-Ободда эмас

 Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўтган йили чегарани белгилаш бўйича келишувга эришганидан бери Кампир-Обод масаласи кўтариб келинади. Айниқса, ҳозирги вақтда бу борада шовқин-сурон чўққига чиқиб, бошқа масалалар ҳам унинг атрофида йиғилмоқда.

Халқаро сиёсат доирасида бу “ўйин” Россия ва АҚШнинг Марказий Осиёдаги таъсир талашишига бориб тақалади. Россия бўйсунмаётган Қирғизистон ҳукуматини тиз чўктириш, акс ҳолда ағдариб ташлаш орқали барча минтақа ҳокимларига таҳдид қилмоқчи. Америка эса минтақадан Россия таъсирини суриб чиқариш  ва Хитойнинг олдини тўсиш учун Марказий Осиёда беқарорлик келтириб чиқаришга ва бу орқали чуқурроқ кириб келишдан манфаатдор. Шу борада мавжуд имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳамкорлик қилаётган бўлса-да Қирғизистон ҳукуматини ярим-ёрти хизматидан қониқмаяпти. Шу сабабли тўлиқ хизмат қиладиган ўз кадрларини олиб келишга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда Қирғизистон ҳукумати сиёсий жиҳатдан АҚШга, иқтисодий жиҳатдан Хитойга юзланиб, Россия таъсирини камайтириш орқали ўз ҳокимияти учун қулай шароит яратамиз деб ўйлаган эди. Бироқ, мухолифат етакчилари – ҳар бири ўз хўжайинлари буюриғига мувофиқ – бунга қарши чиқди. Уларнинг россияпарастлари ҳам, ғарбпарастлари ҳам ҳукуматга қарши ўзаро бирлашишлари (манфаатлари тўқнаш келгунга қадар) ва халқни кўтариш учун Кампир-Ободни “мавзу” қилиб олдилар.

Кампир-Работ мавзуси бу – чегара масаласидир. Чегара масалалари эса мустамлакачи кофирлар томонидан сунъий яратилган. Масалан, 20-аср бошида Британия лойиҳасига мувофиқ Туркистон мусулмонлари бирлашиб, иттифоқда айирмачилик қилишларига йўл қўймаслик мақсадида Совет Иттифоқи уларни миллий асосдаги республикаларга бўлиб ташлади. Бунга қадар, ҳатто чор Россияси мустамлакаси остида ҳам ўрталаримизда чегара мавжуд бўлмаган. Совет иттифоқи парчалангач, Ғарб мустамлакачилар Россиядан тортиб олиш осон бўлиши учун бу республикаларга соҳта мустақиллик беришди. Шундан бошлаб мустамлакачиларнинг минтақадаги таъсир талашишларида – миллатчилик ва ватанпарварлик шиорлари остида – чегара масаласи империалистлар ишга соладиган “бомба”га айланди.

Бундай кўриниш фақат Маракзий Осиёга хос эмас. Ғарб империалистлари мусулмонлар зеҳнига миллатчилик ва ватанпарварлик фикрларини сингдириб, Ислом давлатини қулатгач унинг барча юртларини босиб олишди. Шундан бери мусулмонлар ўзаро чегара низоларида ёқалашишади ва яна мустамлакачи кофирлар ҳузурига воситачи бўлишни сўраб борадиган бўлишди.

Мана ҳозирги чегара можаролари пайтида ҳам расмийлар Москва архивларини титкилашмоқда. Улар ўз даъволарига далил сифатида иттифоқ хариталарини олиб келишади ва “тарихда ундай бўлган, бундай бўлган” дейишади. Нима, ундан бошқа тарих йўқми? Нима учун аввалгилари ҳисобга олинмайди? Баъзида “тарихий ватан” ҳақида ҳам гапирадилар. У ҳолда Россиянинг шарқи турк халқларига берилиши керак эмасмиди? Америка эса индеецлар давлати бўлиши керак эди-ку… Буларнинг барчаси алдов ва ёлғондан бошқа нарса эмас. Бугунги хариталарда ҳеч қандай тарих йўқ, балки фақат империалистлар чизган чизиқлар бор холос. Мана энди ўша империалистлар яна ўзаро колония талашиб дунё харитасини ўзгартиргилари келиб қолди. Золим ҳукуматинглар ва уларнинг рақиблари эса арзимаган малайлик креслосига эга чиқиш учун “чегара”дан ошиб сизларни фуқаролар урушига етакламоқда.

Эй мусумонлар! Сизнинг Исломингизда империалистлар ёки уларнинг ташкилотлари томонидан тарихий ҳужжат ёки тарихий ватан ниқоби остида чизилган чегаралар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас! Исломда Халифалик ҳукм юритган дорул Исломгина бор. Унинг чегаралари – рибот, ҳимоячилари – муробит. Рибот дорул куфрнинг таҳдидларидан ҳимоя қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«رِبَاطُ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ خَيْرٌ مِنْ صِيَامِ شَهْرٍ وَقِيَامِهِ، وَإِنْ مَاتَ جَرَى عَلَيْهِ عَمَلُهُ الَّذِي كَانَ يَعْمَلُهُ، وَأُجْرِيَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ، وَأَمِنَ الْفَتَّانَ»

Бир кеча-кундуз Аллоҳ йўлида риботда бўлиш – бир ой кундузи рўза тутиб, кечалари қоим бўлишдан афзалдир. Агар бир киши риботда ўлиб қолса, қиёматгача унинг амаллари тўхтамай ёзилиб туради. Унинг ризқи ҳам тўхтамайди ва фитналардан омонда бўлади”. Бошқа бир ҳадисда:

«… وَمَنْ مَاتَ مُرَابِطاً فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمِنَ مِنَ الْفَزَعِ الأَكْبَرِ»

“… Ким Аллоҳ йўлида муробит ҳолида ўлса, энг катта хавфдан омонда бўлади”, деганлар.

Эй мусулмонлар, мустамлакачилар қўлидаги қўғирчоқ бўлмай тўғри йўлдаги исломий Халифалик давлатини тиклаш ҳаракатига қўшилишинглар зарур. Акс ҳолда, қафасга қамалган қуш каби империалистик тузум ичида юраверасизлар!

Ҳозир, Халифалик мавжуд бўлмаган даврда бундай масалаларни холис илм эгалари ва тақводор таъсир кучига эга етакчи шахслар (аҳли ҳал ва ақд)  орқали ҳал қилиб, уларнинг ечимларини адо этишларинг керак эди. Бироқ, ҳозир орангларда бундай шахслар йўқ. бунга лойиқ одамлар қувғинда ёки ҳали етишиб чиқмаган. Шунинг учун бундай одамларни қувғиндан халос этиб, улар орқали янгиларини етиштириб чиқаришинглар керак. Бунинг учун энг аввало Исломни – анъанавий ёки мўътадил эмас – ҳақиқий Исломни ўрганишинглар керак. Бунинг учун эса Ҳизб ут-Таҳрирнинг холис даъватчиларига эшикларингни кенг очишларинн зарур.

Аллоҳ таоло атади:

﴿إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَنْ يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ﴾

“Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи “эшитдик ва бўйинсундик”, демоқдир. Ана ўшаларгина нажот топгувчилардир” [24:51]

Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими

  1. 10. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here